TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.14K subscribers
9.12K photos
1.12K videos
6 files
5.52K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Президентом России Владимиром Путиным.
Обсужден ряд актуальных вопросов двустороннего сотрудничества.
Главы государств рассмотрели ход практической реализации договоренностей, достигнутых по итогам контактов на высшем уровне.
Состоялся также обмен мнениями по международной и региональной повестке, в том числе складывающейся ситуации вокруг Украины.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#murojaatlar #statistika #tahlil
ҲАФТАЛИК МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларига 2022 йил 21-25 феврал кунлари оралиғида келиб тушган мурожаатлар таҳлили

✉️Жами келиб тушган мурожаатлар сони – 176 та

🏢 57-таси Юридик шахслардан
🏠 119-таси жисмоний шахслардан

29-таси қаноатлантирилди
☝️ 34-тасига тушунтириш берилди
➡️ 10-таси таалуқлилиги бўйича йўналтирилди
🔹 103-таси ижрода

Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#poytaxt #ko_kaldosh
ГЎЗАЛ ПОЙТАХТНИНГ ЖОЗИБАЛИ БИНОЛАРИ

🕌 Мафтункор Тошкентнинг тарихи беш аср давомида Чорсу майдони устида қад ростлаб турган Кўкалдош мадрасасидан бошланади. Шунингдек, гидлар ҳам шаҳар бўйлаб саёҳатни шу ердан бошлайдилар.

📹 Мадраса тарихи ҳақида батафсил – видеолавҳамизда.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
▫️Hududlarda sayyor qabul▫️

🔲 Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalariga aholidan tushayotgan murojaatlarga joyida va vaqtida ijobiy yechim topish maqsadida SAYYOR QABULlar tashkil etilmoqda.

🔲 Shu kunlarda mazkur hududlarimizda kadastr masalalarida fuqarolarning murojaatlari ko‘rib chiqildi:

▫️Andijon viloyati
▫️Buxoro viloyati
▫️Toshkent shahar
▫️Toshkent viloyati
▫️Navoiy viloyati
▫️Jizzax viloyati
▫️ Farg‘ona viloyati

#DavKadastrPalata #hududiy_yangiliklar #sayyor_qabul

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
#poytaxt #bekatlar
ПОЙТАХТ БЕКАТЛАРИ

🏙Тошкент шаҳри бекатларини намунавий лойиҳа асосида ташкил этиш таклиф этилмоқда.

🔘 Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори муҳокамага қўйилди.

🔘 Тошкент шаҳридаги 280 та автобус бекатлари 2022 йил якунига қадар электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Мен яшайдиган кўп қаватли уйдаги хонадонимнинг кадастри йўқолиб қолган. Уни тиклаш учун қаерга мурожаат қиламан ?

Жавоб: Даставвал Сиз хонадонга тегишли бўлган юридик ҳужжатни (олди-сотди, ҳадя, мерос ва бошқ.) архив идроралари орқали қайта тиклашингиз керак.
Шунданг сўнг, хонадонингизга тегишли кадастр хужжатини янгилаш учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти талабларига мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари маркази орқали бошқармага мурожаат этишингиз лозимлиги билдирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yer_nazorati #kadastr_agentligi
ЕР НАЗОРАТИ

🔘 Пойтахтимиз туманларида ўтказилган ер назорати ишларида ҳамюртларимиз орасида барпо этилган қурилмаси ноқонуний эканлигини тўғри англаган, хатосини тушунган ва уни ўз вақтида бартараф этганлар ҳам борлиги қувонарли.

🔘 Ушбу тадбиркоримиз ҳам ўз вақтида хужжатсиз ердаги енгил қурилмасини бартараф этиб, келгусидаги жаримадан озод бўлди.

🔘 Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси инспекторлари жойларда назорат ишларини давом эттирмоқдалар.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
▫️O‘zbekiston qonunchiligida 2022 yil 1 martdan kuchga kiradigan ayrim o‘zgarishlar▫️

🗓 Yonida biometrik pasport yoki ID-kartasi mavjud bo‘lganda, haydovchidan «prava», texpasport, ishonchnoma va sug‘urta polisini yonida olib yurishi talab etilmaydi.

🗓 Ko‘p kvartirali uy-joylar mulkdorlariga tutash yer uchastkalari ularga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratib beriladi.

🗓 Nogironligi bo‘lgan shaxslarga daromad solig‘i va ijtimoiy soliq bo‘yicha imtiyozlar beriladi.

🗓 «Topilmalar stoli» faoliyati tugatiladi.

🗓 Mahalladagi yoshlar yetakchilari tavsiyasi asosida yoshlarga bir necha turdagi moddiy yordamlar ko‘rsatiladi.

🗓 Litsenziyalash va ruxsatnomalar berishda yagona tizim joriy etiladi.

🗓 Yer uchastkalaridan oqilona foydalanish va muhofaza qilishda jamoatchilik nazorati kuchaytiriladi.

🗓 Yo‘lovchi tashish yo‘nalishlarini biriktirish yuzasidan ochiq tenderlar faqat elektron axborot tizimi orqali o‘tkaziladi.

🗓 Respublikada ishlab chiqariladigan sementni cheklovlarsiz eksport qilishga ruxsat beriladi.

🗓 Daraxt zararkunandalariga qarshi kurashishga mahalliy byudjetdan mablag‘ ajratiladi.

🗓 Bir qator xizmatlarni YaIDXP Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali elektron shaklda ko‘rsatish boshlanadi.

🗓 Rasmiy hujjatlarga apostilni davlat xizmatlari markazlari va YaIDXP orqali ham qo‘ydirish mumkin bo‘ladi.

🗓 Chet tilini bilish darajasini aniqlovchi test sinovida qatnashish bo‘yicha murojaatlar YaIDXP orqali elektron tarzda qabul qilinadi.

🗓 Turistik tashkilotlar xodimlarini malakaviy imtihondan o‘tkazish boshlanadi.

🗓 «E-ekspertiza» yagona elektron axborot tizimi ishga tushiriladi.

🗓 Chet tili fani o‘qituvchilarining sertifikatga ega bo‘lishlariga yo‘naltirilgan o‘quv kurslari tashkil etiladi.

🗓 Moliya vazirligida Ichki audit xizmatlari bilan ishlash boshqarmasi tashkil qilinadi.

🗓 Chavandozlar maktablari o‘z faoliyatini boshlaydi.


#DavKadastrPalata #mart #qonunchilik

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏙 ТОШКЕНТДА БАҲОР 🌸🌸🌸

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
💠2022 йилнинг 21 - 25 феврал кунларида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси иштирокида жами 88 та ишлар кўрилган.

🏛фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида - 41 таси

🏫маъмурий судларда - 17 таси

⛪️иқтисодий судда - 15 таси кўриб чиқилмоқда

🏢Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларини ижро этиш учун 15 та ҳолатда бошқарма ходимлари мутахассис сифатида қатнашдилар.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#fevral #kadastr #hisobot
ФЕВРАЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА

🔰 2022 йилнинг баҳори келиши йилнинг икки ойи ўтганидан далолатдир. Бу эса соҳада қилинган ишлар сарҳисоби ва режалар кўриб чиқилишига сабаб деганидир.

🔰 Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасида ўтказилган йиғилишнинг асосий мақсади шу бўлди.
Ўтган давр мобайнида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилди ва муаммоларни яна қайтарилмаслиги бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

🔰 Мурожаатларга вақтида жавоби берилиши, кадастр хизматларининг кечикмаслиги юзасидан фикрлар билдирилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
▪️Korrupsiya - taraqqiyot dushmani!▪️

💠 Davlat kadastrlari palatasi korrupsiyani oldini olish borasida asosiy kuch insonning o‘zi ekanligini yaxshi anglaydi.

💠 Shu boisdan jiddiy xulosaga undovchi tarbiyaviy ahamiyatga ega videoroliklar tayyorlab barchaning e'tiboriga havola etmoqda.

🎞Ulardan yana birini Davlat kadastrlari palatasi Navoiy viloyati boshqarmasi matbuot xizmati taqdim etadi.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилиши маълум қилинди. Қўмита раиси айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади. Қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар бошқармалари раҳбарлари эса, ҳоким ўринбосари ҳисобланади.
Йиғилишда аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам поддержки женщин.
Сообщено об образовании Государственного комитета по делам семьи и женщин, председатель которого будет одновременно заместителем Премьер-министра и членом Сената. Руководители областных, районных и городских управлений комитета будут заместителями хокимов.
На совещании определены широкомасштабные задачи по социальной защите, жилищному обеспечению, укреплению здоровья женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #qullabquvvatlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter