TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.14K subscribers
9.12K photos
1.12K videos
6 files
5.52K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев: Жонажон Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган давлат байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.

Шавкат Мирзиёев: Высоко чту символы нашей дорогой Родины и независимости – государственный флаг, гимн и герб, а также врученные мне высший знак и штандарт Президента.
Toshkent shahridagi biznes markaz 37,3 mlrd soʻmga auksionga qoʻyildi:

https://www.spot.uz/oz/2021/11/04/privatization/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@spotuz_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланади

1️⃣ Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этилади, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган, кенг кўламли ислоҳотлар янги поғонага кўтарилади.

2️⃣ Адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарурий шарти бўлади.

3️⃣ Миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш устувор вазифаларидан бири бўлади.

4️⃣ Адолатли ижтимоий сиёсат юритилади, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлади.

5️⃣ Маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлади.

6️⃣ Иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси каби умумбашарий муаммоларга ечим топиш долзарб бўлиб қолади.

7️⃣ Мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучлар қудратини янада ошириш устувор мақсад бўлиб қолади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Сайёр қабулларда аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда
#6nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#daydjestda_kadastr #sayyor_qabul
ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА

🏙Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг “Poytaxt yangiliklari” дастурида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларида ўтказилган сайёр қабул ҳақида сўз борди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#bino_inshootlar #kadastr_chizmalari #foydali_ma_lumot ҚОИДА БЎЙИЧА МАСОФА ҚАНЧА?

❇️Турар жой билан ижтимоий объектлар ўртасидаги масофа қанча бўлиши лозим?

❇️Huquqiy axborot –телеграмм каналида берилган инфографикада мазкур маълумот билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
​​#Kadastr #milliy_geoaxborot

Davlat kadastrlari yagona tizimiga kiruvchi quyidagi Hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastrini O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi bilan birgalikda yuritadi. Fanlar akademiyasi hayvonot dunyosi obyektlarining davlat kadastri yuritilishini ilmiy jihatdan ta’minlaydi.

HAYVONOT DUNYOSI OBYEKTLARINING DAVLAT KADASTRI

🔹hayvonot dunyosi obyektlarining son va sifat holatini aniqlash;
🔹hayvonot dunyosi obyektlarini iqtisodiy baholash;
🔹hayvonot dunyosi obyektlaridan xo‘jalikda foydalanish hajmlarini aniqlash;
🔹davlat organlari, manfaatdor yuridik va jismoniy shaxslarga hayvonot dunyosi obyektlarining holati to‘g‘risida ishonchli axborot taqdim etish;
🔹hayvonot dunyosi obyektlarini saqlash, ulardan oqilona, barqaror foydalanish, himoya qilish, qayta ko‘paytirish va tiklash hamda ularning biologik xilma-xilligini saqlashni tashkil etish;
🔹hayvonot dunyosi obyektlarini saqlash, ulardan oqilona, barqaror foydalanish, himoya qilish, qayta ko‘paytirish va tiklash talablariga rioya etilishini ta’minlash uchun yuritiladi.

Jami obyektlar soni: 250 tur
Shundan, DKYATga kiritilgan obyektlar soni: 250 tur, 100 % ni tashkil qiladi.

2021-yil 1-sentabr holatiga

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
TOSHKENT SHAHAR KADASTR
#kadastr #Yashnobod БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ ЯШНОБОД ТУМАНИ 🏢Пойтахтимиз туманларидаги филиалларимиз ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод тумани филиали! Яшнобод тумани майдони 3718,97 гектар…
#kadastr_filiallari #Yashnobod БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ

☝️ЯШНОБОД ТУМАНИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

🏢Пойтахтимиз кенгайиши муносабати билан Яшнобод тумани худуди ҳам кенгайди. Қуйида ушбу туманга алоқадор янгиланган маълумотларни тақдим этамиз:

Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод тумани филиали!


🔹Маълумот ўрнида: майдони — 5 816,4 гектар;
🔹Аҳоли сони — 325 266 нафар;
🔹Маҳаллалар сони — 66 тага ошди.

📍Манзил: Яшнобод тумани, Алимкент 1-тор кўчаси, 3 уй
📱Саволлар билан - (71)296-44-80 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 50% ЛИК ЧЕГИРМАДА

🔵2021-йил 1-ноябрдан “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий қисми бўлган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда 50% лик чегирма берилади.

🔵Шунингдек, ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва давлат хизматлари маркази орқали кўрсатиладиган 50% лик чегирмага эга хизматлар рўйхати тасдиқланди.

Булар орасида:
💠Кадастр паспортини шакллантириш;

💠Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

💠Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

💠Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш – каби 56 та хизмат турлари мавжуд.

🔵My.gov.uz манзилида ушбу имтиёзлардан 24 соат давомида электрон фойдаланиш имконияти бор.
Forwarded from Kadastr - Live
#xalqaro_hamkorlik

Bugun Kadastr agentligida 🇬🇧 Buyuk Britaniyaning "Bikal UK" rahbari Raj Sandhu va 🇺🇿 Kadastr agentligi direktor o'rinbosari Mirsaid Mirmaksudov o'rtasida sun'iy intellekt va aqlli tizimlar joriy qilish orqali axborot tizimlari, biznes jarayonlarni yanada samarali boshqarish, istiqbolli loyihalar muhokmasiga bag'ishlangan uchrashuv bo'lib o'tdi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
2021 йилнинг 01-05 ноябрь кунларида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси иштирокида жами 72 та ишлар кўрилган.

🏛фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида - 19 таси

🏫маъмурий судларда - 31 таси

⛪️иқтисодий судда -10 таси кўриб чиқилмоқда.

🏢Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларини ижро этиш учун 12 та ҳолатда бошқарма ходимлари мутахассис сифатида жалб этилганлар. Шундан 11 та ҳолатда бошқарма вакиллари иштирокида ишлар кўриб чиқилган. 1 та ҳолат бўйича эса бошқарма мутахассислари иштирокида кўриб чиқилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Хусусийлаштиришнинг янги усулларини жорий этиш ва унинг барча босқичларида очиқ-ошкораликни таъминлаш энг асосий масала экани таъкидланди. Нуфузли хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда, йирик тармоқ корхоналарини хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам приватизации государственных объектов.
Отмечалось, что основное внимание необходимо уделить внедрению новых методов приватизации и обеспечению прозрачности на всех ее этапах. Поставлена задача разработать стратегию приватизации крупных отраслевых предприятий с привлечением авторитетных зарубежных консультантов.

#Mirziyoyev #yigilish #davlataktivlari #xususiylashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ


🧑🏻‍🦱Савол эгаси: Баҳтиёр Раҳматов
Салом. Собиқ Зангиота тумани Хонободтепа маҳалласи ҳудудида ерларимиз бор. Ушбу ҳудуд эндиликда Тошкент шаҳар Сергели тумани хисобланар экан. Еримизга уй қургандик. Янги қурилишнинг кадастр хужжатларини қаерда рўйхатдан ўтказамиз?

Ҳозирда Зангиота туманидан Сергели туманига ўтказилган худудларнинг хатлов ва қабул қилиб олиш ишлари давом этмоқда. Шу боис хатлов ишлари ўз ниҳоясига етказилганидан сўнг, Сиз мазкур қурилишингиз бўйича кадастр хужжатларини Сергели тумани Давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади. Саволингизда ўз исм фамилиянгизни ҳам ёзиб ўтишни унутманг(мажбурий эмас!)
🔳Milliy geoaxborot tizimidagi vakolatli organlarning Davlat kadastrlariga oid maʼlumotlarini toʼliq shakllantirishi boʼyicha turkum maʼlumotlar!

🔳Mazkur maʼlumotda siz, Yetkazib berish quvurlarining joriy yil yanvar-sentyabr oylari boʼyicha maqsadli koʼrsatkichi bilan tanishishingiz mumkin.

▫️Infografika№2

#DavKadastrPalata #info #quvurlar

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook