TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.14K subscribers
9.12K photos
1.12K videos
6 files
5.52K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги транспорт иншооти билан танишди.
Унинг қурилиши 2020 йил августда бошланган эди. Лойиҳа доирасида 6,5 километр узунликдаги 6 тасмали автомобиль йўли, 6 та кўприк қурилди. Янги қурилган йўл соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қуватига эга.
Давлатимиз раҳбари шу ерда нуронийлар, жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми объектами транспортной инфраструктуры в Ташкенте.
Строительство началось в августе 2020 года. В рамках проекта возведены шестиполосная автомобильная дорога протяженностью 6,5 километров и развязка с 6 съездами. Дорога имеет пропускную способность до 12 тысяч автомобилей в час.
Здесь же глава государства побеседовал с представителями старшего поколения, общественными деятелями.

#Mirziyoyev #tanishuv #transport #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

Савол:
Кадастр ҳужжатимнинг рақамини билишим зарурати туғилганда шу ҳақдаги маълумотни уйдан чиқмасдан билишнинг имкони борми?

Жавоб: Албатта бунинг имкони бор. Сиз уйингиздан чиқмаган холда интернет тармоғи орқали КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИ davreestr.uz сайти орқали кадастр рақамини билишингиз мумкин. Бунда жисмоний шахслар паспорт рақамлари орқали, юридик шахслар эса СТИР рақамини киритиш орқали кадастр рақамларини олишлари мумкин бўлади.
------------------------------------------------
☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
▫️Adliya loyihasi ▫️

🔘 Davlat boshqaruv organlarida korrupsion sxemalarni aniqlash va bartaraf etish bo‘yicha loyiha ishlab chiqildi. Muhokama davom etmoda.

🔘 Adliya vazirligi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentiligi bilan hamkorlikda davlat boshqaruvi sohasida korrupsiyaviy xavf-xatarlarni bartaraf etish mexanizmlarini takomillashtirish va ushbu sohada jamoatchilik ishtirokini kengaytirishga oid Prezident qarori loyihasini tayyorladi.

🔘 Loyiha jamoatchilik muhokamasiga qo‘yildi.
Siz ham unda ishtirok eting!

#DavKadastrPalata #jamoatchilik_fiki #regulation

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.

Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.

Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Жумладан, бу даврда:

- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;

- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;

- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.
Шунингдек, тез ёрдам подстанциялари сони 800 тадан 1 666 тага, тиббий ёрдам бригадалари эса 1 890 тадан 2 695 тага етказилди. Натижада тез ёрдамнинг кечикишлари шаҳарларда 10 бараварга қисқарди.

Ҳудудларда 21 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди (йил якунига қадар марказлар сони 35 тага етказилади).

Мисол учун, “Қамчиқ” довонидаги автоҳалокатларда оғир тан жароҳати олган беморлар олдинлари 100 километр масофани босиб, Тошкент ва Наманган шаҳридаги шошилинч марказларга олиб борилган.

Ангрен шаҳри ва Поп туманида очилган марказлар ҳисобига ўтган 3 ойнинг ўзида бош мияда 80 га яқин шошилинч мураккаб операциялар ўтказилди.

Ёки, Қўрғонтепа туманида ташкил этилган марказда ўткир юрак қон-томир касалликлари бўйича 68 нафар беморга шошилинч операциялар ўтказилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Олдинлари бу операциялар фақат Андижон шаҳрида бўлган.

Лекин Шаҳрисабз, Касби, Сирдарё туманларида бундай марказларни ташкил этиш ишлари суст кечмоқда.
Вилоят шошилинч марказларида 40 дан зиёд юқори технологик операциялар йўлга қўйилганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллар билан очиқ мулоқотда тез ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб масалалар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.

“Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.

Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор.

Жумладан, тиббиёт ходимини “райздрав” тайинлайди, диспетчерларни ишга қабул қилиш ва дори-дармон таъминоти вилоят шошилинч ёрдам марказида, транспорт парки, ёқилғи таъминоти ва ҳайдовчилар эса “облздрав”га бўйсунади”, деди Президент.

Бундай бошқарув тизимида чалкашликлар кўплиги, бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланиб қолгани, тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса ҳам, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмаслиги танқид қилинди.
Президент раислигидаги йиғилишда тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, ягона вертикал бошқарув асосида “103” Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиаллари ташкил этилади. Энди тез тиббий ёрдам кўрсатиш бир туман ҳудудида эмас, балки масофага қараб бутун вилоят бўйича йўлга қўйилади. Туманларда чақирувларни қабул қилиш диспетчерлик хизмати тугатилиб, вилоятларда ягона колл-марказ тузилади.

На совещании под председательством Президента определены задачи по совершенствованию служб скорой и экстренной медицинской помощи.
В частности, будут организованы Республиканский центр скорой медицинской помощи «103» и его областные филиалы. Скорая помощь будет оказываться не в пределах одного района, а по всей области. Районные диспетчерские службы по приему вызовов будут упразднены, в областях появятся единые колл-центры.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #tezyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ПОЙТАХТДА ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИ

🌸 Бугун баҳорнинг энг ёрқин тадбири — Tashkent Flower fest-2022 бошланди!

💠 6-8 май кунлари, Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг орқа майдонида ўтказилаётган гуллар фестивалининг ташкилотчиси Тошкент шаҳар ҳокимлигидир.

💠 Майдонни безаш учун 2 миллиондан ортиқ гуллардан фойдаланилди. Фестивалда хонадон ва ландшафт ўсимликлари ва дала-ҳовли мебель жиҳозларининг кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #ma_rifat_soati
SIYOSIY MA’RIFAT SOATI

⚜️ Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasining Toshkent shahar boshqarmalari va uning tarkibidagi barcha tuman filiallari xodimlari uchun o‘tgan bugungi "Siyosiy-ma’rifat soati" da:

🔸
Davlat va jamiyat boshqaruvida liderlikning roli

🔸 O‘zbekistonda yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish mexanizmlari

🔸 Huquqiy savodxonlik (hafta davomida qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning mazmun-mohiyati) haqida ma’lumot berildi.
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube