TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.14K subscribers
9.12K photos
1.12K videos
6 files
5.52K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#yer_nazorati #kadastr #yunusobod
ЕР НАЗОРАТИ

▪️Кадастр агентлиги инспекторлари пойтахтимиздаги ер назоратини ҳар бир туманда кескин тарзда олиб бормоқдалар. Хатловлар натижасида Юнусобод тумани “Ҳусниобод” маҳалласи, Аҳмад Дониш кўчасида ҳам ноқонуний қурилмалар аниқланган.

▪️Ишчи гуруҳ бошчилигида мазкур ҳуддуда 663 кв.м эгалланган ердаги ноконуний қурилма бартараф этилди.
Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан олиб борилаётган назорат ишлари давомида бу каби қонуний бўлмаган объектлар кўплаб топилмоқда. Ўз ўрнида ушбу бино эгалари огоҳлантирилмоқда ҳамда кескин чоралар кўрилмоқда.

▪️Тадбиркорларимиздан ҳар бир қарич ер давлат назоратида эканлигини унутмасликларини, ундан фойдаланишда қонуний йўлларни қўллашларини сўраб қолардик.❗️
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#daydjestda_kadastr #sud
КАДАСТР ВА СУД ҲАМКОРЛИГИ

🏙Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг “Poytaxt yangiliklari” дастурида Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси суд ҳуқуқ тизими вакиллари билан ҳамкорликда фуқаролар муаммоларини ўрганишаётгани ҳақида сўз борди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#yer_nazorati #Bektemir
ЕР НАЗОРАТИ ЮНУСОБОДДА

🔷 Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси инспекторлари томонидан Юнусобод туманидаги асосий йўлларидан бири Янгишаҳар кўчасида 710 кв.м ҳудуд ноқонуний эгалланиб, енгил турдаги қурилма барпо этилгани аниқланди.

🔷 Туман инспекторлари томонидан огоҳлантирилган бўлишига қарамай, тадбиркор ўз қурилишини бартараф этмагани сабаб, тузилган ишчи гуруҳ томонидан чора кўрилди.

☝️Барча туманларда назорат ишлари давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️KADASTR TARIXI

🔹Tarixiy jihatdan yerni hisobga olish maqsadida olib boriladigan yer uchastkalari va ularning maydonlarining chegaralarini ko‘rsatish bilan bog‘liq kadastr va kadastr ishlari paydo bo‘lishining ildizlari Qadimgi Misr (mil.av 3000 yil) davriga borib taqaladi.

🔹“Kadastr” atamasining o‘zi Rim hukmdori Avgust davridan (miloddan avvalgi 27 yil) ildiz otgan bo‘lib, unga ko‘ra, yer uchun o‘lpon undirish hisob birligi – caputigum tasdiqlangan va aholini ro‘yxatga olish – caputigum registrum joriy etilgan. Vaqt o‘tishi bilan bu so‘zlar bitta - caputastrum va keyinchalik cadastrum so‘ziga birlashdi.

🔹O‘rta asrlarda kadastr tadqiqotlari va kadastrni yuritishning asosiy tamoyillari amalda o‘zgarmadi. Faqat 1718-yildan boshlab, Rim kadastrining modelidan so‘ng, Jovanni Giakomo Marinoni triangulyatsiya va poligonometrik usullardan foydalangan holda yer chegaralarini aniqlash bilan birinchi ilmiy asoslangan kadastrni ishlab chiqdi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Боҳадир Абдувалиев Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Боҳадир Абдувалиев 1968 йил 27 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент давлат университетини( ҳозирги ЎзМУ), 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

1992 йилдан ҳозирга қадар ҳуқуқ-тартибот идораларида турли лавозимларда ишлаган, жумладан, 2019 йилдан Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
———

Бохадир Абдувалиев назначен хокимом Юнусабадского района.

Бохадир Абдувалиев родился 27 августа 1968 года в Ташкенте. В 1992 году окончил Ташкентский государственный университет (ныне УзНУ), в 1995 году –– Ташкентский юридический институт.

С 1992 года по настоящее время работал на различных должностях в органах правопорядка, с 2019 года —заместителем прокурора Ташкента.

#tayinlov

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Аукциондан бўш ерни тадбиркорлик учун ютиб олсам менга ижара бўлиб ўтадими ёки эгалик ҳуқуқи билан расмийлаштириладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 йилдаги "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандига мувофиқ, Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари аукцион орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ижара ҳуқуқи асосида ушбу Низом иловасига мувофиқ схема бўйича берилади деб белгиланган.
💠2022 йилнинг 17-21 январ кунларида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси иштирокида жами 72 та ишлар кўрилган.

🏛фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида - 34 таси

🏫маъмурий судларда - 14 таси

⛪️иқтисодий судда - 10таси кўриб чиқилмоқда

🏢Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларини ижро этиш учун 14 та ҳолатда бошқарма ходимлари мутахассис сифатида қатнашдилар

♻️ 3- та иш жараёнда.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда тармоқдаги муаммоларни ҳал этиб, соҳани тизимли ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилда амалга оширилиши мўлжалланган жами 421 миллион долларлик 248 та лойиҳа тўғрисида маълумот берди. Жойларда 16 та ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш, ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва соҳа учун кадрлар тайёрлашни яхшилаш белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам в кожевенно-обувной промышленности.
Обсуждены меры по решению проблем отрасли и ее системному развитию.
Представлена информация о 248 проектах на общую сумму 421 миллион долларов, запланированных на текущий год. Определены меры по созданию 16 специализированных малых промышленных зон, финансовой поддержке производителей и улучшению подготовки профильных кадров.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #charmpoyabzal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#brifing #kadastr
АОКАда КАДАСТР БРИФИНГИ

Кадастр агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили юзасидан бугун, соат 14:00 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ўтказилиши режалаштирилган.

Унда Кадастр Агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуратов иштирок этади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021 yil 21 sentyabrdagi 592-son qaroriga muvofiq "Yirik investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun eng yaxshi taklifni tanlab olish" Kadastr agentligining "YERELEKTRON" avtomatlashtirilgan axborot tizimida amalga oshirilishi joriy qilindi.

Yirik investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun tanlovda ishtirok etish Davlat xizmatlari markazlari hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali amalga oshiriladi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Forwarded from MINENERGY.UZ
Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз.

▶️@minenergy_uz
Kadastr agentligining interaktiv xizmatlari hamda maʼlumotlar bazasi hozirda qo‘shimcha taʼminot generatorlari hisobiga ishlab turganini maʼlum qilamiz.

Mazkur generatorlarda uzilish sodir bo‘lsa interaktiv xizmatlarimiz va maʼlumotlar bazasi elektr energiyasi qayta tiklangunga qadar ishlamasligi mumkin.