TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.04K photos
1.1K videos
6 files
5.45K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Президент ҳузурида мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг бориши муҳокама қилинди.
Халқ таълими вазири шу борадаги ишлар ва келгуси ўқув йилига мўлжалланган режалар тўғрисида ҳисобот берди.
Давлатимиз раҳбари янги дарсликлар яратиш, педагогик таълимни трансформация қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

На совещании у Президента обсужден ход реформ в школьном образовании.
Министр народного образования отчитался о проводимой работе и планах на следующий учебный год.
Даны указания по созданию новых учебников, трансформации педагогического образования, повышения профессионального мастерства учителей, развитию внешкольного образования.

#Mirziyoyev #yigilish #talim #maktablar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔊 Ер участкаларини ноқонуний эгаллаш ҳолатлари, хужжатсиз ерларда ноқонуний қурималарни барпо этганлик, ер қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва шаҳар марказий кўчалари юзида ер назоратини кучайтириш мақсадида

❗️Бугун - 26.05.2022 йил, соат 15:00да

🔊 Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси
да йиғилиш ўтказилади ва унда назорат қўшма комиссияси тузилиши режалаштирилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #qurilish
ШАҲРИМИЗДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ
🏢Тошкент шаҳрида 2022- йилнинг январ-апрел ойларида жами 9 636,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

🏗 Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотларига кўра, қурилишдаги ўсиш суръати 2021- йилнинг январ-апрел ойларига нисбатан 111,2 % ни ташкил этди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from davletovuz
Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик пул ёрдами олади

Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:

ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;

Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда
кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.
Президент раислигида саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Жорий йилнинг ўзида 2 мингта лойиҳани амалга ошириш, 110 мингта янги иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар қўшимча экспортни таъминлаш учун имкониятлар борлиги таъкидланди.

Ўтган беш йилда 19 та эркин иқтисодий зона (унгача атиги 3 та бор эди) ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда 10 триллион сўмлик 1 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилди.

Натижада 100 мингта иш ўрни яратилиб, йилига қўшимча 45 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди.

Шунингдек, саноат зоналаридаги корхоналар йилига 750 миллион долларлик экспорт ва 1 триллион сўмдан зиёд солиқ тушумларини таъминламоқда.

“Асосийси, ҳар бир туманга саноат кириб борди, олис ва чекка ҳудудларда янги ишлаб чиқаришлар пайдо бўлмоқда”, деди Президент.

Хусусан, беш йил аввал саноат умуман бўлмаган 11 та туманда 205 та янги корхона иш бошлаб, бугунги кунда уларда саноат ҳажми 2 баробар ошди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Davlat ro‘yxatidan o'tgan 🔹

🖥 Davlat kadastrlari palatasi hududlar bo‘yicha 2022 yil 18-24 may kunlaridagi ko'chmas mulkka bo'lgan huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish yuzasidan jami ma’lumotlarni taqdim etadi.

📊 Ushbu ma’lumotda siz, ro‘yxatdan o'tkazish uchun kelib tushgan arizalar soni va ularning qanchasi ro‘yxatdan o‘tkazilganligi bo‘yicha statistik ma’lumotlarga ega bo‘lishingiz mumkin.

📝 O'tgan haftada Davlat ro'yxatidan o'tkazilgan obyektlar soni umumiy 11 017 tani tashkil etdi.

#DavKadastrPalata #ro_yxatdan_o_tkazish #statistika

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил қилиш, уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бунинг учун 1 триллион 500 миллиард сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.
Шу пайтгача саноат зоналаридаги ерлар аукционга ҳокимлик томонидан қўйилар эди. Энди инвестиция мажбуриятлари белгиланиб, мазкур зоналарнинг дирекциялари томонидан чиқарилади.

Состоялось видеоселекторное совещание по организации специальных экономических и малых промышленных зон, обеспечению их инфраструктурой.
Определено, что на эти цели в нынешнем году будет выделено 1 триллион 500 миллиардов сумов или в два раза больше средств, чем в 2021 году.
До сих пор земли в промышленных зонах выставлялись на аукцион хокимиятами. Отныне они будут выставляться дирекциями промзон с определением инвестиционных обязательств.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #xususiylashtirish
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

💠 Юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланиш ҳуқуқида ер участкаларини хусусийлаштириш бошланди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #ma_rifat_soati
SIYOSIY MA’RIFAT SOATI

⚜️ Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasining Toshkent shahar boshqarmalari va uning tarkibidagi barcha tuman filiallari xodimlari uchun o‘tgan bugungi "Siyosiy-ma’rifat soati" da davlat xizmatida korrupsion holatlar va korrupsiyaning oldini olishga qaratilgan “VIJDON SARATONI” hujjatli filmi namoyish etildi.
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #foydali

Kadastr agentligidan yangi "Milliy hisobot" sahifasi.

📌Ushbu sahifada siz O'zbekiston Respublikasi Yer resurslarining 2022-yil 1-yanvar holati to'g'risidagi ma'lumotlardan xabardor bo'lishingiz mumkin.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
⚡️ Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!

Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин.

Шунингдек, мурожаатингизни Xalq Nazorati портали ва иловаси орқали юбориш имконияти мавжуд.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #yer_nazorati
ЕР НАЗОРАТИ - ҲАМКОРЛИКДА...

🔲 Куни кеча Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасида, Тошкент шаҳар давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси, Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди.

🔲 Ер участкаларини ноқонуний эгаллаш ҳолатлари, хужжатсиз ерларда ноқонуний қурималарни барпо этганлик, ер қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва шаҳар марказий кўчалари юзида ер назоратини кучайтириш мақсадида назорат қўшма комиссияси тузилди.

📹 Учрашув тафсилотлари - мазкур видео.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #sayyor_qabul
МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

🔷 Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизнинг барча туманларида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида, вазирликлар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

🔷 Бугун, Юнусобод тумани "Ўзэкспомарказ"нинг ташқи майдонида ўтказилган сайёр қабулда Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари мутасаддилар қатнашиб, қабулга келган аҳолининг кадастрга оид масалаларини кўриб чиқдилар.

🔷 Юнусобод туманида ўтказилишига қарамай, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ҳамда Яшнобод тумани аҳолиси ҳам қамраб олинган сайёр қабулда барча йўналишлар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари тингланмоқда...

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube