TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.23K subscribers
9.21K photos
1.14K videos
6 files
5.59K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси тақдимоти билан танишди.
Лойиҳа доирасида 181 та иссиқлик қозонхонаси модернизация қилиниши, 28 мингта иссиқлик пункти ўрнатилиши, 841 километр тармоқ реконструкция қилиниб, 576 километр тармоқ янгидан қурилиши режалаштирилган.
Президентимиз таклиф этилаётган лойиҳани мавзелардан бирида намуна сифатида жорий этиб, самарадорлигини тажрибадан ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о модернизации системы теплоснабжения в городе Ташкенте.
В рамках проекта планируется модернизировать 181 котельную, установить 28 тысяч тепловых пунктов, реконструировать 841 километр существующих и проложить 576 километров новых сетей.
Глава государства отметил необходимость оценить эффективность предлагаемого проекта, внедрив его в пилотном порядке в одном из массивов.

#Mirziyoyev #taqdimot #issiqlik #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йилнинг 26-30 июль кунларида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси иштирокида жами 86 та ишлар кўрилган.

🔶фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида - 46 таси

🔶маъмурий судларда - 36 таси

🔶иқтисодий судда - 6 таси кўрилган.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларини ижро этиш учун 13 та ҳолатда бошқарма ходимлари мутахассис сифатида жалб этилганлар. Шундан10 та ҳолатда бошқарма вакиллари иштирокида ишлар кўриб чиқилган. 3 та ҳолат бўйича эса бошқарма мутахассислари иштирокида кўриб чиқилмоқда.

📱Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Toshkent_telekanali #yer_nazorati
ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

🇺🇿Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Toshkent” телеканали журналисти Маҳфуза Мухторова “T24” информацион дастурида пойтахтимизнинг бир неча ҳудудида Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси инспекторлари томонидан аниқланган ерларни ноқонуний эгаллаш холатларини ўз репортажида таҳлил қилди.

🎥Дастурни тўлиқ талқинда ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. (https://t.iss.one/mtrkuzofficial/55428)


Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ҳамдардлик

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани филиали раҳбари Гавҳар Мансурованинг орамиздан эрта кетгани кадастр тизими учун катта жудолик бўлди.

1985 йилдан оддий ходим сифатида кадастрда фаолиятини бошлаган Гавҳар Мансурова шу кунга қадар раҳбарлик лавозимигача кўтарилиб, соҳага бўлган садоқатини кўрсатиб келди.

Хотирамизда уларнинг самимий табассуми, чин инсонийлик хислатлари, фидоий ҳамкасб сифатида муҳрланиб қолди.

Марҳумнинг оила аъзоларига Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари жамоаси номидан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
#murojaatlar #Kadastr
МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

Кадастр агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳалқ қабулхоналари ва Вертуал қабулхонаси орқали ижрога келиб тушган мурожаатлар бўйича таҳлилий маълумот

💠Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг 12та туман филиалларига жами 302та мурожаат қайта кўриб чиқиш учун юборилган.

2021 йил 30 июлдан, 2 августга қадар:

Ижобий ҳал бўлган мурожаатлар сони 131тани ташкил этмоқда.

🔰Умумий тушунтириш берилганлари – 30та

♻️ Ўрганиш жараёнида 141 - та.


Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Жорий йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий натижалар таҳлили ҳамда йил якунига қадар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Биринчи ярим йилликда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 6,2 фоизга ўсгани, инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳудудларда “драйвер” бўлган соҳаларни ривожлантириш, кичик ва ўрта корхоналарда ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное анализу экономических результатов по итогам первого полугодия и мерам по обеспечению устойчивого экономического роста до конца текущего года.
Отмечалось, что в первом полугодии объем ВВП страны вырос на 6,2 процента, уровень инфляции составил 10,9 процента.
Указано на необходимость развития отраслей, являющихся «драйверами» в регионах, расширения производства на малых и средних предприятиях.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sarhisob

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Toshkent & #O_rta_Chirchiq
ТОШКЕНТ ШАҲРИ КЕНГАЙМОҚДА?!

🟢 Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2021 йил 23 июлдаги VI-44-17-14-0-K/21 қарори билан Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8 минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилмоқда. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилади.

🟢Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтаётган туманлардан Ўрта Чирчиқ тумани ҳақида маълумот берамиз!
🟢Шаҳарларнинг ривожланиш концепциясига мувофиқ Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидан 1134,2 гектар ер Тошкент шаҳри Бектемир тумани таркибига ўтказилади. Бу ҳақда жорий йил 11 май куни Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман кенгашининг № 6/24-1 сонли қарори қабул қилинган.

🟢Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бектемир”, “Намуна”, “Нурафшон”, “А.Навоий” ва “Янги хаёт” маҳаллалари худуди Тошкент шаҳри Бектемир тумани таркибига ўтказилади.

🔹Хoнадонлap – 2688 тa,
🔹Оилалap - 3967 тa,
🔹Аҳоли сони - 14 322 нафардан зиёдни ташкил этади.


🟢Қайд этиб ўтамиз, пойтахтнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритилган.

☝️Кейинги маълумотимиз пойтахтимизнинг Бектемир тумани ҳудудига ўтаётган Юқори Чирчиқ туманининг тегишли маҳаллалари ҳақида...

БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ!!!


Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Fuqarolar_murojaati
#Muammo_va_yechim

Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalari tomonidan fuqarolar murojaatlarini ijobiy hal etish bo'yicha amalga oshirilayotgan ishlar:

Sirdaryo viloyati

Surxondaryo viloyati

Toshkent viloyati

Farg'ona viloyati

Xorazm viloyati

Qoraqalpog'iston Respublikasi

Toshkent shahri

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#murojaat #kadastr
ҲАЛҚ БИЛАН БИРГА

🔷Кадастрда мурожаатларни алоҳида эътибор билан ўрганиш жараёнида шуни кузатиш мумкинки, кўп холларда мурожаатчилар муаммосининг ҳал бўлмай чўзилиши - асосан тегишли мутаҳассисга йўлланмаганлиги бўлиб чиқмоқда.

🔷Ана шундай ҳал бўлмай чўзилган масалаларнинг бири фуқаро Равшан Қобиловнинг мурожаати асосида бўлди. Салкам 20 йилдан бери чўзилган масала кадастр тизими мутаҳассисларининг текширувларидан сўнг, ижобий ҳал этилди.

🔷Муаммо ташқаридан нотўғри маслаҳатлар ва қонунни билмаслик ортидан чигаллашиб вақтни олган. Мавзу мурожаатчи берган интервьюда давом этади.


Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Fuqarolar_murojaati
#Muammo_va_yechim #Statistik_ma_lumotlar

Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalari tomonidan aholi murojaatlari bilan ishlash bo'yicha tahliliy ma'lumotlar.

(2021-yil 4- avgust holatiga)

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari
👇👇👇

Telegram | Facebook
#yer_nazorati #Uchtepa_tumani
ЕР НАЗОРАТИ

🟦Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Учтепа тумани филиали Ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан ер назорати бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🟦“BUSTON” агрофирмаси Учтепа туманидаги М.Уйғур кучасида жойлашган бўлиб, унга тегишли бўлган худуддан ташқари яна 80 кв.м қўшимча равишда эгаллаб олингани маълум бўлди.

🟦Агрофирма олд қисмига тадбиркорлик қилиш учун қурилаётган бино бўйича судга ариза киритилди ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган худуддан ноқонуний қурилма олиб ташланди.

☝️Тадбиркорга барча имкониятлар берилади қачонки, у қонуний иш ташкил қилса. Акс ҳолда бу каби холатлар фақат кўнгилхираликка олиб келади холос.


Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Xorazm_viloyati

Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev Xorazm viloyati Hazorasp tumanida fuqarolar murojaatlari bilan ishlash bo'yicha olib borilayotgan ishlar bilan tanishib, aholini kadastr masalasi bilan bog'liq masalalarini ko'rib chiqishda ishtirok etmoqda.

BATAFSIL

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram