TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.2K subscribers
9.31K photos
1.16K videos
6 files
5.67K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#oav #sayyor_qabul

ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

🔹Кадастр йўналишида пойтахтимизнинг Яшнобод тумани фуқаролари учун Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг сайёр қабули ўтказилди.

🔹 “O’zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган сайёр қабул тафсилотлари билан танишинг.
Ҳурматли журналистлар!

💐Касб байрамингиз - 27 июнь Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида - ижодингизга улкан зафарлар, оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламиз.

💐Сиз бажараётган ҳар бир ишингиз унумли бўлишини, ёритаётган мавзуларингиз ўз мухлисларини топишини, қаламингиз доимо ўткир бўлишини тилаймиз.

💐Ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Шу маънода, зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топишингизга тилакдошмиз.

Ҳурмат билан,
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси
Тошкент шаҳар бошқармалари
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
📣ЭЪЛОН!
КАДАСТРДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

🔷2021 йилнинг 28 июнь куни, соат 15:00 да, Кадастр агентлиги хамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг "Тошкент шаҳар Кадастр бошқармасининг- туманлардаги "маҳаллабай" ишлаш тизими ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш чора-тадбирлари" мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

🔷Матбуот анжуманида Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташходжаев ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасурбек Каримовлар бошчилигида филиаллар раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор мутасадди ташкилотлардан вакиллар иштирок этиши кўзда тутилган.

🔷Ушбу матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерларни таклиф этамиз!

📲Матбуот анжуманида иштирок этиш учун 71 231 68 52 (ички 232) рақами орқали рўйхатдан ўтишингиз сўралади.

📍Манзил: Тошкент шаҳар Миробод тумани КХАЙ кўчаси 9-уй
❗️Бугундан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб карантин чекловлари кучайтирилди

🚧 Тошкент чегералари вақтинча ёпилди.
28 июндан 12 июлгача Тошкент шаҳрига бошқа вилоятлардан транспорт воситаларининг кириб келишига чекловлар қўйилди.

🛌 20:00 дан кейин уйда бўлиш керак.
Барча кўнгилочар жойлар, кафе ва ресторанлар соат 20:00 гача ишлайди.

😷 Гавжум жойлардан сақланамиз.
Кўнгил очиш муассасалари ва умумий овқатланиш жойларига ташриф буюрувчилар сони умумий сиғимининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижроси йўлида...

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг қирқинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнь 6423-сонли фармони “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш ҳамда унда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 4-чи бандини бажариш бўйича сўз юритилди.

Фармоннинг ижроси тўғрисида сенатор Шомансур Сагдуллаев, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Мирзо Улуғбек туман филиали бош мутахассиси Н.Қудратиллаев депутатларга маълумотлар бердилар.

🌐 Web-site
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ: Тошкент шаҳрида янги қурилаётган уйларнинг биридан майдони 53 кв.м. бўлган хонадон харид қилдик. Ҳужжатда хонадон 1 хонали, эркин планировкали (коробка) деб қайд этилган. Уйни ўзимиз истаганча режалаштириб, 2 хонали (2 та яшаш учун хона) қилиб қурсак, кадастр хужжатлари расмийлаштирилаётганда 2 хонали сифатида расмийлаштириш мумкинми?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги "Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ иш юритилади. Бунда, мазкур сотиб олинган хонадон ички режалари лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш учун лицензияга эга ташкилот томонидан тайёрланиб, туман қурилиш бўлими томонидан тайёрланган лойиҳа смета ҳужжатлари тасдиқланади. Сўнгра қурилиш-монтаж ишлари якунлангач, юқорида баён этилган Низомнинг 7 иловасига мувофиқ мазкур хонадон фойдаланишга қабул қилиб олинади.
☝️Яъни режага мувофиқ, таъмирланган хонадон 2 та яшаш хонадан иборат бўлса, хонадонингиз 2 хонали деб давлат рўйхатидан ўтказилади.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуси

Инфографика: мазкур рўйхат 100 нафар маҳаллий ва нуфузли хорижий экспертлар томонидан шакллантирилди

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from Kadastr - Live
#vazirlar_mahkamasi #qaror #kadastr #yer

🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқукий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 389-сон қарори асосида эришиладиган натижалар:

💻 Давлат кадастри маълумотларини ахборот тизимлари орқали алмашиш йўлга қўйилади;

📑➡️💻 Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда ортиқча қоғозбозлик йўқолади;

Давлат кадастри маълумотларидан очиқ ва шаффоф фойдаланиш имконияти яратилади;

👨‍💼 Кадастр йиғмажилдларини тайёрлаш жараёнига хусусий сектор жалб қилинади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
📝 ОАВ ва Матбуот хизмати ходимларига эҳтиром

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида 27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишлаб келаётган ОАВ, шунингдек, бош бошқармалар, бошқармалар ва туманлар Матбуот хизматларининг фаол ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда Тошкент шахар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Матбуот ва ОАВ ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, пойтахт ҳаётига оид янгиликлар тез суратларда тарқалишида, муаммоларга эътибор қаратилиши, ўрганилиши ва ҳал этилишида, бу соҳа вакилларининг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлади. Келгусида ҳам самарали ҳамкорликка ният билдириб, Тошкентнинг ўсиши ва ривожланишини биргаликда кузатишни, бу жараёнларда фаол иштирок этишни таклиф этди.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #UzA #Jizzax

Очиқлик, тенглик ва шаффофлик бор жойда коррупция йўқолади.

Бугун Кадастр агентлиги тизимида ёш салоҳиятли ходимлар кўпайиб бормоқда. Аммо шуни ҳам айтиш жоизки, соҳада ўз мутахассислигини пухта эгаллаган, тажрибали, ер қонунчилигига оид барча ҳужжатларни чуқур ўзлаштириб, халқимиз меҳрини қозонган мутахассислар ҳам кўп. Ана шундай мутахассислардан бири Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Бино-иншоотлар ва давлат кадастри бўлими бош мутахассиси Тўрақул Ҳасанов.

БАТАФСИЛ ЎзА мақоласида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#press_konferensiya #kadastr #OAV

МАТБУОТ АНЖУМАНИ
🔷Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

🔷"Тошкент шаҳар кадастр бошқармасининг- туманлардаги "маҳаллабай" ишлаш тизими ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида ўтган йиғилишда масалага доир - ярим йиллик қилинган ишлар хисоботи бошқармалар бошлиқлари томонидан тақдим этилди.

🔷Йиғилишда соҳага оид саволларга бошқарма бошлиқлари жавоб беришар экан, журналист ва блогерлар билан ҳамкорлик натижасида соҳадаги камчиликлар очиқ ўрганилишини, уларнинг ёрдами билан кадастр тизимидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳалққа тезроқ етказилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ Мазкур жамланмада e-auksion.uz сайтидан фойдаланиш учун асосий маълумотларга кириш ссилкалари келтирилган.

Рўйхатдан қандай ўтилади?
➡️
https://new.e-auksion.uz/auction-rules

Шахсий ҳисоб қандай тўлдирилади?
➡️ https://new.e-auksion.uz/deposite-adjunction

Шахсий хисобдан пул қандай қайтарилади?
➡️ https://new.e-auksion.uz/refund-money

Лотга қандай ариза берилади?
➡️ https://new.e-auksion.uz/bid-lot

Ғолиблик баённомаси қандай текширилади?
➡️ https://new.e-auksion.uz/check-winner-protocol

Логин қандай аниқланади?
➡️ https://new.e-auksion.uz/find-login

Логин қандай ўзгартирилади?
➡️ https://new.e-auksion.uz/change-login

Кўп бериладиган саволлар
➡️ https://new.e-auksion.uz/faq

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Audio
RADIO 24
#kadastr #MTRK #radio

ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

🎙“O’zbekiston 24”
радиоканалининг FM 87.90 радиотўлқинларида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси бошқармалари томонидан ўтказилган матбуот анжумани кенг ёритилди.

🟢 "Тошкент шаҳар Кадастр бошқармасининг- туманлардаги "маҳаллабай" ишлаш тизими ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш чора-тадбирлари" мавзусидаги анжуман ҳақида аудиорепортажда тинглашингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube