TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.04K photos
1.1K videos
6 files
5.46K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#Kadastr #sud_masalalari
КАДАСТРГА ОИД СУД МАСАЛАЛАРИ

💠 Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси вакиллари иштирокида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида 2022 йилнинг 14-18 ноябрь кунларида жами 146 та иш кўрилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташрифи доирасида Париж шаҳрида ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках своего официального визита во Францию провел в городе Париже встречу с главами ведущих компаний и финансовых структур этой страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Fransiya #ishbilarmonlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari
ЮНУСОБОДНИНГ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

🏙 Пойтахтимизнинг ўзига хос ташриф қоғозига айланган маданий мерос объекти ҳақида маълумот берамиз.

🛕Тошкент телевизион минораси қурилиши 1978 йилдан бошланган ва орадан 7 йил ўтиб 1985 йилда ишга туширилган.

🇺🇿 Тошкент минораси ноёб меъморий бино сифатида пойтахт аҳли ва шаҳар меҳмонларининг диққатини ўзига жалб қилади. Бу ерда 100 метр баландликдан Тошкент манзарасини томоша қилиш мумкин.

↗️ Иншоот баландлиги (375 метр) бўйича Марказий Осиёда биринчи, МДҲда эса Москвадаги Останкино телеминорасидан кейин иккинчи ўринда туради. 1991 йилгача дунёдаги учинчи энг баланд минора саналган.

Маданий мерос ёдгорлиги эгаллаган ер майдони 48 315 кв.м, бино-иншоот майдони 23 825 кв.м.ни ташкил этади. Қурилиш ости майдони 8 019 кв.м.га эга.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #Huquqiy_asos
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Давлат ер кадастри

👉 Давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва баҳоси, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари, уларни ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ижарачиларга ҳамда мулкдорларга тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси, 15-модда.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔹DXMdagi xizmatlarimiz🔹

⚜️ Ko'chmas mulk obyektiga bo'lgan huquqlar va ular bo'yicha tuzilgan bitimlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish bo'yicha turkum ma'lumotlar.

#DavKadastrPalata #DXM #xizmatlar

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube
#kadastr #murojaatlar
МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

🏫 Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Б.Ташходжаев фуқаро ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда давом этмоқда.

Куни кеча Бектемир туманининг “Миришкор” МФЙдаги янги лойиҳа билан танишилди. Тадбиркор томонидан ҳозирда SAFIA қандолат дўкони ўз фаолиятини йўлга қўйгани, натижада 10 дан ортиқ иш ўрни яратилгани маълум қилинди.

👉 Кейинги манзил Чилонзор туманининг “Кўтарма” МФЙ. Ушбу ҳудудда бир дона ноқонуний енгил турдаги савдо дўкони қурилаётгани, битта нонвойхона фаолият юритаётгани ҳамда кўп қаватли турар жой биносининг 1-қават қисмида ноқонуний офис ташкил этилганлиги аниқланди.

📌 Ҳолат юзасидан ноқонуний енгил турдаги дўкон биноси жойида бартараф этилиши юзасидан тушунтириш берилди. Офис ва нонвойхона биноси бўйича огоҳлантирилиш берилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан таъсирчан чора қўлланилиши билдирилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
TOSHKENT SHAHAR KADASTR
#kadastr #oav_biz_haqimizda КАДАСТРЧИЛАР “МИНБАР” МЕҲМОНИ 🏢 Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси туман бўлимлари бошлиқлари “Маҳалла” телеканалида эфирга узатилувчи “Минбар” ток-шоусининг навбатдаги сонида иштирок этишди. Кадастр агентлигининг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #oav_biz_haqimizda
“МИНБАР”ДА КАДАСТРЧИЛАР

🏢 Хабарингиз бор, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси туман бўлимлари бошлиқлари “Маҳалла” телеканалида эфирга узатилган “Минбар” ток-шоусининг "Ўзлаштирилган бекатлар" мавзусидаги сонида иштирок этишганди.

Унда кадастрчилар пойтахт бекатларидаги ер қонунбузилиш ҳолатлари ва уларни бартараф этишга оид чора-тадбирлар хусусида маълумот бериб ўтдилар.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #kadastr_tarixi
КАДАСТР ТАРИХИГА НАЗАР

🔹 Тарихий жиҳатдан ерни ҳисобга олиш мақсадида олиб бориладиган ер участкалари ва уларнинг майдонларининг чегараларини кўрсатиш билан боғлиқ кадастр ва кадастр ишлари пайдо бўлишининг илдизлари Қадимги Миср (мил.ав. 3000 йил) даврига бориб тақалади.

🔹 "Кадастр" атамасининг ўзи Рим ҳукмдори Август давридан (милоддан аввалги 27 йил) илдиз отган бўлиб, унга кўра, ер учун ўлпон ундириш ҳисоб бирлиги – caputigum тасдиқланган ва аҳолини рўйхатга олиш – caputigum registrum жорий этилган. Вақт ўтиши билан бу сўзлар битта - caputastrum ва кейинчалик cadastrum сўзига бирлашди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube