TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.28K subscribers
10K photos
1.28K videos
6 files
6.19K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, инсоннинг қадр-қиммати аввало унинг табиий яшаш ҳуқуқида намоён бўлади.

Бу – энг улуғ ва муқаддас қадриятларимиздан биридир.

Маълумки, биз ўлим жазоси тайинланадиган жиноятлар сонини босқичма-босқич камайтириб, бу жазони тўлиқ бекор қилдик.

Шунга қарамай, айрим фуқаролар томонидан ўлим жазосини тиклаш, уни жиноят қонунчилигига қайта киритиш ҳақида таклифлар ҳам илгари сурилмоқда.

Ваҳоланки, демократик ва инсонпарвар ғояларни олий қадрият даражасига кўтарган дунёдаги аксарият давлатларда ўлим жазоси бекор қилинган.

Чунки яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этган.

Агар сизлар қўллаб-қувватласангиз, Конституциямизга “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади”, деган яна бир муҳим нормани киритишни таклиф қиламан.

Шу тариқа, биз бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигимизни, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканимизни бутун дунёга яққол намоён қиламиз".
Таҳлиллар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан шахс қўлга олинганда, у нима учун ушлангани ва қандай ҳуқуқларга эга экани тушунтирилмаётганини кўрсатмоқда.

"Натижада, гумон қилинувчининг ҳуқуқлари ушланган дастлабки вақтдаёқ хавф остида қолади.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кўплаб давлатларнинг Конституция ва қонунларида ҳамда инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда акс этган “Миранда қоидаси”ни қўллаш лозим.

Яъни, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт.

Ана шу қоидани Конституциямизда муҳрлаб қўйишнинг вақт-соати келди, деб ўйлайман.

Бундан ташқари, “Хабеас корпус” институтини ривожлантириш зарур. Яъни, шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас.

Агар суд томонидан шахсни ҳибсга олиш ёки унга нисбатан бошқача турдаги озодликни чеклаш ҳақида қарор белгиланган муддатда қабул қилинмаса, бундай шахсни дарҳол озод қилиш кераклиги ҳақидаги нормани ҳам Конституцияда акс эттиришимиз зарур".
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Эсингизда бўлса, Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган маросимда яқин қариндошлари судланган, деб фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ масалага алоҳида тўхталган эдим.

Нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак?

Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши лозим? Бундай адолатсиз “тизим”дан энди бутунлай воз кечамиз.

Чунки халқимизга нисбатан собиқ тузум даврида, айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларидаги сиёсий қатағонларнинг ўзи етарли эмасми?!

Шу боис, Конституциямизга “Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас”, деб қатъий ёзиб қўйишимиз керак.

“Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт”, деган норма ҳам Асосий қонунимизда ўз аксини топиши зарур".
“Кўпчилигимиз яхши биламиз, қадимги Рим ҳуқуқида олтин қоидалар бор. Масалан, “ҳеч кимга бажариб бўлмайдиган мажбуриятни юклама” ёки “қонун – имконсиз нарсани талаб қилмайди”, каби қоидалар шулар жумласидандир.

Афсуски, миллий қонунчилигимизда бажариб бўлмайдиган ёки бажариш қийин бўлган нормалар ҳам учраб туради. Аслида, қонунлар инсонга ҳеч қачон ортиқча талаб қўймаслиги керак.

Ортиқча талаб, аввало, ортиқча харажат дегани. Қолаверса, бу коррупцияга йўл очади.

Мана, бир мисол, фуқаронинг ипотека кредитидан 3 миллион сўмлик уч ойлик қарзи бор.

Амалдаги қонунчилигимизга кўра, банк қарздорни судга беради. Лекин, бу масалада даъво аризаси 3 миллион сўм, яъни реал қарз бўйича эмас, балки кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик, 250 миллион сўмга нисбатан берилади.

Суд аризани кўриб чиқиб, қарздордан 10 миллион сўмдан ортиқ давлат божини ундириш ва шартномани бекор қилиш бўйича қарор қабул қилади. Ўзингиз ўйланг, 3 миллион сўмни тўлай олмаган фуқаро 10 миллион давлат божини қандай тўлайди?"
Президент Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди. Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида тўртта устувор йўналишга эътибор қаратиб, уларнинг ҳар бири бўйича таклифларини айтди.
Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиш ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиш таклиф этилди.
Конституциявий комиссия аъзолари сўзга чиқиб, аҳолининг таклифлари, ислоҳотлар зарурати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Президент провел встречу с членами Конституционной комиссии. В своем выступлении глава государства обратил внимание на четыре приоритетных направления и выдвинул предложения по каждому из них.
Предложено рассмотреть проект Конституции на всенародном обсуждении и принять его путем референдума.
Выступившие члены Конституционной комиссии высказали свои мнение о предложениях населения и необходимости проведения реформ.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Konstitutsiya #takliflar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#kadastr #noqonuniy_qurilish
НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

🔷 Кўп квартирали уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

▫️Батафсил инфографикада👆

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #topograf #seminar
СЕМИНАР ВА СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИШ

◻️ Куни кеча, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасида Топографик ва картографик хариталарини тайёрлаш сектори бош мутахассислари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

◻️ Унда мутахассисларга Кадастр агентлигининг Геодезия назорати бошқармаси томонидан аниқланган камчиликлар тўғрисида маълумот берилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

◻️ Семинар сўнггида Кадастр агентлиги томонидан ташкиллаштирилган ўкув курсларида қатнашган мутахассисларга сертификатлар топширилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#matbuot_anjuman

2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий чегарасидаги жами ерлари 44 млн 892 минг гектарни ташкил этади. Ушбу майдонлар (ер фонди) фойдаланиш мақсадига қараб 8 та тоифага бўлинади.
Булардан қишлоқ хўжалиги ерлари 22 млн. 116 минг гектарни ташкил этиб, шундан суғориладиган ерлар 3 млн 200 минг гектардан ортиқ.

Хатлов ишлари ананавий тарзда рулеткаларда, қўлда саржинда, қоғозга ёзиб эмас, юқори аниқликдаги замонавий ўлчов асбобларидан фойдаланган ҳолда бажарилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ўзларига тегишли ер майдонлари ва чегараларини аниқ, шаффоф ҳолда ер ҳисобини юритиш.

Бу йўналишда Швецариянинг Leica компанияси билан олдиндан ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда Республика аэрогеодезия марказимида Leica компаниясининг TS 02, TS 11, GS 10 ва GS 18 маркали юқори аниқликка эга бўлган электрон тахеометр ва GPS қурилмалари мавжуд.

Республика аэрогеодезия маркази директори Акмал Омонов
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклигини янада кенгайтириш ва уни янги амалий мазмун билан бойитишга интилиш қатъий эканини тасдиқлади.
Ҳамкорлик учун мавжуд улкан салоҳиятни ишга солиш, икки мамлакат иқтисодиётини тўлдириб турувчи омиллардан фойдаланиш зарурлигини таъкидланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев провели переговоры в расширенном формате с участием делегаций двух стран.
Шавкат Мирзиёев подтвердил приверженность дальнейшему наращиванию узбекско-азербайджанского стратегического партнерства и наполнению его новым практическим содержанием.
Отмечена необходимость задействовать имеющийся огромный потенциал сотрудничества, использовать факторы взаимодополняемости экономик двух стран.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#kadastr #yer_nazorati
ЕР НАЗОРАТИ

🔲 Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси инспекторлари томонидан ўтказилаётган ер назорати текширувлари давомида қатор ноқонуний қурилмалар аниқланмоқда.

🔲 Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги "Дўстлик" маҳалласининг Миллий боғ кўчасида ер участкаси қонуний хужжатларсиз ўраб олинганлиги маълумо бўлди. Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани Ипакчилик кўчасида ҳам бир неча хонадонлар олди ноқонуний эгаллаб, ўраб олинганлиги аниқланди.

🔲 Берилган муддатдан сўнг, мазкур қурилмаларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube