TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.23K subscribers
9.21K photos
1.14K videos
6 files
5.59K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ИНТЕГРАЦИЯЛАШТИРИЛМОҚДА

💠Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари биносида куни кеча бошланган Жаҳон банки иштирокида “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр интеграциялашган ахборот тизими”ни ишлаб чиқиш лойиҳасини ишга тушириш олдидан уюштирилган семинар тренинг кадастр мутаҳассисларининг баҳс-мунозараларига бой ўтди.

💠Корея Республикасининг “LG-LX” консорциуми билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳага Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари Палатаси, Геоинфоком ДУК мутаҳассислари жалб қилинган. Мазкур лойиҳа ҳозирги кунда тест режимида ишга туширилмоқда.

💠Семинар якунига кўра худудий бошқарма вакилларига берилган билим ва кўникмалари бўйича фикрлари таҳлил этилди. Икки кунлик семинар-тренинг бугун ўз ишини якунлади.
⚜️ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР КОДЕКСИнинг "Ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганда ер участкасини олиб қўйиш" тўғрисидаги 38-моддасидан.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #IT_texnologiyalari

📝Kadastr agentligi tomonidan O‘zbekiston Respublikasining 23.07.2021 yildagi “Fazoviy maʼlumotlar to‘g‘risida”gi O‘RQ-702-son qonuniga asosan fazoviy maʼlumotlar milliy infratuzilmasining geoportallari tarmog‘ini yaratish uchun konsepsiyasi ishlab chiqildi va o‘rnatilgan tartibda tasdiqladi.

🔷Mazkur konsepsiyaga binoan, Fazoviy maʼlumotlar milliy infratuzilmasining geoportallari tarmog‘i O‘zbekiston Respublikasining 20 ta Davlat tashkilotlarining geoportallarini o‘z ichiga olgan bo‘ladi.

🔷Fazoviy maʼlumotlar milliy infratuzilmasining geoportallari tarmog‘i joriy yilning davomida ishlab chiqilib, to‘liq ishga tushiriladi.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Toshkent shahriga qo‘shilgan hududlardagi saylov uchastkalari

🔹 Toshkent shahridagi amaldagi saylov uchastkalariga qo‘shilgan yangi saylov uchastkalari haqida ma’lumot beramiz.

👉 Batafsil: https://bit.ly/3j0arTL

#saylov2021

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#yer_nazorati #Toshkent #Kadastr ТОШКЕНТ ШАҲРИГА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАН

❇️Тошкент шаҳрига Тошкент вилоятидан ўтаётган 205 та қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликларининг
3 856,6 гектар ерлари хатлов қилинди.

❇️Шулардан бугунга қадар Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ва инспекторлари ўтказган хатлов натижаларига кўра: 368 та – майдони 77,8 гектар ер участкалари ноқонуний эканлиги аниқланган.

❇️Ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар бўйича фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

❇️Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎР 708-сонли қонуни бўйича ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахслар, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасини қайтарилишини таъминлаб, жавобгарликдан озод этилган.

❇️Ерга қонуний ҳуқуқи бўлмаган шахслар ўз хоҳишларига кўра ер участкаларини қайтармаган тақдирларида, ишлари судга тақдим этилиб жарима тўлаш холлари ҳам кузатилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.
Кун тартибидан кўп томонлама иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлаш, турли йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни илгари суриш масалалари ўрин олди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие во внеочередном заседании Высшего Евразийского экономического совета в формате видеоконференции.
В повестку дня вошли вопросы дальнейшего углубления многостороннего экономического партнерства,
продвижения практического взаимодействия по различным направлениям.
Глава нашего государства в своем выступлении обозначил приоритеты развития сотрудничества с ЕАЭС.

#Mirziyoyev #sammit #YeOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#21oktabrtilbayrami
#ózbektilimfaxrimğururim
TIL MILLAT KO'ZGUSI
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#auksion #malumot АУКЦИОН БЎЙИЧА СЎРАГАНДИНГИЗ
E-auksion.uz порталидан фойдаланиш учун қўлланмалар:

🔹Рўйхатдан қандай ўтилади? (кўриш)
🔹Шахсий ҳисоб қандай тўлдирилади? (кўриш)
🔹Шахсий ҳисобдан пул қандай қайтарилади? (кўриш)
🔹Лотга қандай ариза берилади? (кўриш)
🔹Ғолиблик баённомаси қандай текширилади? (кўриш)
🔹Логин қандай аниқланади? (кўриш)
🔹Логин қандай ўзгартирилади? (кўриш)
🔹Кўп бериладиган саволлар (кўриш)
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook |
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ БИНОСИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ


🏢🎉Айни дам, пойтахтимиздаги Давлат хизматлари маркази Яшнобод тумани филиалининг янги замонавий биносида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Эндиликда, яшнободлик фуқаролар кадастр ва бошқа тизимларга тегишли давлат хизматларидан замонавий қиёфага эга бўлган ушбу бинода фойдаланишлари мумкин бўлади.

➡️Манзил: Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси.(мўлжал: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактаб) 📌Location
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #malaka_oshirish #kadrlar_bolimi

🔭 GEODEZIST-TOPOGRAFLARNING ILK QALDIRG'OCHLARI

📗 Kadastr agentligi tomonidan joriy yilning 7-14 oktyabr kunlari Davlat soliq qo‘mitasi raisining 2021-yil 27-sentabrdagi 147-RT-sonli topshirig‘i ijrosi yuzasidan topograf mutaxassislik bo‘yicha tezkor o‘qitish tashkil etildi.
Agentlik tomonidan Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalardan o‘qitish uchun nomzodlar ro‘yxati shakllantirildi va ular orasidan suhbat natijalari bo‘yicha har bir hududdan 2 nafardan jami 28 nafar xodimlar tanlab olindi.

📍Tanlab olingan 28 nafar xodimlar ishlab chiqilgan o‘quv ish rejasiga asosan 7 kunlik kursda o‘qitilib, joriy yilning 14 oktabr kuni test va savol-javob sinovlaridan o‘tkazildi.

🗺 Mazkur imtihonlardan ijobiy o‘tgan geodezist-topograf mutaxassislarining o‘rni beqiyos ekanligi yana bir bor o‘z isbotini topdi va ushbu 28 nafar mutaxassislarga sertifikatlar taqdim etildi.

Telegram Instagram YouTube Facebook