TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.05K photos
1.11K videos
6 files
5.46K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#matbuot_anjuman #aoka #kadastr

Айни дамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига бағишланган матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.


Матбуот анжуманини ушбу ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/mvVAVvvFLCA

Telegram Instagram YouTube Facebook
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими ёки йўқ шуни билмоқчи эдим?

ЖАВОБ: Уйни кадастр плани яъни кадастр йиғма жилдини шакллантириш учун мурожаатлар Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинади. Кадастр йиғма жилдини шакллантириш натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.

Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан аниқланади, бундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
#kadastr #Olmazor
БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ
ОЛМАЗОР ТУМАНИ

🏢Пойтахтимиз туманларидаги филиалларимиз ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор тумани филиали!

Маълумот ўрнида:
🔹Олмазор тумани майдони — 3376,86 гектар
🔹Ахоли сони - 379 200 нафар
🔹Махалла сони - 59 та
🔹Масжид сони - 21 та
🔹МТТ сони - 54 та
🔹Мактаблар сони - 36 та

📍Давлат кадастрлар палатасининг Олмазор тумани филиали манзили:
Талабалар кўчаси 54 уй
Саволлар билан: 71 246 85 63 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#may #royhatga_olish

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси маълумотига кўра, пойтахтда май ойида 8 010 та кўчмас мулк объекти давлат рўйҳатидан ўтказилган.
Шундан:
♦️ якка тартибдаги турар жойлар 1 783 та;

♦️ кўп қаватли уйда жойлашган хонадонлар 5 512 та;

♦️якка тартибдаги турар жой қуриш учун берилган ер участкаси 4 та;

♦️ нотурар жой кўчмас мулк объектлари 709 та;

♦️нотурар жой обектлари учун берилган ер участкалари 2 та
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🏗 Ўзбекистонда сўнгги 10 йилликда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 29,5 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 % ни ташкил этди.

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми:

2010 йилда – 8,2 трлн. сўм
2011 йилда – 9,5 трлн. сўм
2012 йилда – 11,7 трлн. сўм
2013 йилда – 15,2 трлн. сўм
2014 йилда – 20,1 трлн. сўм
2015 йилда – 25,4 трлн. сўм
2016 йилда – 29,4 трлн. сўм
2017 йилда – 34,7 трлн. сўм
2018 йилда – 51,1 трлн. сўм
2019 йилда – 71,2 трлн. сўм
2020 йилда – 87,8 трлн. сўм

👇 Каналга уланинг: https://t.iss.one/statistika_rasmiy

Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | Youtube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Кадастр ҳужжатимни йўқотиб қўйдим. Қўшнимнинг маслаҳат беришича аввало матбуотга эълон беришим керак экан. Кадастр хужжатимнинг нусхасини олишим учун эълон беришим шартми?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламанга асосан кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспортини олиш учун матбуотда эълон бериш талаб этилмайди.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
"Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин."
(8 июнь2021 йил. фармоннинг 10-бандидан)
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
#Covid_19
🌎Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кун хисобида дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 173 миллион 674 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.

🏥Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича кеча юртимизда 240 дан ортиқ касаллик аниқланиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони умумий 102848 нафарни ташкил этмоқда.
Юртимиз бўйича энг кўп касалланиш кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилиб, улар 108 нафар фуқаролар орасида аниқланган.

☝️Бу эса ўз навбатида санитария-гигиена қоидаларига доимо амал қилишимиз лозимлигини кўрсатади!

💉Ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 212 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

💉💉Айни кунгача мамлакатимизда жами 2477974 доза вакцинадан фойдаланилди. Тошкент шаҳрида умумий 199309 доза эмлашлар сони қайд этилди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Кўп қаватли уйларнинг ташқари ховлиси аслида кимга тегишли бўлишини биласизми?
Anonymous Poll
60%
Умумий худуд ҳисобланади
19%
1-қават эгасининг мулки ҳисобланади
5%
Уй бошқарувчисининг мулки ҳисобланади
16%
Аниқ билмайман
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти - биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев награжден высокой государственной наградой Таджикистана - орденом "Зарринточ" первой степени. Награду главе нашего государства торжественно вручил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
#prezident

"Инсонга турли чегаралар ўрнатиш хос бўлса, санъат чегара билмайди, унинг буюк вазифаси – одамларни бирлаштириш. Меҳр-оқибатли бўлиш, тинч-тотув яшаш – халқларимизнинг азалий орзуси ва самимий интилишидир. Биз ҳам, икки давлат раҳбарлари – ўртамиздаги чегаралар бизни ажратишга эмас, фақат бирлаштиришига хизмат қилиши учун бундан буён ҳам ҳаракат қиламиз.

Тинчлик ва осойишталикни асраш, келажак авлодлар учун мамлакатларимизнинг барқарор ва изчил тараққиётини таъминлаш – умумий бурчимиз
"

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
"Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимлари масъул эканлиги белгилансин."

Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
(8 июнь 2021 йил. 10-банди)
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

👨‍💻Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!
Бино қуриш учун ер, иншоот ёки мулк сотиб олишни ният қилаётган бўлсангиз, бу маълумотлар сизга йўлбошловчи бўла олади!
💠Бизнесингизни айнан Тошкент шаҳри худудида амалга оширмоқчимисиз?
e-auksion.uz орқали берилаётган ерларнинг аукцион савдоларини кузатинг ва маъқулида иштирок этинг!

💠Тошкент шаҳридан савдога қўйилган - тадбиркорлик ва кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкаларини сотиб олинг!

▪️ Бектемир туманидан 4 та (кўриш)
▪️ Юнусобод туманидан 1 та (кўриш)
▪️ Миробод туманидан 2 та (кўриш)
▪️ Олмазор туманидан 4 та (кўриш)
▪️ Сергели туманидан 1 та (кўриш)
▪️ Яшнобод туманидан 2 та (кўриш)
▪️ Янги ҳаёт туманидан 20 та (кўриш)
Forwarded from Kadastr - Live
#ochiq_muloqot #naesmi #kadastr

Айни дамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида ОЧИҚ МУЛОҚОТ кўрсатувининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.

Унда “Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш долзарб вазифа” мавзуси муҳокама этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентиинг жорий йилнинг 8 июндаги Фармони билан

I. Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилгани;

II. Ноқишлоқ ерлар хусусий секторга фақат аукцион орқали сотилиши;

III. Ерларни нодавлат секторига тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиёти бутунлай бекор қилингани;

IV. Қишлоқ хўжалиги ерлари очиқ электрон танлов асосида фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши;

V. Ҳукумат қарори билан қандай ҳолатларда танловсиз ер ижарага берилиши
тўғрисида тушунчалар берилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook