TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.16K subscribers
9.07K photos
1.11K videos
6 files
5.48K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
САЙЁР ҚАБУЛ

✳️Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг Сергели тумани филиалида, фуқароларнинг мурожаатларини бевосита ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
✳️Унда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасурбек Каримов бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар иштирок этиб туман филиалига мурожаат билан келган ҳар бир фуқаронинг муаммосини алоҳида эътибор билан тингладилар.
✳️Натижаларга кўра:
🔹Сайёр қабулда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

🔹8 нафар мурожаатчининг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.

🔹2 нафар мурожаатчининг мурожаатлари ўрганиш учун тегишлича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

🔹Қолган 2 та мурожаатлар кадастрга оид масалалар бўлмаганлиги сабаб тегишли идораларга йўналтирилди.

✳️Сайёр қабулдаги мурожаатлар бўйича яна алоҳида тўҳталамиз!
Forwarded from Kadastr - Live
ФАЗОВИЙ МАЪЛУМОТЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ НИМАЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

‼️БУЛАР:

🛰 барча турдаги космик суратлар ва хариталар;

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси, маъмурий-ҳудудий ва ҳудудий бирликларнинг чегаралари;

🌱 ер участкаларининг чегаралари, ўсимлик дунёси ва тупроқ турлари ҳақидаги маълумотлар;

🌊 гидрография объектлари ва гидротехник иншоотлар;

🏘 аҳоли пунктлари ва уларнинг кўча-йўл тармоқлари;

🏢🏭 бино ва иншоотлар, саноат ва ижтимоий-маданий объектлар;

🚙🚊 автомобиль ва темир йўллар, магистрал қувурлар ва муҳандислик коммуникациялари тизимлари;

⛔️🏕 муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мерос объектлари ҳақида;

🏘📝 аҳоли пунктлари ҳудудида ва уларда жойлашган объектларнинг манзиллари ва уларнинг номлари ҳақидаги ва бошқа маълумотлар

Telegram Instagram YouTube Facebook
Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида

О награждении группы соотечественников в связи с Днем дружбы народов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
TOSHKENT SHAHAR KADASTR
Photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#murojaatlar #sayyor_qabul
СЕРГЕЛИДА ЎТГАН САЙЁР ҚАБУЛ

⚜️“Нафақат бугунгидек, сайёр қабулларда, балки ҳафтанинг ҳаркунида, аҳоли мурожаатлари билан ишлаб, Президентимиз айтганларидек, фуқароларни рози қилиш учун ҳаракат қилиб, ишлаб келмоқдамиз.- дейди, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасурбек Каримов.

⚜️Сергели тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари учун ўтказилган сайёр қабулда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг малакали мутаҳассислари иштирок этиб, ҳар бир мурожаатга алоҳида ёндошдилар.

⚜️Эслатиб ўтамиз, навбатдаги сайёр қабул пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ўтказилиши режалаштирилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_августдан

🔰 Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

2024 йил 1 январгача таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

🚫 Ушбу тартиб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жойлашган ва таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотларга татбиқ қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШСИЗ ИШГА ҚЎЙИЛМАЙДИ?!

🔷Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🔷 Қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

❗️ “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда;

❗️Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда.

‼️Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.
МУРОЖААТЛАРГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ

🟣 "TOSHKENT SHAHAR KADASTR" расмий телеграм каналида кузатувчилар билан доимий мулоқотда бўлиш мақсадида, “МУРОЖААТЛАРГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ” рукнини ташкил этдик.

& Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни қолдирсангиз, телеграм каналимиз орқали саволингизга мутаҳассисларимиз томонидан берилган жавобларни кузатиб боришингиз мумкин. бўлади.

🟣Билишингиз керак бўлган барча маълумотларни сизларга етказишдан мамнун бўламиз.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#poytaxt_yangiliklari #Toshkent_hokimligi
ПОЙТАХТ ЯНГИЛИКЛАРИДА КАДАСТР

🏙Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати томонидан пойтахтимизнинг Сергели туманида ўтказилган Сайёр қабул ёритилди.

🔸Аҳоли мурожаатларини бевосита ҳал этиш, ҳар бир фуқаро муаммосига алоҳида ёндошув, сайёр қабулнинг асосий мақсади бўлди.

🔸"Пойтахт янгиликлари"ни тўлиқ шаклини ҳам шу хаволада кўришингиз мумкин.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#yer_ajratish #qonunchilik
БУГУНДАН ҚОНУНЧИЛИКДА

🔷 Ҳокимликларнинг ерга оид қуйидаги ваколатлари 2021 йил 1 августдан бекор қилинди:

🔹 ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;

🔹 туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

🔹 суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

🔹 жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

🔹 хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_августдан

Давлат харидлари соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат харидлари соҳасида ўтказилаётган тендер (танлаш) натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш амалиёти жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#murojaat #kadastr
ҲАЛҚ БИЛАН БИРГА

❇️Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларнинг ҳар бир масаласига алоҳида ёндошиш ҳалқнинг давлатга бўлган ишончини орттирмоқда.

❇️Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига фуқаро Ф.Акромов томонидан қилинган мурожаат ўрганилди ва унинг ҳал этилиши учун жойига чиқиб ўрганилди.

❇️Ф.Акромов ўзига тегишли бўлган уй-жойни кадастр хужжатлари шакллантирилишида амалий кўмак берилди.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кадастр соҳасидаги мурожаатлар учун сайёр қабул ташкил этилди
#1aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Fuqarolar_murojaati
#Muammo_va_yechim

Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalari tomonidan fuqarolar murojaatlarini ijobiy hal etish bo'yicha amalga oshirilayotgan ishlar:

Sirdaryo viloyati

Surxondaryo viloyati

Toshkent viloyati

Farg'ona viloyati

Xorazm viloyati

Qoraqalpog'iston Respublikasi

Toshkent shahri

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook
Бугун Олмазор тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Олмазор тумани ҳокими лавозимига Умархонов Азизхон Шарипхонович номзодини Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тавсия этди.

А.Умархонов 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини тамомлаган ва шу йиллар давомида тизимда самарали фаолият юритган.

2020 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Депутатлар регламентга мувофиқ Олмазор туман ҳокими лавозимига А.Ш.Умархоновнинг номзодини бир овоздан маъқулладилар.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
#murojaatlar #statistika #tahlil
ҲАФТАЛИК МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига 2021 йил 26-30 июль кунлари оралиғида келиб тушган мурожаатлар таҳлили


✉️Жами келиб тушган мурожаатлар сони – 144 та
🏢 29-таси юридик шахслардан
🏠 115-таси жисмоний шахслардан

Шундан:
📝44 - таси ёзма мурожаатлар
🧑‍💻99- таси электрон мурожаатлар
🧑‍💼1- таси оғзаки мурожаат.

Натижаларига кўра:

20-таси қаноатлантирилди
☝️ 23-тасига тушунтириш берилди
➡️ 20-таси таалуқлилиги бўйича йўналтирилди
🔹 81- таси ижрода

Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
#murojaat #kadastr #Toshkent
ҲАЛҚ БИЛАН БИРГА

♦️Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш баробарида, кадастр соҳа мутаҳассислари аҳолига тизимдаги ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида маълумот беришга ҳам харакат қилиб келмоқдалар.

♦️Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига, Олмазор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Нажимова томонидан қилинган мурожаат алоҳида эътибор билан ўрганилди.

♦️Фуқаро уйи олдидаги қурилиш бўйича норозилигини билдирган. Мутаҳассислар томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва тегишли чоралар кўрилди.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#pora_berma #antikorrupsiya
БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!

🔵Кадастр Агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларида тизим ходимлари учун “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

🔵Учрашувда, хар бир ходим ўз хизмат вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритиши кераклиги, коррупция холатлари келиб чиқишидан нафақат ўзини балки ён атрофдаги хамкасбларини хам асраши кераклиги алоҳида таъкидланди.

🔵Соҳаларнинг ривожида тўсқинлик қилаётган коррупцияни таг-туги билан йўқотишда ҳар бир давлат хизматчиси масъул эканлиги уқтирилди.

🔵Ноқонуний хатти-харакатлар кузатилганда, зудлик билан тегишли органларга хабар бериш лозимлиги ва коррупция холати фош бўлишида жонбозлик кўрсатганлар алоҳида тақдирланиши айтиб ўтилди.


Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube