TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.06K photos
1.11K videos
6 files
5.46K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Мамлакатимизда 3 миллиондан ортиқ ёки аҳолининг қарийб 9 фоизини нуронийлар ташкил этади.

Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳар куни ғамхўрлик қилиш, эътиборни кучайтириш бўйича маҳалла даражасида тизим яратилади. Жумладан:

- 16 мингдан зиёд ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг ҳар йили санаторийларда даволаниши ташкил этилади;

- 25 минг нафар шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори-дармонлари, протез-ортопедия мосламалари давлат томонидан олиб берилади, жарроҳлик амалиётларига харажатлари ҳам бюджетдан қоплаб берилади;

- нуронийлар учун стадион, теннис-корт, спорт заллари, бассейн каби спорт иншоотларига ойлик абонементининг 540 минг сўмгача қисми қоплаб берилади;

- кексаларнинг театр ва музейларга чипта олиш харажатлари ҳам тўлиқ қоплаб берилади.

Туризм вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 майдан бошлаб кекса авлод вакилларини зиёратгоҳлар, янги барпо этилган боғлар, маданият мажмуалари ва марказларига саёҳатларини бошлаш топширилди.
Йиғилишда кекса ёшдаги ҳамда эҳтиёжманд аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилиши таъкидланди.

Бугун Президент пенсия ва нафақаларни 1 майдан 12 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек:

- энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга);

- 9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.

Мутасаддиларга:

- ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш;

- уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш;

- 10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.
1 июндан бошлаб уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун уларнинг пенсия ва нафақаларига 270 минг сўм миқдорида устама тайинланади.

Бундан ташқари, уларга кийим-кечак хариди учун ҳар йили 4 миллион сўмдан компенсация тўлаш тартибини жорий этилади.

Бунга қўшимча равишда, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига маҳаллий бюджетлар, “дафтарлар” жамғармалари ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бу савобли ишларнинг қамровини кенгайтириш топширилди.

Президент ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш тизими янада кенгайтирилишини таъкидлади. Жумладан:

- 1 майдан бошлаб ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга 6 ой давомида ҳар бир бундай ходими учун 400 минг сўмдан субсидия берилади;

- ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилади, улар касб-ҳунарларга давлат ҳисобидан ўқитилади.
📣ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ! 📣

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шахрида 2022-йил 2-май куни Рамазон Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан фуқароларимизнинг
масжидларга келиб кетишлари учун махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда🚌
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastrda_xashar
ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР

💠 Бугун эрта тонгдан Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси вакиллари ҳамда туман бўлим ва филиал ходимлари ўз ҳудудларини тозалаш мақсадида иш жойларига йиғилдилар.

💠 Ҳамжиҳатликда ариқлар тозаланиб, кўчалар саришталанди. Биноларнинг атрофлари чиқиндилардан ҳоли қилинди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#murojaatlar #statistika #tahlil
ҲАФТАЛИК МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларига 2022 йил 22-28 апрел кунлари оралиғида келиб тушган мурожаатлар таҳлили

✉️Жами келиб тушган мурожаатлар сони – 266 та

🏢 86-таси Юридик шахслардан
🏠 180-таси жисмоний шахслардан

72-таси қаноатлантирилди
☝️ 66-тасига тушунтириш берилди
➡️ 17-таси таалуқлилиги бўйича йўналтирилди
🔹 111-таси ижрода

Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #sayyor_qabul
ЯШНОБОДДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ

🔷 Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг Яшнобод тумани филиалида куни кеча ўтказилган сайёр қабулда яшнободлик аҳоли ва тадбиркорларининг мурожаатлари тингланди.

🔷 15дан ортиқ мурожаатчиларнинг масалалари, туманга таалуқли кадастрга оид янгиликлар ушбу видеолавҳада жамланган.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#kadastr #tabrik #Ramazon_hayiti
Азиз ҳамшаҳарлар!

🌙Юртимизда айни кун улуғ айём, Ийд-ал-Фитр Рамазон ҳайити кенг нишонланмоқда.
Бу кунда яқинларимизни йўқлаб уларнинг ҳолидан хабар олиш, ёши улуғларни зиёрат қилиш, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, оилаларга хурсандчилик улашиш байрамнинг гўзал жиҳатларидандир.

🌙Ушбу муборак айёмда давлатимиз раҳнамолигида юртимиз равнақи, диёримизнинг осойишталиги, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини сўраб қоламиз.

Рамазон - ҳайитининг файзу баракаси қалбларимизни ва хонадонларимизни нурларга тўлдирсин
.
💐Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кадастр масалалари ечимига қаратилган сайёр қабул
#2may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги транспорт иншооти билан танишди.
Унинг қурилиши 2020 йил августда бошланган эди. Лойиҳа доирасида 6,5 километр узунликдаги 6 тасмали автомобиль йўли, 6 та кўприк қурилди. Янги қурилган йўл соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қуватига эга.
Давлатимиз раҳбари шу ерда нуронийлар, жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми объектами транспортной инфраструктуры в Ташкенте.
Строительство началось в августе 2020 года. В рамках проекта возведены шестиполосная автомобильная дорога протяженностью 6,5 километров и развязка с 6 съездами. Дорога имеет пропускную способность до 12 тысяч автомобилей в час.
Здесь же глава государства побеседовал с представителями старшего поколения, общественными деятелями.

#Mirziyoyev #tanishuv #transport #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter