TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.04K photos
1.1K videos
6 files
5.45K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Ахборот технологиялари соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини ҳар бир мактабга етказиш, болаларни ўқишга кенг жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.
Президент, ижодий ва ихтисослашган мактабларда таълим-тарбия сифатини ва ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам подготовки квалифицированных кадров в сфере информационных технологий и организации системной работы с одаренной молодежью.
Глава государства отметил важность охвата всех школ программой «Один миллион программистов», широкого вовлечения детей к обучению.
Определены задачи по повышению качества образования и квалификации педагогического состава Президентских, творческих и специализированных школ.

#Mirziyoyev #videoselektor #IT #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
TOSHKENT SHAHAR KADASTR
https://telegra.ph/KADASTR-MUAMMOGA-%D2%B2AMKORLIKDA-ECHIM-TOPMO%D2%9ADA-08-23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #murojaatlar #tashabbus #natija КАДАСТРДА ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА

🔷Аввал хабар берганимиздек, «YERELEKTRON» ААТга қўйиладиган ерларни жойлаштириш бўйича тузилган комиссия таркибидаги ташкилотларнинг хулосалари чўзилаётгани сабаб юзага келаётган эътирозларга барҳам бериш мақсадида янги ташаббус илгари сурилаётганди.

🔷Ушбу ташаббус бугун Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларида бўлиб ўтган учрашувда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Xizmatlar

🏢 Davlat kadastrlari palatasi tomonidan ko'rsatiladigan davlat xizmatlari.

📝BINO VA INSHOOTLARNI IJARA SHARTNOMASINI DAVLAT RO‘YXATIDAN O‘TKAZISH XIZMATI

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
САЙЛОВ ЯҚИН

💠Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 43 кун қолди!
Маълумот учун:
🔷Овоз бериш биноларида махсус ажратилган жойлар бўлиб, уларда яширин овоз бериш учун етарли миқдорда кабиналар ёки хоналар жиҳозланиши, сайлов бюллетенларини бериш учун жойлар ажратилиши ҳамда сайлов қутилари ўрнатилиши керак.

🔷Сайлов қутилари овоз берувчилар уларнинг ёнига албатта яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари орқали ўтиб келадиган қилиб ўрнатилади.

🔷Овоз бериш биносида бошқа ҳеч қандай сиёсий тадбирлар ўтказилишига рухсат этилмайди. Биноларни жиҳозлаш ва уларда зарур тартибни сақлаб туриш масъулияти участка сайлов комиссиясининг зиммасида бўлади.

🔷Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур бинолар ва жиҳозларни сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб туриши шарт.

🔷Лозим бўлган даражада жиҳозланган овоз бериш бинолари сайлов комиссияларига сайловдан камида ўн бир кун олдин тақдим этилиши керак.

Ўзб.Респ.сайлов кодекси 49-модда
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #hamkorlik #turizm

🔰Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги томонидан ишлаб чиқган “Emehmon” автоматлиштирилган ахборот тизими билан Кадастр агентлигининг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви йўлга қўйилди.

📌Унга кўра Кадастр агентлиги ахборот тизими кўчмас мулк ҳақидаги кадастр маълумотларни “Emehmon” ахборот тизимига юборади. Ушбу маълумот алмашинуви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 апрел 2020 йилдаги “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5984-сон Фармони асосида амалга оширилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Хизматлар

Қурилишда экспертиза ташкилотларини аккредитация қилиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЧЕГАРАЛАРИ ЎЗГАРТИРИЛМОҚДА

💠Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.

💠Ялпи мажлисда муҳокама қилинган ушбу масала Сенат қарори билан Тошкент вилоятидан 7 853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳрига, Тошкент шаҳридан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилмоқда. Худуд ерларини хатловдан ўтказиш жараёнлари бошланган.

💠Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси мутасаддиларининг жойларга чиқиб ажратилаётган худудларни хатлов жараёнлари бўйича яна хабар берамиз.
Forwarded from Kadastr - Live
#Prezident #Kadastr #Xalq_bilan_birga

Ижобий ҳал бўлган мурожаатлар ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси - 361 та
Андижон вилояти - 563 та
Бухоро вилояти - 673 та
Жиззах вилояти - 564 та
Қашқадарё вилояти - 937 та
Навоий вилояти - 217 та
Наманган вилояти - 453 та
Самарқанд вилояти - 733 та
Сурхондарё вилояти - 1 258 та
Сирдарё вилояти - 302 та
Тошкент вилояти - 925 та
Фарғона вилояти - 1 269 та
Хоразм вилояти - 621 та
Тошкент шаҳар - 379 та

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#seminar #davlat_tili

📚2021-yil 9-10-sentabr kunlari Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining Davlat tili to‘g‘risidagi qonunlarga rioya qilish masalalari bo‘yicha biriktirilgan xodimlari ishtirokida ZOOM orqali o‘quv-seminar bo’lib o’tdi.

📖 Unda “Yangi O‘zbekiston” gazetasining 2021-yil 17-avgustdagi 165-sonida chop etilgan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning “Yangi O‘zbekiston demokratik o‘zgarishlar, keng imkoniyatlar va amaliy ishlar mamlakatiga aylanmoqda” maqolasi hamda Davlat tili to‘g‘risidagi qonunchilik talablariga muvofiq ish yuritish mavzulari bo‘yicha taqdimot materiallar bilan chiqishlar qilindi.

📌Keyingi bosqichda hududiy boshqarmalarning joylarda Davlat tili to‘g‘risidagi qonunlarga rioya qilish masalalari bo‘yicha biriktirilgan mutaxassislar tomonidan barcha xodimlar uchun o‘quv-seminarlar tashkil etiladi.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#murojaatlar #statistika #tahlil

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларига 2021 йил 6-10 сентябрь кунлари оралиғида келиб тушган мурожаатлар таҳлили


✉️Жами келиб тушган мурожаатлар сони – 109 та
🏢 42-таси Юридик шахслардан
🏠 67-таси жисмоний шахслардан
15-таси қаноатлантирилди
☝️ 23-тасига тушунтириш берилди
➡️ 19-таси таалуқлилиги бўйича йўналтирилди
🔹 52- таси ижрода

Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#sayyor_qabul ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

🏢 Сизнинг кадастр соҳасидаги мурожаатларингизни кўриб чиқиш мақсадида Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Чилонзор тумани бўлимида сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ бошқа муаммоларингиз бўлса, сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

Сайёр қабул Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташходжаев бошчилигида, ҳамда бошқарма мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтади.

🗓Куни: 2021 йил 16 сентябрь, соат 10:00дан 📍Манзил: Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 22/2-уй /манзил хаволада /

❗️Сайёр қабулда қатнашиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.
#Xizmatlar

🏢 Davlat kadastrlari palatasi tomonidan ko'rsatiladigan davlat xizmatlari.

🏠QURILISHI (REKONSTRUKSIYASI) TUGALLANGAN BINO VA INSHOOTLARNI FOYDALANISHGA QABUL QILISH (YAKKA TARTIBDAGI UY-JOY QURISH OBYEKTI UCHUN)

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
ОНЛАЙН АУКЦИОНДА ИШТИРОК ЭТИНГ

🏢Бино ва иншоотларни, бўш ер участкаларини аукциондан сотиб олиш учун Е-AUKSION.UZ мобил иловасини юклаб олинг!

📲Смартфонингиз учун махсус ва замонавий илова. Юклаб олинг ва аукционда телефонингиз ёрдамида иштирок этинг. 📱Иловамизнинг энг охирги қулайликларидан фойдаланиш учун эса уни тез-тез янгилаб туришни унутманг!


Google Play

AppStore
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2021 йилнинг 6-10 сентябрь кунларида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси иштирокида жами 43 та ишлар кўрилган.

💠фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида - 20 таси

💠маъмурий судларда - 18 таси

💠иқтисодий судда - 5 таси кўрилган.

🔵Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларини ижро этиш учун 10 та ҳолатда бошқарма ходимлари мутахассис сифатида жалб этилганлар. Шундан 8та ҳолатда бошқарма вакиллари иштирокида ишлар кўриб чиқилган. 2 та ҳолат бўйича эса бошқарма мутахассислари иштирокида кўриб чиқилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
DIPLOMATIC WORLD jurnali Kadastr sohasidagi islohotlarni dunyoga olib chiqdi.

Jahonning eng mashhur jurnallaridan biri DIPLOMATIC WORLD jurnali yaqinda O’zbekiston Mustaqilligining 30 yilligiga bag’ishlangan maxsus sonini chop etdi.

🌐 Jurnal rahbari Barbara Dietrich xonim tashrifi davomida Respublikamizda Kadastr sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar bilan ham qiziqdi.
Agentlik xodimlari tomonidan Barbara Dietrich hamda Alberto Turkstrani qiziqtirgan savollariga javoblar berildi. Yakunda ular sohadagi islohotlarni alohida e’tirof etib bu haqda o’zlarining jurnallarida yozishlarini bildirishgan edi.

📌 Jurnalning 134-136 sahifalari ayni shu mavzuga bag’ishlangan.

DIPLOMATIC WORLD
jurnali vakillari Barbara Dietrich hamda Alberto Turkstralarga Kadastr agentligi nomidan o’z minnatdorchiligimizni bildiramiz va kelgusida yaqin hamkorlikda ishlashimizga ishonamiz.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял заместителя Председателя Кабинета Министров Туркменистана Эсенмырата Оразгелдиева.
Рассмотрены практические аспекты дальнейшего расширения узбекско-туркменского многопланового сотрудничества.
Глава нашего государства подчеркнул важность тщательной и всесторонней подготовки предстоящего саммита в Узбекистане, а также продвижения проектов экономической кооперации и программ культурно-гуманитарного обмена.

#Mirziyoyev #qabul #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter