TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.23K subscribers
9.21K photos
1.14K videos
6 files
5.59K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Markaziy_apparati #Bu_biz #Boshqarmalar

🖥 KO‘CHMAS MULK KADASTRI BOSHQARMASI

Boshqarma vazifalari:

🔷ko‘chmas mulk obyektlariga obyektning geografik bog‘liqligini taʼminlovchi geokodlar beradi;

🔷respublika bo'yicha ko‘chmas mulk obyektlarining geokodlari ko‘rsatilgan holda elektron xaritalarni shakllantiradi;

🔷davlat yer kadastri, binolar va inshootlar davlat kadastrlarini samarali yuritilishini taʼminlaydi.

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari
👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#murojaatlar #statistika #tahlil

Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига 2021 йил 12-16 июль кунлари оралиғида келиб тушган мурожаатлар таҳлили


✉️Жами келиб тушган мурожаатлар сони – 100 та
🏢 44-таси Юридик шахслардан
🏠 56-таси жисмоний шахслардан
15-таси қаноатлантирилди
☝️ 17-тасига тушунтириш берилди
➡️ 5-таси таалуқлилиги бўйича йўналтирилди
🔹 63- таси ижрода

Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#korrupsiyaga_yo_q #kadastrda_yig_ilish
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ

🔷Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ташкил этилган йиғилишда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида сўз борди. Учрашувда бошқармалар ходимлари ҳамда филиал раҳбарлари иштирок этдилар.

🔷Йиғилиш давомида Кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасурбек Каримов - ҳар қандай ишда масъулият билан ёндашган ҳолда салбий иллатларга қатъий курашиш лозимлиги тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

🔷Қайд этиш муҳимки, коррупцияга қарши курашишда соҳадаги ҳар бир ходимнинг фаол иштироки муҳим. Шу боис йиғилиш давомида билдирилган фикрларга эътибор қаратилди. Тизимда бу каби иллатларнинг таг-туги билан йўқ бўлиши учун чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ayyom #qurbon_xayit
Ҳурматли юртдошлар!

💐Барчангизга муборак Қурбон хайит айёми қутлуғ бўлсин.
🌹Хонадонларингиздан қут-барака, қалбларингиздан иймон аримасин.
🌞Нурафшон тонгда юртимизга равнақ, оилаларга фаровонлик, тилаб қоламиз!

Ҳурмат ила,
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари.
#shaxmat_kuni
ҲАЛҚАРО ШАХМАТ КУНИ
🌎1966 йилдан бошлаб ҳар йили бутун дунё миқёсида Ҳалқаро шахмат куни нишонланади.

🏁Шахмат ўйини Ўзбекистон учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга. 1996 йилдан буён мамлакатда шахмат федерацияси фаолият юритмоқда. Бугунги кунда унинг аъзолари сони 1 700дан ошган. Улардан 14 нафари халқаро гроссмейстер унвонига эга бўлишди. Нафиса Мўминова Ўзбекистон тарихидаги биринчи аёл гроссмейстерга айланган.

🇸🇱🏅Ўзбекистон шахматининг катта ғалабаси - 2004 йилда 18 ёшда халқаро гроссмейстерга айланган Рустам Қосимжонов бугунги кунда жаҳоннинг 50 нафар энг кучли шахматчилари қаторига киради.
2021 йилнинг 12-17 июль кунларида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси иштирокида жами 81 та ишлар кўрилган.

🔰фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида - 38 таси

🔰маъмурий судларда - 26 таси

🔰иқтисодий судда - 3 таси кўрилган.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларини ижро этиш учун 14 та ҳолатда бошқарма ходимлари мутахассис сифатида жалб этилганлар. Шундан13 та ҳолатда бошқарма вакиллари иштирокида ишлар кўриб чиқилган. 1 та ҳолат бўйича эса бошқарма мутахассислари иштирокида кўриб чиқилмоқда.

📱Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Кадастр – касбим”. Кўчмас мулк регистраторлари билан суҳбат

Кадастр соҳаси ҳақида сўз кетганда, кўпчилигимиз ер ўлчаш ишларини тушунамиз. Бироқ кўчмас мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари ҳам бу соҳанинг муҳим қисми. Ушбу репортаж орқали Тошкент шаҳри мисолида кўчмас мулк регистраторлари фаолияти билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/66020406

Тармоқдаги саҳифаларимиз👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Реклама
КАДАСТРГА КЕЛГАН МУРОЖААТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ

Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг "Умумий бўлими"га 2021 йилнинг 6 ойи мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан жаъми 3562та мурожаатлар қабул қилинган.

🔻Жисмоний шахслардан 2407та мурожаатлар
🔻Юридик шахслардан 1155та мурожаат келиб тушган.

Шундан:
▫️Ёзма мурожаатлар – 1446та - 41%
▫️Электрон мурожаатлар – 2077та - 58%
▫️Оғзаки мурожаатлар 39та - 1%ни ташкил этмоқда.

Уларнинг:
🔸1312 – таси қаноатлантирилган
🔸1465 – тасига тушунтирилган
🔸35 – таси рад этилган
🔸750 – таси бошқа идораларга йўналтирилган.
ТУМАНЛАРДА ЎТГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ

❇️Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган жадвал асосида жорий йилнинг олти ойи мобайнида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарияти томонидан пойтахтимизнинг 4та туманида сайёр қабуллар ўтказилди.

❇️Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бектемир ва Яшнобод туманларида ўтказилган сайёр қабулларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг жойида хал қилинганларидан ташқари вақт ва суриштирувлар талаб қилган 25та масала кейинчалик кўриб чиқилди. Тегишлилиги юзасидан жавоблари мурожаатчиларга етказилиб, натижаси юзасидан ахборот берилди.


❇️Навбатдаги сайёр қабул Янгихаёт ва Сергели туманларида ўтказилишини эслатиб ўтамиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

🔵Тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида ер сотиб олиш учун изланаётган ишбилармонлар учун маълумот!
🔵Тошкент шаҳри худудида сизга манзур бўладиган бир неча ерлар савдога чиқарилган. Уларни
e-auksion.uz орқали кузатишингиз ва онлайн аукционда иштирок этишингиз мумкин.

🔵Бунинг учун энг аввало
e-auksion.uz электрон аукцион савдо платформасидан рўйхатдан ўтишингиз лозим.

🔵Қуйида ушбу платформанинг янгиланган талқинида, осон рўйхатдан ўтишингиз учун видеоқўлланмани тақдим этамиз.
⚡️ Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясига старт берилди

Бу ҳақда 23 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида тегишли қарор қабул қилинди ва сайлов куни этиб 24 октябрь санаси белгиланди, деб хабар берди «Газета.uz» мухбири.

Йиғилиш якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида МСК раиси Зайниддин Низамходжаев Сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди.

Ушбу сайловларда 5 та партия – “Адолат” СДП, “Миллий тикланиш” ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга.

Аввалроқ сайловларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларга 300 млрд сўм маблағ ажратилгани хабар қилинган эди. Умумпартиявий тадбирлар ва номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғиботига жами 15 млрд 486 млн сўм йўналтирилади – ҳар бир номзодга 3 млрд 97 млн сўмдан тўғри келади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
#covid #koronavirus
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА КАСАЛЛАНИШ ҲОЛАТИ КЎП

❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони бугунги кунга келиб 122 минг нафардан ошди.
Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 738 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 462 нафарга етди.

🦠Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайд этишича - 2021 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122786 (+738) нафарни ташкил этмоқда. Хавотирли жихати, касалланганларнинг сони бўйича юқори кўрсаткич айнан Тошкент шаҳри фуқаролари орасида аниқланган.

❗️❗️❗️Бу ўз навбатида, жудаям эътиборли бўлишимизни талаб этади! Карантин чораларига риоя қилган ҳолда оммавий жойларда масофа сақлашни, санитария гигиена қоидаларига амал қилишингизни ва ниқоб тақиб юришингизни сўраймиз.

💉Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари авж паллада.
22июль кунига қадар мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 5,9 миллион доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
#yer_nazorati #Olmazor_tumani
ЕР НАЗОРАТИ

🔴Тадбиркорлик қилиш давомида қинғир йўллар орқали камолотга эмас, кўнгилхираликка эришилиши кундек равшан. Аммо, била туриб нотўғри йўлни танлаш нафақат кўнгилхиралик, балки ноқонуний ерда бино қуриб, зарур маблағингизни хавога совуришдек гап.

🔴Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор тумани бўлими ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан Тошкент ҳалқа автомобил йўли муҳофаза зонасида жойлашган бир неча объектлар бўйича ерқонун бузилиш холатлари аниқланган. Жумладан: “BARAKA BIZNES - RIVOJ” МЧЖ савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектида ўз худудидан ташқари 74.0 кв.м ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, Олмазор тумани, ТХАЙ кўчасида юридик шахсга тегишли бекат таркибидаги савдо шахобчаси худуди ноқонуний кенгайтирилиб эгаллаб олингани аниқланди. Ўзбошимча эгалланган ер майдони: 39.0 кв.мни ташкил этади. Ҳар икки холат бўйича суд органларига даъво аризалари киритилди, ноқонуний қурилмалар бартараф этилди.