TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.33K subscribers
10.3K photos
1.33K videos
6 files
6.44K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🦠 COVID-19 ҳақида батафсил маълумот.

- Вирусининг катталаштирилган кўриниши,
- Қай тариқа инсон организмига таъсир кўрсатиши,
- Нима учун айнан Коронавирус деб аталиши сабаби.


Ушбу ролик орқали шу ва бошқа маълумотларга эга бўласиз.

(ўзбек тилида)

https://t.iss.one/Davron_Fayziev
Forwarded from Times.uz
UZ: Коронавирус тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат даврида эҳтиёт чоралари. Халқаро тажриба.

⚠️ Махсус рухсатномасиз фуқароларнинг вилоятлараро кўчиши тақиқланади;

⚠️ Озиқ-овқат дўконлари, дорихона ва банклардан ташқари барча савдо объектлари ёпилади;

⚠️ Оммавий тадбирларни (10 кишидан ортиқ) ўтказиш тақиқланади;

⚠️ Ҳукумат эпидемияга қарши курашиш мақсадида тадбиркорларнинг мулкидан фойдаланиши мумкин;

⚠️ Бизнес ҳукуматдан кўрсатмалар олиши мумкин;

⚠️ Ҳукумат тиббий маълумотга эга фуқароларнинг умумий сафарбарлигини эълон қилиши мумкин;

⚠️ Фуқаролар уйда қолиш тавсияларига риоя этмаётганликлари хавфи сабаб ҳукумат армияни сафарбар қилишга тайёр;

⚠️ Ўқув жараёнлари тўхтатилади;

⚠️ Давлат хизматчиларининг аксарият қисми масофавий ишлашга ўтказилади, бу хусусий секторларга ҳам тавсия қилинади;

⚠️ Жамоатчилик тартибини, ўта муҳим давлат ва стратегик объектларни, шунингдек, аҳоли ҳаёти ва транспорт хизматини таъминловчи объектлар муҳофаза қилиш кучайтирилади;

⚠️ Тиббий кўрик ва даволанишдан бош тортган шахслар устидан ва карантин режимига риоя қилиш назорати кучайтирилади;

⚠️Жисмоний ва юридик шахслар учун фавқулодда ҳолатларга риоя этмаганлик учун жарима солишдан то озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ҳарорати юқори ходим ҳақида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар берилади

❗️Қарорга кўра, барча ташкилот раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шарт: ⬇️

👉 ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини жорий этиш;

👉 иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва ҳарорати юқори ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик, ушбу ходимлар ҳақида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар бериш;

👉 коронавирус юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;

👉 ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️Бугундан кўчага ниқобсиз чиқманг!

Бугун, 25 мартдан бошлаб кўчага ниқобсиз чиққан ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (223 минг сўм) миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (669 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

@koronavirusinfouz

TelegramFacebookInstagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича халққа мурожаатидан

Из обращения Президента Шавката Мирзиёева к народу по поводу противодействия распространению коронавирусной инфекции

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси ходимлари коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда ўтказиб бердилар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Times.uz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

❗️Хусусан, 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар ВИЛОЯТЛАРАРО, ТОШКЕНТ ВА НУКУС ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТЛАР МАРКАЗЛАРИДА Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

Мазкур рухсатномалар қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади:

👉озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

👉Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;

👉Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

❗️Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Корақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритиши белгилаб қўйилмоқда.
ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ДИҚҚАТИГА!!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги ПФ-5537-сон фармойиши билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилда “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорларига мувофиқ республиканинг барча ҳудудларида эълон қилинган карантин муносабати билан, корхона томонидан масофадан ишлашга ўтилганлиги сабабли, бугунги кунда, мурожаатларни тўлиқ, яъни архивда сақланаётган ҳужжатларни ўрганган ҳолда кўриб чиқишнинг имконияти йўқлиги билдирилади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ўрнатилган карантин даври тугаганидан сўнг, Сиз ёки Сизнинг ишончли вакилингиз бевосита корхонага мурожаат этиши мумкинлиги маълум қилинади.

Шуниндек, Сиз ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича ҳар куни соат 09-00 дан 18-00 га қадар @yakubov5 ва @azakadastr орқали мутахассисларимизга мурожаат этишингиз мумкин.
Юзага келган ноқулайликлар учун узур сўраймиз.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Масофавий ишлашга ўтказиш тартиби тасдиқланди

“Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3228, 28.03.2020 й.).

Буйруқ билан тасдиқланган низомга кўра, карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказиши мумкин.

Бунда ушбу ҳуқуқдан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.

Ходимнинг масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказилиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Масофавий ишга ўтказиш юзасидан меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришда, меҳнатнинг бошқа шартлари билан бирга қуйидагилар ҳам кўрсатилади:

👉 электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқа тартиби;

👉 ходимга иш учун зарур бўлган жиҳозлар, техника воситаларидан фойдаланиш тартиби;

👉 ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, Интернет тармоғидан фойдаланиш;

👉 ходимга иш беруви томонидан берилган жиҳозлар бузилганда зарарни қоплаш бўйича шартлар;

👉 ходим шахсий жиҳоз, техника воситаларидан, Интернетдан фойдаланганда харажатларни қоплаш тартиби;

👉 ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;

👉 ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда ходимни доимий ишга ўтказиш шартлари.

Мазкур ишлаш усулига ўтказилган ходимларнинг меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақлаб қолинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини онлайн бериш таклиф қилинди

👉
https://qalampir.uz/n/16375

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Times.uz
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва “Синтез” креатив лабораторияси томонидан ҳозирги кунга актуал бўлган баннерлар тайёрланди.

Ушбу баннерлар ягона стильда яратилган. Улардан Республикамиздиги барча реклама тахталарида, LED экранларда унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Қолаверса, барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ушбу баннерлардан унумли фойдаланишда қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Давлатимиз раҳбарига “Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон лойиҳаси юзасидан ахборот берилди.
Президентимиз фармон лойиҳасига пандемиянинг мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган аниқ чораларни киритиш зарурлиги ҳақида масъулларга топшириқ берди.

Главе государства было доложено о ходе разработки проекта Указа Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах поддержки населения, отраслей экономики и субъектов предпринимательства в период коронавирусной пандемии».
Президент дал ответственным лицам поручения по включению в проект ряда конкретных мер по смягчению негативного влияния пандемии на экономику страны и уровень жизни населения.

#Mirziyoyev #farmon #loyiha #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
МУЛКНИ БАХОЛАШ ТАРТИБЛАРИ ХАҚИДА МАЪЛУМОТГА ЭГАМИСИЗ?

Кўчмас мулк қийматини баҳолаш
- баҳоланадиган мол-мулк об’екти ёки шу объект шахсий ҳуқуқларнинг қийматини аниқлаш жараёни.

Батафсил...


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali