TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.23K subscribers
9.22K photos
1.14K videos
6 files
5.59K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#yer_nazorati
ЕР НАЗОРАТИ

🟦Пойтахтимизда 2021 йил июль ойи холатига аниқланган ноқонуний эгалланган ер майдонлари.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#antikorrupsiya
КОРРУПЦИЯГА ЙЎҚ!!!

Ҳурматли фуқаролар, сиз кадастр йўналишида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг.

Кадастр тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган!

📲 Коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг телеграмдаги @kadastruzb_bot ботига ёки 71 231 68 51 телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2021 йилнинг 2-6 август кунларида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси иштирокида жами 69 та ишлар кўрилган.

🟢фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида - 39 таси

🟢маъмурий судларда - 25 таси

🟢иқтисодий судда - 5 таси кўрилган.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларини ижро этиш учун 12 та ҳолатда бошқарма ходимлари мутахассис сифатида жалб этилганлар. Шундан11 та ҳолатда бошқарма вакиллари иштирокида ишлар кўриб чиқилган. 1 та ҳолат бўйича эса бошқарма мутахассислари иштирокида кўриб чиқилмоқда.

📱Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Mahalla_telekanali #murojaatlar
ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

📑Мурожаатлар кадастрнинг асосий эътиборида.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Mahalla” телеканалидаги “Reportyor” информацион дастурида пойтахтимизнинг бир неча худудида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларида мурожаатларни ҳал этиш бўйича олиб бораётган чора-тадбирлари кенг таҳлил этилди.

🔵Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қай тарзда кўриб чиқилаётгани ушбу репортажда.

🎥Дастурни тўлиқ - ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. 👉(https://t.iss.one/mtrkuzofficial/56305)
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятида имкониятлардан тўғри фойдаланилмаётганини қайд этиб, саноат тармоқларида янги лойиҳаларни кўпайтириш, қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлади.
Йил якуни билан ҳудудий саноат ҳажмини 40 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития промышленности в Ташкентской области.
Президент отметил, что возможности Ташкентской области не используются в полной мере, необходимо реализовать больше новых проектов в отраслях промышленности, важно наладить выпуск продукции с добавленной стоимостью.
Поставлена задача увеличить объем промышленного производства в регионе на 40 процентов до конца года.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #Toshkentviloyati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
BАRCHА XАT VА HUJJАTLАR DАVLАT TILIDА!


🇺🇿
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosiga bosqichma-bosqich to‘liq o‘tishni taʼminlash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori ijrosini tizimda taʼminlash bo‘yicha Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Toshkent shahar boshqarmalari tomonidan ham bir qator ishlar amalga oshirilmoqda.

🏢Xususan, boshqarma hamda tuman filiali xodimlari uchun ish yuritish hujjatlarining davlat tilida olib borilishini to‘liq taʼminlash bo‘yicha ko‘rilayotgan chora-tadbirlarga bag‘ishlangan yig‘ilish tashkil etildi.

📝Tizimning tashkiliy-tahliliy nazorat bo‘limi tomonidan binolarga o‘rnatilgan peshlavhalar, ish yuritishdagi yozuvlarning barchasi lotin alifbosida tashkil etilishini taʼminlash bo‘yicha nazoratga olish yuklatildi.

❇️Yig‘ilish davomida ona tilimizning obro‘-eʼtiborini yuksaltirishda, uni taraqqiy etgan tillar safiga qo‘shishda har birimiz maʼsul ekanligimiz taʼkidlandi.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИГА 74 КУН ҚОЛДИ

🇺🇿Жорий йилнинг 24 октябрида мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Шу кунларда Марказий сайлов комиссияси томонидан ушбу муҳим воқеани юқори ташкилий даражада ўтказиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

💠Президент сайловига тайёргарлик ҳамда унинг ўтказилиши билан боғлиқ жараёнлар албатта кадастр тизими ходимларидан ҳам катта масъулият талаб этади.
Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил февраль ойидаги тасдиқланган Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари бўйича сайлов участкаларини электрон хариталари кадастр ходимлари томонидан яратилган.

💠Тошкент шаҳрининг 12та туманлари бўйича 797та сайлов участкалари мавжуд. Сайлов участкаларидаги барча карта материаллари тайёрланган ва Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган.
Тафовутлар бўйича маълумотлар етказилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
#Prezident #Kadastr #Xalq_bilan_birga

Ижобий ҳал бўлган мурожаатлар ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси - 76 та
Андижон вилояти - 120 та
Бухоро вилояти - 213 та
Жиззах вилояти - 243 та
Қашқадарё вилояти - 728 та
Навоий вилояти - 62 та
Наманган вилояти - 224 та
Самарқанд вилояти - 196 та
Сурхондарё вилояти - 358 та
Сирдарё вилояти - 116 та
Тошкент вилояти - 230 та
Фарғона вилояти - 215 та
Хоразм вилояти - 268 та
Тошкент шаҳар - 172 та

Telegram Instagram YouTube Facebook
#yer_nazorati
ЕР НАЗОРАТИ

🟦Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Учтепа тумани филиали инспекторлари томонидан “ISLOM BIZNES SAVDO” МЧЖи, ТҲАЙ кўчасида 198 кв.метр жойни ноқонуний эгаллаганлиги аниқланди.

🟦Яна бир холат, “FARANGIZ LAZI” МЧЖи, Истироҳат кўчаси 12-уй атрофида 92 кв.метрлик ноқонуний қурилма барпо этган.
Ҳар икки қурилмалар бўйича судга мурожаат қилинди ва ерни ноқонуний эгаллаш холатлари бартараф этилди.

🔵Тадбиркор ушбу қурилишнинг бир кун келиб бузиб ташланишини хис қилиб турсада, вақтинча бўлса ҳам, “фойдаланиб қолай” қабилида иш кўради. Бироқ, айрим вақтларда даромаддан кўра зарарга кўпроқ кириши мумкинлигини тўғри англаб етмайди.
#Муаммо_ва_ечим

⚡️Аҳолини қийнаётган яна бир муаммога ечим топилмоқда

Чилонзор тумани ҳокими томонидан ўтказилаётган фуқаролар қабули жараёнида ҳамда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан аҳоли мурожаатлари учун очилган https://t.iss.one/murojaat_chati электрон манзилига тумандаги Яккабоғ маҳалласи фуқароларидан маҳалладаги Боғобод кўчаси 27-уй эгалари хонадон кадастрига киритилмаган, аҳоли фойдаланиши учун умумий бўлган пиёдалар йўлагини ҳам уйига қўшиб олиб, аҳолига ноқулайлик туғдираётгани ҳақида мурожаат қилган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан ҳам туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда Кадастр агентлигининг туман бўлими мутасаддилари жойига чиқиб ўрганди. Ўрганишлар натижасида шу маълум бўлдики, ушбу манзилда хонадон қураётган фуқаро ҳақиқатдан ҳам кадастр ҳужжатларида кўрсатилмаган ерни, яъни аҳоли фойдаланиб келган йўлакни ҳудудига қўшиб олган.

Ушбу хонадон эгасига туман кадастр бўлими мутасаддилари қонунга амал қилиш кераклигини, кадастр ҳужжатида кўрсатилмаган, умумфойдаланишдаги йўлакка ҳеч ким ҳеч нарса қуриб олишга ҳаққи йўқлигини тушунтириб, хонадон эгасини огоҳлантирди. Агар хонадон эгаси қонунбузилиш ҳолатини тузатмаса, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини ҳам тушунтириб ўтди. Аҳолига ноқулайлик туғдираётган ушбу муаммо ҳам тез фурсатларда ўз ечимини топадиган бўлди.

🙏 Муаммони ўз вақтда ўрганиб бартараф этишга киришаётган туман ҳокимлиги ва туман кадастр бўлими мутасаддиларига аҳоли ўз миннатдорчилигини билдирди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi