TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.14K subscribers
9.12K photos
1.12K videos
6 files
5.52K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШҚАРМАСИ ҚАНДАЙ ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРАДИ

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

ҳудудлар Давлат кадастрининг юритилиши ташкил этиш ва амалга ошириш;

фойдаланувчиларни белгиланган тартибда кадастр ахборотлари билан таъминлаш;

кўчмас мулкка манзиллар бериш;

давлат ер, бино ва иншоотлар кадастрини юритиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилиши ва қонуний манфаатлари химоя қилинишини таъминлаш.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
📌кўп квартирали уйдаги квартира – 7 кунгача;
📌якка тартибдаги турар жой –10 кунгача;

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
📌майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 10 кунгача;
📌майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 15 кунгача;
📌майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 20 кунгача;
📌майдони 5000 кв.м дан 15000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 25 кунгача;
📌майдони 15000 кв.м дан 50000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк – 30 кунгача;
📌майдони 50000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк – 45 кунгача.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Olmazor tumani hokimligi
📣#Диққат_эълон

6 май соат 11:00да Олмазор туман ҳокимлигининг масъул раҳбарлари, Давлат хизматлари ва Кадастр агентлиги, Молия, Уй-жой ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими мутахассилари иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

Унда сиз, “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби”га доир низом юзасидан саволларингизни беришингиз мумкин. Шунингдек, мутахассислар субсидия олиш тартиби, қандай хужжатлар топшириш зарурлиги, қандай оилаларга субсидия асосида уй берилиши хусусида батафсил тушунтириш берадилар.

Мазкур масалада саволларингиз бўлса 👉 қуйидаги ҳавола орқали боғланишингиз талаб этилади.

Матбуот анжуманини онлайн тарзда, Facebook (https://www.facebook.com/Ol.tum.hok/) ижтимоий тармоғидаги расмий каналимизда кузатинг.

ОАВ ва блогерлар қуйидаги рақамлар орқали қўшимча маълумот олишлари мумкин. +998 90 1892346

✍️ Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube
🚑Коронавирус пандемиясига чалинганлар яна пойтахтимизда ортиб бораётгани хавотирли холат. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 400дан ортиқ кишида вирус аниқланди, шифохоналарга ётқизилганлар сони 3,5 мингдан ошган.

📈400дан ошиқ янги касалланиш ҳолатида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кўрсаткич юқорилигича қолаётгани ҳақида хабар берилди.

😷Бу ўз навбатида барча эхтиёткорлик чораларини кўришимиз зарурлигини, оммавий аҳоли йиғиладиган жойлардан сақланишни, санитария-гигиена қоидаларига мунтазам риоя қилишимиз кераклигини кўрсатади.
Ниқобларни доимо тақишни унутманг.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
САВОЛ БЕРИНГ – ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг расмий телеграм каналида кузатувчилар билан доимий мулоқотда бўлиш мақсадида янги рукн “САВОЛ БЕРИНГ – ЖАВОБ БЕРАМИЗ” ни ташкил этдик.

Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин бўлади.

Телеграм каналимиз орқали саволингизга мутаҳассисларимиз томонидан берилган жавобларни кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Билишингиз керак бўлган барча маълумотларни сизларга етказишдан мамнун бўламиз.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИНО ВА ИНШООТЛАР ХАТЛОВИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🏘Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Юқоричирчиқ ва Қуйичирчиқ туманларида ер хисобини электрон юритишни ташкил этиш, ер участкаси, бино ва иншоотларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси мутаҳассислари жалб қилинган.

🧾Хатлов бўйича ҳар бир хонадон, ҳар бир бино-иншоот кўздан кечирилмоқда. Хужжатлар мос келган равишда рўйҳатга киритилмоқда, қўшимча бино-иншооти бўлган хонадонларда ўлчаш ва дастурга киритиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#gazeta
#may2021

Кўп қаватли турар-жой биноларида яшовчи аҳоли уйлари олдидаги ерларни ўзлаштиришга ҳақлими?

Кўп квартирали бинога туташ ер бўлинадими?

Қандай бинолар ўзбошимчалик билан қурилган ҳисобланади?

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси мутаҳассиси ушбу саволларга «Sug`diyona» газетасининг бугунги сонида чоп этилган мақолада жавоб берган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Xalqaro_hamkorlik #Birlashgan_millatlar_tashkiloti

Ayni damda Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, BMT Taraqqiyot Dasturi va Yevropa Ittifoqining “O‘zbekistonning qishloq hududlarida davlat xizmatlari taqdim etishni takomillashtirish va boshqaruv darajasini oshirish” loyihasining 2021 yil uchun tasdiqlangan ish rejasiga asosan Biznes jarayonlarni reinjiringni bo‘yicha xalqaro eksperti Datse Gruberte xonim Davlat kadastrlari palatasiga tashrif buyurdi.

Yurtimizda kadastr sohasida Biznes jarayonlarni reinjiring (BPR) faoliyatini tashkil etish salohiyatini o‘rganish, BPR uchun yagona yo‘riqnoma ishlab chiqish, onlayn o‘quv modulni tayyorlash maqsadida ushbu uchrashuvda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasining mas`ul mutaxassislari ishtirok etmoqda.
Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди.
Кейинги уч йил давомида мактаблардаги 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг барчаси халқаро сертификат олиши зарурлиги таъкидланди.
Чет тиллари бўйича энг яхши мактабларни аниқлаш учун Президент соврини таъсис этиладиган бўлди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы изучения иностранных языков.
Принято решение об организации Агентства популяризации изучения иностранных языков при Кабинете Министров.
В течение следующих трех лет у всех 53 тысяч школьных учителей иностранных языков должны быть международные сертификаты, указано на совещании.
Будет учреждена Президентская премия для школ с лучшим преподаванием иностранных языков.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #chettillari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter