TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.04K photos
1.1K videos
6 files
5.46K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида соҳани такомиллаштириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлатимиз раҳбари дунёдаги тез ўзгарувчан, мураккаб вазиятда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорларга кўмак бериш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Соҳани рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, солиқ идораларини коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел в Государственном налоговом комитете совещание по очередным задачам совершенствования налоговой сферы.
Глава государства указал на необходимость обеспечения стабильности налоговых поступлений и поддержки предпринимателей в нынешней быстро меняющейся, сложной ситуации в мире.
Определены задачи по ускорению цифровизации сферы, преобразованию налоговых органов в систему, свободную от коррупции.

#Mirziyoyev #yigilish #soliq #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ko‘chmas mulk obyektiga kadastr pasporti quyidagi hollarda rasmiylashtiriladi yoki qayta rasmiylashtiriladi:

🔹ko‘chmas mulk obyekti bo‘yicha birlamchi xatlov ishlari bajarilganda;

🔹ko‘chmas mulk obyektining bir qismi begonalashtirilganda yoki yer uchastkasi alohida bo‘linganda (bunda ikki qismga alohida kadastr pasporti shakllantiriladi);

🔹qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalari xususiylashtirilgandan so‘ng ularning bir qismiga bo‘lgan huquq boshqa shaxsga o‘tganda;

🔹yer uchastkasining maydoni yoki chegara nuqtalari o‘zgarganda;

🔹ko‘chmas mulk obyektining manzilini belgilashda yoki o‘zgartirishda;

🔹ko‘chmas mulk obyektining toifasi o‘zgarganda;

🔹o‘z yer uchastkasida tegishli ruxsatnomalarni rasmiylashtirmasdan qurilgan bino va inshootlar mavjud bo‘lganda.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#uy_joy #subsidiya #tartib
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби

💠 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.
Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

💠 2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

💠 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.
Субсидиялар:

▪️квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;

▪️кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

💠 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш керак.
▫️Markaziy bank asosiy stavkani oshirdi▫️

◻️ Ayni paytda O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining yig‘ilishi o‘tkazilmoqda.

◻️ Unda asosiy stavkani 3 foiz bandga oshirib, yillik 17 foiz darajasida belgilash to‘g‘risida qaror qabul qilindi.

#DavKadastrPalata #markaziy_bank #foiz_stavkasi

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
#kadastr #komplaens_nazorat
УЧТЕПА ТУМАНИДА ПРОФИЛАКТИК УЧРАШУВ

💠 Ходимларнинг кайфияти, уларни дунёқарашини турли вазиятларга бўлган муносабатини мунтазам билиб бориш, уларга тўғри йўл танлашларида йўл-йўриқ кўрсатиб туриш ҳар бир тизим раҳбарияти учун муҳим саналади. Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Комплаенс назорати хизматининг асосий вазифаси ҳам ана шу аслида.

💠 Бугун, Учтепа тумани филиалида ўтказилган давра суҳбатида соҳа ходимларининг фаолиятдаги ютуқлари ва кўзга ташланаётган камчиликлар таҳлил этилди.

💠Учрашувлар давоми пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида ўтказилиши кўзда тутилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#DXM #xizmatlar
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ОНЛАЙН ФОЙДАЛАНИНГ

🔷 Давлат хизматлари марказидан олинган электрон рақамли имзо калити 100 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Энди давлат хизматлари марказларига бориб ўтиришнинг ҳожати йўқ.

🔷 Шу сабабли ЭРИ калитини масофадан туриб e-imzo.uz сайти орқали тез фурсатларда олишингиз мумкин.

Эслатма: "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали олинган ЭРИ калитидан бошқа давлат хизматларидан фойдаланишда фойдаланиб бўлмайди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #ma_rifat_soati
СИЁСИЙ МАЪРИФАТ СОАТИ

⚜️ Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармалари ва унинг таркибидаги ҳар бир туман филиаллари ходимлари учун анъана бўйича бугун "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди.

⚜️ Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан уюштирилган маърифат соатида:

💠 Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш
(Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг тўртинчи йўналиши мазмун-моҳияти)

💠 Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

💠 Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #komplaens_nazorat
ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДА ДАВРА СУҲБАТИ

🔷 Кадастр йўналишида фаолият юритаётган ходимларнинг фаолияти, уларнинг хаёт тарзи, дунёқараши тизим раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор билан ўрганилади. Сабаби уларнинг хаётдаги муаммолари соҳадаги фаолиятининг тўлиқ ва ривожланган тарзда бўлишига тўсқинлик қилиши мумкин.

🔷 Бундан ташқари коррупцияга қарши курашда ҳар қандай сабаб замирини ўрганиш асосий масаладир. Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Комплаенс назорати хизмати томонидан туманларда ўрганиш, тушунтириш ва таҳлил қилиш ишлари давом этмоқда.

🔷 Шайхонтоҳур тумани филиалида ўтказилган давра суҳбатида ҳам айнан юқоридаги масалалар кўриб чиқилди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr_agentligi #ishonch_raqami #1097

🏢 Kadastr xizmatiga murojaat qilmoqchisiz, 🕐 lekin vaqtingiz yo'qmi?

Bu muammo emas!

📱1097
ishonch raqamiga qo'ng'iroq qiling va o'z murojaatingizni qoldiring.
Sizning murojaatingiz yozma murojaat bilan bir xil kuchga ega.

☎️ 1097 sizning xizmatingizda.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Президентнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқоти якунланди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида аҳоли мурожаатлари асосида 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди. Ҳар бир вазифа бўйича аниқ молиявий манбалар, техник ечимлар ва амалий механизмлар белгиланди.
Очиқ мулоқотда шифокорлар сўзга чиқиб, муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларини айтди. Президентимиз уларни мутахассислар иштирокида муҳокама қилиб, мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Открытый диалог Президента с представителями здравоохранения завершился.
Глава государства в своем выступлении обозначил 7 важных направлений, выработанных на основе обращений населения. По каждой задаче определены источники финансирования, технические решения и практические механизмы.
Медицинские работники рассказали о проблемах, высказали свое видение и предложения. Президент обсудил прозвучавшие мнения со специалистами и дал ответственным лицам соответствующие указания.

#Mirziyoyev #ochiqmuloqot #tibbiyot #insonqadri

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter