TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.14K subscribers
9.12K photos
1.12K videos
6 files
5.52K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#Huquqiy_asoslar #Yer_ajratish

Hokimliklarning yerga oid quyidagi vakolatlari bekor qilinadi:

🔹 yerni to‘g‘ridan-to‘g‘ri ajratish, foydalanishga berish, zaxiralash, biriktirish, obodonlashtirish uchun berish yoki yerlarni boshqacha yo‘l bilan tasarruf qilish;

🔹 tuman va shahar hokimliklari tomonidan yerga bo‘lgan huquqlarni belgilash, eʼtirof etish, o‘zgartirish, bekor qilish;

🔹 sug‘oriladigan yerlarni sug‘orilmaydigan yerlar toifasiga yoki boshqa yer toifasiga, sug‘orilmaydigan qishloq xo‘jaligi yerlarini boshqa yer toifasiga o‘tkazish;

🔹 jamoa bog‘dorchiligi, uzumchiligi va polizchiligi hamda yordamchi qishloq xo‘jaligini yuritish uchun yer berish;

🔹 xususiylashtiriladigan yerga nisbatan investitsiya majburiyatlari yoki xususiy mulkni erkin tasarruf etishni cheklaydigan boshqa majburiyatlarni belgilash.
МУРОЖААТЛАР АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА

📨 “Ҳар бир муаммо асосий эътиборимизда”!
Ана шу руҳда ўтган бугунги ZOOM йиғилиши Давлатимиз раҳбарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича, видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

🔰Кадастр агентлигининг Ер ва Давлат кадастр назорати бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаев бошчилигида ўтказилган йиғилишда, Давлат кадастрлари палатаси Кўчмас мулк кадастри бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Якубов ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасурбек Каримовлар иштирок этишди.

🔰Йиғилишда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш, ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндошиш лозимлиги таъкидланди. Бу бўйича йиғилиш қатнашчиларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев ОКМК 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйди.
Қиймати 2 миллиард доллар бўлган ушбу корхонада биринчи босқичда йилига 60 млн. тонна рудани қайта ишланади.
Иккинчи босқичда қувват 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди. Ушбу икки босқич амалга оширилиши натижасида корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев заложил первый камень в строительство третьей медно-обогатительной фабрики АГМК.
Предприятие стоимостью 2 милларда долларов на первом этапе будет перерабатывать 60 млн. тонн руды в год.
На втором этапе мощность вырастет до 160 миллионов тонн, что в 3 раза больше, чем сегодня. В результате реализации этих двух этапов к 2028 году предприятие будет иметь годовую производственную мощность в 400 тысяч тонн меди, 50 тонн золота и 270 тонн серебра.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #fabrika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr_agentligi #ishonch_raqami #1097

Kadastr xizmatiga murojaat qilmoqchisiz, lekin vaqtingiz yo'qmi?
Bu muammo emas.
📞1097 ishonch raqamiga qo'ng'iroq qiling va o'z murojaatingizni qoldiring.
Sizning murojaatingiz yozma murojaat bilan bir xil kuchga ega.

📞1097 haftasiga 🗓7 kun 🕐24 soat va bayram kunlari ham sizning xizmatingizda.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Toshkent & #Zangiota
ТОШКЕНТ ШАҲРИ КЕНГАЙМОҚДА?!

💠 Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2021 йил 23 июлдаги VI-44-17-14-0-K/21 қарори билан Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8 минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилмоқда. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилади.

💠Тошкент вилояти, Зангиота туманидан Тошкент шаҳри, Сергели туманига ўтаётган ҳудуд ҳақида маълумот берамиз!
💠Шаҳарларнинг ривожланиш концепциясига мувофиқ Тошкент вилояти Зангиота туманидан 1827,10 гектар ер Сергели тумани Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади.

💠Бу ҳақда жорий йил, 12 май куни Халқ депутатлари Зангиота туман кенгашининг № VI/XXII-V сонли қарори қабул қилинган.

💠 Зангиота туманидаги мазкур маҳаллалар ҳудуди Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади:
“Чорбоғ”, “Белариқ”, “Файзли”, “Жалойир”, “Номданак”, “Қумариқ”, “Хонободтепа”, “Тараққиёт”, “Қорасув”, “Хонобод”, “Қушбеги”, “Соҳибкор”, “Истиқлол” ҳамда “Нурафшон” Маҳалла фуқаролар йиғинлари.

🔹Хoнадонлap - 8 448 тa
🔹Оилалap - 10 444 тa
🔹Maктаблар - 6 тa
🔹Maктабгача таълим муассасалари - 2 тa
🔹Tиббиёт муассасаси-2та
🔹Kичик бизнес субъектлари- 704 тa

💠Қайд этиб ўтамиз, пойтахтнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритилган.

☝️Кейинги маълумотимиз пойтахтимизнинг Бектемир тумани ҳудудига ўтаётган Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманининг тегишли маҳаллалари ҳақида...

БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ!!!

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Xalqaro_loyihalar #Jahon_banki

🌐Jahon banki ishtirokidagi "Ko‘chmas mulkni ro‘yxatdan o‘tkazish va kadastr tizimlarini modernizatsiya qilish" loyihasi doirasida kadastr hujjatlarini raqamlashtirish ishlari olib borilmoqda.

🔹Respublika bo'yicha mavjud kadastr hujjatlari
- 7 882 280 ta

🔹Raqamlashtirilgan kadastr hujjatlari
- 7 431 752 ta

🔹Foiz ko'rsatkichda
- 95%


(2021-yil 30-iyul holatiga)

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari
👇👇👇

Telegram | Facebook
#do_stlik #drujba #friendship
ХАЛҚАРО ДЎСТЛИК КУНИ

🤝 Бугун, бутун дунёда БМТнинг Бош ассамблеяси ташаббуси билан Халқаро дўстлик куни нишонланмоқда.

🤍 Турли миллат вакиллари аҳил ва иноқ ҳаёт кечирувчи бағри кенг Ўзбекистонимизда ҳам бу байрам алоҳида нишонланади.

🎉 Тилагимиз ушбу кунда барча дўстлар янада қадрдон бўлсин, миллатлар орасидаги ҳамжихатлик янада ривож топсин!

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
САЙЁР ҚАБУЛ

✳️Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг Сергели тумани филиалида, фуқароларнинг мурожаатларини бевосита ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
✳️Унда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасурбек Каримов бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар иштирок этиб туман филиалига мурожаат билан келган ҳар бир фуқаронинг муаммосини алоҳида эътибор билан тингладилар.
✳️Натижаларга кўра:
🔹Сайёр қабулда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

🔹8 нафар мурожаатчининг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.

🔹2 нафар мурожаатчининг мурожаатлари ўрганиш учун тегишлича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

🔹Қолган 2 та мурожаатлар кадастрга оид масалалар бўлмаганлиги сабаб тегишли идораларга йўналтирилди.

✳️Сайёр қабулдаги мурожаатлар бўйича яна алоҳида тўҳталамиз!