TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.04K photos
1.1K videos
6 files
5.45K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#kadastr #Yashnobod
БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ

ЯШНОБОД ТУМАНИ

🏢Пойтахтимиз туманларидаги филиалларимиз ҳақида маълумот беришда давом этамиз.
Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод тумани филиали!

Яшнобод тумани майдони 3718,97 гектар
🔸Ахоли сони 255315 нафар
🔸Махаллалар сони 58 та
🔸Масжидлар сони 9 та
🔸Мактаблар сони 37 та
🔸МТТ лар сони 46 та

📍Манзил: Яшнобод тумани, Алимкент 1-тор кўчаси, 3 уй
📱Саволлар билан - (71)296-44-80 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #MTRK #Ozbekiston24

ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

🇺🇿2️⃣4️⃣“O’zbekiston 24” телеканалида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган матбуот анжумани кенг ёритилди.

💠"Тошкент шаҳар Кадастр бошқармасининг- туманлардаги "маҳаллабай" ишлаш тизими ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш чора-тадбирлари" мавзусидаги анжуман ҳақида ушбу видеорепортажда сўз боради.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#aoka #brifing
АОКАда БРИФИНГ

〰️〰️〰️
● Мавзу: “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижроси
● Вақти: 1июль , соат 12:00да
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ва талабалар форумида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев йигит-қизларимизнинг турли соҳалардаги муваффақиятлари билан танишди ва ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.

На Форуме молодежи и студентов глава государства Шавкат Мирзиёев ознакомился с достижениями наших юношей и девушек в различных сферах и побеседовал с ними.

Facebook|Instagram|Twitter
#qonun #soliq

1 ИЮЛДАН НИМАЛАР ЎЗГАРМОҚДА?

2021 йил 1 июлдан бошлаб:

🔹 солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бекор қилинди. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ - ЖШШИР) орқали амалга оширишга ўтилади (ПФ-6191-сон, 23.03.2021);

🔹 асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади (ПҚ-5146-сон 14.06.2021);

🔹 маиший техникаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси старт олади (Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори 20.05.2021);

🔹 давлат органлари, шу жумладан Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида бир қатор маълумотларни жойлаштиради (ПФ-6247-сон, 16.06.2021);

🔹Нодавлат тиббиёт ташкилотларига бир неча фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади;

🔹Қонунчиликка кўра болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади.
#dunyoxabari #internet
ДУНЁДАН ДАРАКЛАР
Aвгуст ойида бутун дунёни сунъий йўлдош интернети билан таъминловчи тизим ишга туширилади!

🌐Tesla va SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск жорий йилнинг август ойида Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилишини эълон қилди. Лойиҳани амалга ошириш учун умумий ҳисобда 20−30 млрд доллар сарфланиши мумкин.

🌐Starlink 5G тармоғи ва симли интернет ўртасидаги бўшлиқни тўлдириши кутилмоқда. Илон Маск фикрича, 2021-йилнинг августига келиб, сунъий йўлдошлар қутблардан ташқари дунёнинг барча қолган қисмини қамраб олади ва йилига 500 минг фойдаланувчини интернет билан таъминлайди.

🌐Starlink интернетига ойлик обуна солиқларни ҳисобга олмаган ҳолда бутун дунё бўйлаб $100 (йўлдош $500) ни ташкил етади.

🌐Шунингдек, Маск чекка ҳудудларда яшайдиган ва шароити оғир аҳоли учун интернет нархлари 200−350 долларгача туширилиши мумкинлиги ҳақида ҳам айтиб ўтган.

🌐Электрон тизимга ўтаётган кадастр соҳасида ҳам интернет оламидаги бу каби янгиликлар соҳани янада ривожлантиради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #MTRK #Yoshlar

ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

🌱📺“Yoshlar” телеканалининг “Yangi davr” информацион дастурида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган матбуот анжумани ҳақида сўз борди.

📹"Тошкент шаҳар Кадастр бошқармасининг- туманлардаги "маҳаллабай" ишлаш тизими ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш чора-тадбирлари" мавзусидаги анжуманда журналист ва блогерлар ўз саволлари билан мутасаддиларга мурожаат қилишди. Матбуот анжуманидан тайёрланган видеорепортаж фикримизни давом эттиради.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг

"Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида республика бўйича жами 10 348 та ҳолатда 1948,9 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган.

5778 та ҳолатда уй-жой қуриш учун, 2682 та ҳолатда нотурар жой қуриш учун, 1207 та ҳолатда томорқа сифатида фойдаланиш учун, 47 та ҳолатда балиқ ҳовузларини қуриш учун, 634 та ҳолатда ерлар бошқа мақсадларда эгаллаб олинган."
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#Huqiquy_asoslar #1_iyul_sanasida #o_zgarishlar #yer_uchastkalari

KO‘P KVARTIRALI UY-JOYLARNI BOSHQARISH TIZIMINI YANADA TAKOMILLASHTIRISH TO‘G‘RISIDAGI

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 19 -iyun sanasidagi PQ-5152-son qarori


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari
👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #NTRK #Tashkent

СМИ О НАС

📡В программе новостей "Tashkent 24" на телеканале "Tashkent" был показан репортаж о пресс-конференции Ташкентского городского управления кадастра, на тему "Система работы "махаллабай" и меры по устранению незаконно построенных зданий на самозахваченных площадях земли".

🎙Журналист Константин Денисов подготовил репортаж о пресс-конференции, проведенной Кадастровым агентством и управлениями Государственной кадастровой палаты в городе Ташкенте.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида 478 та давлат мулки 1 триллион 100 миллиард сўмга сотилгани қайд этилди.
Хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш, аукционда қатнашиш тартибларини соддалаштириш ва иштирокчилар сонини кўпайтиришга қаратилган вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы и дальнейшим приоритетным задачам в сфере приватизации госактивов.
В первом полугодии текущего года 478 объектов государственной собственности было реализовано за 1,1 триллиона сумов.
Определены задачи по эффективной организации процесса приватизации, упрощению процедур участия и расширению доступа к аукционам.

#Mirziyoyev #videoselektor #xususiylashtirish #davlataktivlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
#davlat_ramzi #gerb

2 июль Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун.

“Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги
Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.

Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг
#covid #gigiena

ОЗОДАЛИК ҲОЗИРГИ КУННИНГ МУҲИМ ТАЛАБИ

🦠Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборотига кўра, 2021 йил 30 июнь ҳолатига - Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111153 (+476) нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволанмоқда.

🚑Ҳар куни касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланаётганини хисобга олган ҳолда карантин қоидаларига риоя этишингизни сўралади.

❗️Кўчага ниқоб тақиб чиқишингизни, гавжум жойлардан сақланишингизни сўраймиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#telefon_doveriya #ishonch_telefoni

❗️НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛМАЛАРНИНГ ГУВОҲИ БЎЛДИНГИЗМИ?

❗️ЕРНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИГА ДУЧ КЕЛДИНГИЗМИ?

❗️МАҲАЛЛАНГИЗДАГИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИДАН ҚОНИҚМАЯПСИЗМИ?

Унда cиз - Ер тўғрисидаги қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар кенгашининг 1225 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг!
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

👨‍💻Тадбиркор ва ишбилармонлар!
Бино қуриш учун ер, иншоот ёки мулк сотиб олиш мақсадида бўлсангиз биз тақдим этаётган маълумотлар сизга ас қотади.
💠Бизнесингизни айнан Тошкент шаҳри худудида амалга оширмоқчи бўлсангиз e-auksion.uz орқали берилаётган ерларнинг аукцион савдоларини кузатинг ва иштирок этинг!

💠Тошкент шаҳридан савдога қўйилган 30 та ерлар бўйича маълумот 👉(кўриш)

💠Кўп қаватли турар жой қуриш учун ажратилган 15 та ер участкалари бўйича маълумот 👉 (кўриш)

ХАРИДИНГИЗ БАРАКАЛИ БЎЛСИН!