TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.06K photos
1.11K videos
6 files
5.47K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат, ҳудудлараро ҳамкорликка оид ҳамда тижорат банклари томонидан шакллантирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди. Малакали шифокорлар тайёрлашга қаратилган режалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни танқидий баҳолаб, уларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами в сферах здравоохранения и коммунального обслуживания, межрегионального сотрудничества, а также с проектами коммерческих банков.
Особое внимание уделено строительству и оснащению новых корпусов для Республиканского медцентра онкологии и радиологии. Рассказано о планах по подготовке квалифицированных врачей.
Глава государства критически оценил проекты и дал указания по их доработке.

#Mirziyoyev #taqdimot #soqliqnisaqlash #kommunal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#auksion #tanlov

СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

🔹e-auksion.uz – ушбу шаффоф аукционда онлайн иштирок этиб, кўзлаган мулкингизга эга бўлинг!

🔹Аукциондан фойдаланиш бўйича видеоқўлланмалар кетма-кетлигини тақдим этамиз. 5-босқичда сиз e-auksion.uz платформасида Электрон рақамли имзо калитидан фойдаланиш тартиби билан танишасиз.

🔹“СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ” рукнимиз тадбиркорлик фаолиятингизда фойдали бўлаётган бўлса, мақсадимизга эришган бўламиз.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчиман, шунинг учун 0,10 га ер олмоқчиман. Кимга ёки қаерга мурожаат қилсам бўлади?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабр 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан жисмоний ва юридик шахслар «YERELEKTRON» ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга. «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқади ва тайёрлайди, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради ёки сабабларни кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. Бундан ташқари "E-Kadastr.uz" порталида аукционга қўйилган ер участкалари хақида ҳам маълумот олишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#spotr #kadastr #futbol Соғлом ҳаёт – жўшқин фаолият демакдир!

🏃‍♂️Кадастрнинг Тошкент шаҳар бошқармасида ходимларнинг нафақат меҳнат фаолиятига балки, соғлом турмуш тарзига ҳам алоҳида аҳамият қаратилади.

⚽️Куни кеча Кадастр Агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

🥅Қизғин бахс мунозаралар, қувончли хайқириғу, афсусли ютқизишлар жамоани янада жипслаштирди. Бундан ташқари ҳар бир ходимда спортга, соғлом ҳаётга бўлган қизиқишларини янада орттирди.

Репортажимиз бунинг далили...
Тапил Маҳамадзияев Бектемир туман ҳокими этиб тайинланди

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз тўққинзинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Бектемир туманига янги ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда ҳозиргача Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Тапил Маҳамадзияев Бектемир тумани ҳокимлигига тасдиқланди.

Тапил Маҳамадзияев 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат бошқаруви, янгиланишларнинг узоқ муддатли дастурини шакллантириш ва инновацион тараққиёт йўлига ўтиш борасида БАА илғор тажрибасини жорий қилиш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию ОАЭ во главе с министром по делам Правительства Мухаммадом бин Абдуллой аль-Гаргави.
Обсуждены вопросы дальнейшего углубления многоплановых отношений и развития практического взаимодействия.
Достигнута договоренность о принятии
совместной «дорожной карты» по внедрению передового опыта Эмиратов в сфере государственного управления, формирования долгосрочной программы преобразований и перехода на инновационный путь развития.

#Mirziyoyev #qabul #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰Матбуот анжумани

Эртага - 16 июнь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мутаҳассислари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

● Мавзу: Кадастр агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Кадастр агентлиги мутасаддилари
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Hukumat_qarori
ҲУКУМАТ ҚАРОРИ
Ҳукумат қарори билан Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☝️Низомга кўра, республика кўчмас мулк объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

Республика кўчмас мулк объект(лар)и – давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объект(лар) ва у(лар)нинг қисм(лар)и ҳисобланади.
Forwarded from Kadastr - Live
#matbuot_anjumani #kadastr #yer #UzreportTV

Айни дамда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентиинг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.

Унда Кадастр агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг масъуллари иштирок этишмоқда.

Матбуот анжуманини қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

https://fb.watch/69jBIeryxC/
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Исмим Умида, оилада ёлғиз қизман.Турмушга чиққанман, 3 нафар фарзандим бор. Келин бўлиб тушган уйим бир хонали. Қийналганим сабаб – онамни ёнига қайтиш ниятидаман. Бундан ташқари рўйҳатда ҳам ҳамон ўша ерда тураман. Аммо онам уйни сотмоқчилар, мани руҳсатимсиз уйни сотиб юбора оладиларми?

ЖАВОБ: Мазкур мурожаатда қайд этилган масалани ҳал этиш бошқарма ваколатига кирмаслигини қайд этамиз. Сиз ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида адлия органларига мурожаат этишингиз керак. Бундан ташқари, уй-жой кодексининг 140-моддасида жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги уй-жой ҳусусидаги низолар суд томонидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиши қайд этилганлигини инобатга олиб, мазкур масалада белгиланган тартибда суд органларига мурожаат этишингиз сўралади.
------------------------------------------------
Ана шундай Кадастр бошқармасига таалуқли бўлмаган мавзулардаги саволлар жудаям кўп берилаётганини ва уларга жавоб бермаганимиз эътирозларга сабаб бўлаётгани учун, ушбу савол мисолида жавоб бердик. Ҳуқуқий масалаларда тегишли органларга мурожаат қилишингиз сўралади.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.
#kadastr #Chilonzor
БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ

💠Пойтахтимиз туманларидаги филиалларимиз ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

🏢Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор тумани филиали
Маълумот ўрнида:
🔹Чилонзор тумани майдони — 3038,4 гектар
🔹Аҳоли сони - 251 997 нафар
🔹 Маҳаллалар сони -51 та
🔹Масжидлар сони -14 та
🔹МТТ лар сони -55 та
🔹Мактаблар сони -32 та
Давлат кадастрлар палатасининг Чилонзор тумани филиали манзили: 📍Бунёдкор шоҳ кўчаси 22/2-уй
📲Саволлар билан - 71 2792106, 71 2792108 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.