TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.3K subscribers
9.84K photos
1.25K videos
6 files
6.06K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
​​❗️Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

🕌 Тошкент шаҳар ИИББ сизни кириб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан табриклайди ва ҳар бир хонадонга, оилага, барча юртдошларга бахт ва саодат тилайди!
Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан пойтахтда вақтинча, 12 май соат 24.00 дан 13 май 7.00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:

📍Олмазор тумани:

1) “Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Фаробий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача.

2) "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача

📍Шайхонтохур тумани:

“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

📍Чилонзор тумани:

1) “Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чоррахасигача.

2) "Катта Қозирабод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача.

3) “Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

📍Учтепа тумани:

1) “Абдуллох ибн маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача.

2) “Ҳазрати умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чоррахасигача.

📍Юнусобод тумани:

1) “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.

2) “Мирзо Юсуп” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.

📍Яккасарой тумани:

“Усмон бин Мағзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Чўлпонота чорраҳасигача.

📍Яшнобод тумани:

“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

📍Миробод тумани:

“Қўлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#toshkent_telekanali #murosai_madora

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА БИЗНИНГ ФАОЛИЯТ

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ийд ал Фитр – Рамазон ҳайити халқимиз учун энг қадрли ва севимли айёмлардан саналади.

🌷Жумлаи мўмин-мусулмонлар раҳмат, мағфират, покланиш, саховат, хайр ва барака ойини муносиб ўтказиб, муборак ҳайитга етдилар.

💐Бу муқаддас айёмда халқимизга хос қадриятлар, эзгу фазилатлар намоён бўлади. Бу нурли байрамда меҳр-оқибат кўрсатиладиган, беморлар, кексалар йўқланиб, ҳамма бир-бирига яхшиликларни ният қиладиган, дуолар ижобат бўладиган байрамдир.

🌺Хонадонингиз нурларга тўлсин! Юртимиз тинч, халқимиз соғ-омон, ҳаётимиз фаровон ва барқарор давом этсин!
Барчангизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!

🔹Агар сиз Тошкент шаҳридан бўш ер участкалари ёки бино-иншоотларни сотиб олмоқчи бўлсангиз e-auksion.uz сайти орқали очиқ аукционларда иштирок этишингиз мумкин.

☝️Бўш ер ёки бино-иншоотларни олиб беришни ваъда қилиб, ноқонуний йўлларни таклиф этаётган шахсларга ишониб қолманг.

Бизнесингизни ривожлантиришда e-auksion.uz сайти таклифи ва имкониятларидан унумли фойдаланинг.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

Савол:
Бино фойдаланишга қабул қилиш учун ДХАга мурожаат қилганимда мурожаатимни кўриб чиқиш учун давлат божи тўлаган эдим, бироқ менинг мурожаатим туман кадастр филиали томонидан кўриб чиқиб рад этилди. Мен ҳар сафар мурожаат этганимда тўлов тўлашим шартми ёки аввалгиси кучини йўқотмайдими?


Жавоб: ВМнинг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг 7 иловаси 20-бандида “Ариза берувчи далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан объектни фойдаланишга қабул қилиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга” деб белгиланган.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга ҳокимликлар томонидан деҳқончилик учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ерда 0,1 гектардан 1 гектаргача ер ажратилади, ерни суғориш ва электр билан таъминлаш, ерларни ўзлаштириш учун субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

Савол:
Саволим шундан иборатки, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида бўш ерлар борлигини кўриб юрибман. Тадбиркорлик қилмоқчиман. Ўша ерни аукционсиз ёш тадбиркорларга бериш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасидаги барча бўш ерлар E-IJRO AUKSION портали орқали аукцион тарзда берилади. Агарда ёш тадбиркор бўлса, ёшлар келажагимиз давлат дастури мавжуд. Ушбу дастурга асосан ёш тадбиркорларга алоҳида давлатга керакли объектларни қуришга руҳсат берилади. Ёки давлат шерикчилигида қуриладиган объектлар мавжуд. Фақатгина ушбу турдаги объектлар тўғридан-тўғри аукционсиз олиш ҳуқуқига эга. Шунда ҳам Давергеодезкадастр қўмитаси орқали эмас, маҳаллий Ҳокимиятлар орқали амалга оширилади.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
Президент Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташриф буюрди.
Марказнинг ҳозирги имкониятлари етарли эмаслиги таъкидланиб, Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида янги бино барпо этиш бўйича топшириқ берилди.
Шу ерда онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди, онкологик ёрдам кўламини кенгайтириш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Президент посетил Республиканский медицинский центр онкологии и радиологии.
Отметив недостаточность нынешних возможностей центра, глава государства поручил построить для него новое здание на свободной территории клиники Ташкентской медицинской академии.
Здесь же состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы онкологической помощи, определены конкретные задачи по расширению охвата онкологической помощи и улучшению качества лечения.

#Mirziyoyev #sogliqnisaqlash #onkologiya #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Яқинда бу ерда яна бир ишлаб чиқариш корхонаси - “Euroasia print” босмахонаси қуриб битказилди. Унда 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Шавкат Мирзиёев ушбу корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари тақдимоти ўтказилди. Президент хорижий тилларни ўргатиш маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Глава государства ознакомился с жизнью махалли Тепакургон Учтепинского района Ташкента.
Недавно здесь было построено еще одно производственное предприятие - типография «Euroasia print», в которой создано более 60 рабочих мест. Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой предприятия.
Здесь же прошла презентация планов развития сферы услуг в городе Ташкенте. Президент также ознакомился с деятельностью центра обучения иностранным языкам.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter