TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.14K subscribers
9.12K photos
1.12K videos
6 files
5.52K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Davlat ro‘yxatidan o'tgan 🔹

🖥 Davlat kadastrlari palatasi hududlar bo‘yicha 2022 yil 12-18 may kunlaridagi ko'chmas mulkka bo'lgan huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish yuzasidan jami ma’lumotlarni taqdim etadi.

📊 Ushbu ma’lumotda siz, ro‘yxatdan o'tkazish uchun kelib tushgan arizalar soni va ularning qanchasi ro‘yxatdan o‘tkazilganligi bo‘yicha statistik ma’lumotlarga ega bo‘lishingiz mumkin.

📝 O'tgan haftada Davlat ro'yxatidan o'tkazilgan obyektlar soni umumiy 12 811 tani tashkil etdi.

#DavKadastrPalata #ro_yxatdan_o_tkazish #statistika

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
#kadastr #karyera_kuni
ИРРИГАЦИЯДА КАРЪЕРА КУНИ

🔰 Ўқув йили якунланиб борар экан, битирувчи талабаларни асосан - ўқишни битириб қаерда ишласам бўларкин?-деган савол қийнайди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети ўз талабаларига бу саволга тезроқ ечим топишларига имкон берди. Бугун бу ерда ўқув йили якунига кўра каръера куни ташкил этилди.

🔰 Бирнеча ташкилотлар қатори Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг Инсон ресурсларини бошқариш бўлими ҳам мазкур тадбирда ўз таклифлари билан қатнашди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#yer_kodeksidan_moddalar
⚜️Ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

⚜️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик - фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

ЎРҚ-526-сон қонуни 68-1-модда
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #ro_yxatdan_o_tgan
1 234 ТА ОБЪЕКТ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТГАН

🔰 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича маълумот.


🔰 Ушбу маълумотда 2022 йил 16-20 май кунларида Тошкент шаҳрида давлат рўйхатидан ўтказилган объектлар сони билан туманлар кесимида танишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Poytaxt
ПОЙТАХТНИНГ МУҲТАШАМ БИНОЛАРИ
🇺🇿🌇Тошкент шаҳри- Ўзбекистон шаҳарлари ичида энг гўзал шаҳарлар қаторида бўлибгина қолмасдан, у замонавий пойтахтимизҳамдир.

✈️🏜Сайёҳларнинг Ўзбекистонга қиладиган саёҳати ҳам бежизга Тошкентдан бошланмайди.

🌈🏙Унинг меҳмондўст ҳалқи, замонавий сайилгоҳларидан ташқари бир-бирини такрорламайдиган муҳташам бинолари эътиборни тортади.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#bino_inshootlar #foydali_ma_lumot ҚОИДА БЎЙИЧА МАСОФА ҚАНЧА?

❇️Турар жой билан ижтимоий объектлар ўртасидаги масофа қанча бўлиши лозим?

❇️Мазкур инфографикада ушбу маълумот билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#sayyor_qabul ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Пойтахтимизнинг Бектемир тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

🏢 Сизнинг кадастр соҳасидаги мурожаатларингизни кўриб чиқиш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг Бектемир тумани филиалида сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастрга оид масалаларингиз бўлса, сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари иштирокида ўтказилади.

🗓Куни: 2022 йил 25 май соат 10:00дан 📍Манзил: Бектемир тумани, Водник даҳаси, 29 уй, 118-119-хонадон
📱Қабулга ёзилиш учун - (71)295 -33-99 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#murojaatlar #statistika #tahlil
ҲАФТАЛИК МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларига 2022 йил 16-20 май кунлари оралиғида келиб тушган мурожаатлар таҳлили

✉️Жами келиб тушган мурожаатлар сони – 242 та

🏢 82-таси Юридик шахслардан
🏠 160-таси жисмоний шахслардан

56-таси қаноатлантирилди
☝️ 32-тасига тушунтириш берилди
➡️ 22-таси таалуқлилиги бўйича йўналтирилди
🔹 132-таси ижрода

Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #infografika

🔰Bugungi kunda Kadastr agentligi tomonidan aholiga ko'rsatiladigan davlat xizmatlaridan asosiylari.

📌Barcha xizmat turlari bilan infografika orqali tanishishingiz mumkin.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бошланди.

Сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли.

Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди.

Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилди.

Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - деди давлат раҳбари.
💠2022 йилнинг 16-20 май кунларида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси иштирокида жами 121 та ишлар кўрилган.

🏛фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида - 56 таси

🏫маъмурий судларда - 24 таси

⛪️иқтисодий судда - 22 таси кўриб чиқилмоқда

🏢Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларини ижро этиш учун 19 та ҳолатда бошқарма ходимлари мутахассис сифатида қатнашдилар.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #servitut
СЕРВИТУТ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

🔰 Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи – сервитут ҳисобланади.
У тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва унинг миқдорини ҳақида маълумот берамиз:

◻️ ДХМ орқали мурожаат қилинганида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида;
◻️ ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,125 баравари миқдорида;

ижтимоий имтиёз эгалари учун ушбу қийматнинг 50% ташкил этади.

🔰 Қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

▫️тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;

▫️ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этилса;

▫️ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса;

▫️кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса;

▫️қонунда назарда тутилган бошқа чекловларда.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Ўзбекистонда кенг тарқалган онлайн фирибгарлик схемалари маълум қилинди

Марказий банк «Молиявий билим» лойиҳаси доирасида ҳозирги кунда кенг тарқалган фирибгарлик турлари ҳақида видеоролик тайёрлади.

〰️〰️〰️
📌 Катта мерос

Энг оммалашган фирибгарлик усулларидан бири — бу мерос ҳақидаги ваъда. Электрон почта ёки мессенжерлар орқали сизга қайсидир хорижлик узоқ қариндошингиз ёки фамилиянгиз ўхшаш инсон тасодиф туфайли сизга катта мерос қолдиргани ҳақида хабар келади.

Ушбу меросни қўлга киритишдаги дастлабки харажатлар сизнинг бўйнингизда бўлади. Ушбу маблағни тўлаб бўлганингизда эса алданганингизни биласиз.

〰️〰️〰️
📌 Совринли ютуқ

Бир қанча сайтларга кирганингизда сизга совринли ёрлиқлар таклиф этилади. Уларда қатнашиш орқали сиз қимматбаҳо техника воситаларини ютиб олганингиз ҳақида хабар келади.

Ушбу ютуқларни ўз юртингизга етказиб берилиши учун эса сиздан маблағ ёки турли саволлар орқали шахсий ҳисоб рақамингиз ҳақида маълумот киритишингиз талаб этилади.

Шу орқали ҳисобингиздаги маблағ фирибгарлар томонидан ечиб олинади.

〰️〰️〰️
📌 Telegram гуруҳлари

Охирги вақтларда авж олаётган фирибгарлик турларидан яна бири — телеграм гуруҳларга одам қўшиш орқали қанчадир маблағ билан тақдирланишдир.

Бу орқали фирибгарлар ўз гуруҳ ёки каналларида сунъий равишда фойдаланувчиларни кўпайтиришга ёки телефон номер ва пластик карта маълумотларини билиб олиб, ҳисобдан пул ечиб олишга уринади.

⚠️ Шу туфайли турли акция ва конкурсларга ишониб шахсий ҳисоб маълумотларини бегоналарга ошкор этмаслик тавсия этилади, акс ҳолда фирибгарлик қурбонига айланиб қолиш мумкин.

📹 Видео

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔊 Ер участкаларини ноқонуний эгаллаш ҳолатлари, хужжатсиз ерларда ноқонуний қурималарни барпо этганлик, ер қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва шаҳар марказий кўчалари юзида ер назоратини кучайтириш мақсадида

❗️26.05.2022 йил, соат 15:00да

🔊 Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси
да йиғилиш ўтказилади ва унда назорат қўшма комиссияси тузилиши режалаштирилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#sayyor_qabul #kadastr БУГУН БЕКТЕМИРДА САЙЁР ҚАБУЛ

Пойтахтимизнинг Бектемир тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

🏢 Сизнинг кадастр соҳасидаги мурожаатларингизни кўриб чиқиш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг Бектемир тумани филиалида сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастрга оид масалаларингиз бўлса, сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари иштирокида ўтказилади.

🗓Куни: 2022 йил 25 май соат 10:00дан 📍Манзил: Бектемир тумани, Водник даҳаси, 29 уй, 118-119-хонадон
📱(71)295 -33-99 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube