TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.12K subscribers
9.13K photos
1.13K videos
6 files
5.54K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
КОМПЛЕАНС-НАЗОРАТ ХИЗМАТИГА ХОДИМ ТАНЛАНМОҚДА!

🔷Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр Агентлиги ҳамда Кадастр Агентлиги ва Давлат Кадастрлари палатаси Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти бошқармаларининг комплеанс-назорат хизматига ходимларни танлаб олиш мақсадидаги тест синовлари бошланган.

🔷Кун давомида жараёнлар ҳақида яна маълумот берамиз, бизни кузатиб боринг!



Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
📝Айни дам Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинишича, шу хафта жума куни ер ҳисоби ва давлат кадастрлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши мўлжалланган.

🔹Бу ҳақида яна батафсил маълумот берамиз.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Мен кўчмас мулк ҳарид қилдим. Унга бўлган ҳуқуқни рўйҳатдан ўтказиш учун ариза бердим. Давлат рўйҳатидан ўтказиш неча кунда амалга оширилади?

ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 14-бандида “Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган такдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйҳатидан ўтказади” деб кўрсатилган.

Олди-сотди шартнома нотариал тартибда расмийлаштирилган такдирда, ариза берилиши кадастр идоралари билан ўрнатилган ўзаро электрон тизим орқали нотариус томонидан амалга оширилиши белгилаб қуйилган ва амалда қўлланилиб келинмоқда.
#kompleans_nazorat #antikorrupsiya
КОМПЛЕАНС-НАЗОРАТ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАР ИМТИҲОНДАН ЎТДИ!

💠Аввал ҳабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр Агентлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошчилигида Кадастр Агентлиги ва Давлат Кадастрлари палатаси Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти бошқармаларининг комплеанс-назорат хизматига ходимларни танлаб олиш мақсадидаги тест ва индивидуал суҳбат босқичлари ўтказилди.

💠Биринчи босқич бўлган - тест синовлари натижалари бўйича Тошкент вилоятидан 7 нафардан 3 киши, Тошкент шаҳридан қатнашган 13 кишидан 6 нафари муваффақиятли ўтиб, иккинчи босқичдаги суҳбатга киритилдилар.

💠Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакилининг ZOOM орқали ўтказган индивидуал суҳбатида Кадастр Агенлиги, Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ҳам қатнашдилар.

💠Эркин ва шаффоф тарзда олиб борилган суҳбатда - коррупция ва яширин иқтисодиёт тўғрисида, юртимиздаги амалга оширилган оҳирги сиёсий, ҳуқуқий ўзгаришлар ҳамда бошқа саволларга ўз дунёқарашидан келиб чиқиб жавоб берган номзодлар баҳолаб борилди.

💠Энг муносиб деб топилган номзодлар - Давлат Кадастрлар Палатаси ҳамда Кадастр Агентлиги ва Давлат Кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларида, шунингдек Тошкент вилояти бошқармаларида “комплеанс-назорат” хизмати бош мутаҳассиси лавозимида иш бошлашади.
#murojaatlar #statistika #tahlil

Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига
2021 йил 24-28 май кунлари оралиғида
келиб тушган мурожаатлар таҳлили


✉️Жами келиб тушган мурожаатлар сони – 168
🏢106 таси Юридик шахслардан
🏠62 таси жисмоний шахслардан
20 қаноатлантирилди
☝️38 тасига тушунтириш берилди
➡️18 таси таалуқлилиги бўйича йўналтирилди
🔹92 ижрода

Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#1_iyun #bolalarni_himoya
👫1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

🤹Болажонлар! Қалбимиз гулғунчалари, жажжи кичкинтойлар!

🎊Сизни борлигингизни ўзи бир завқ, сизни ҳимоя этиш, нозик вужудингизни, пок қалбингизни асраб авайлаш ҳар бир ота-онанинг ва катталарнинг бурчидир.
🏅Билимли, доно, теран фикрли бўлиб улғайинг, зеро келажак сизларникидир!

Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Биласизми | #2021_йил_1_июндан

1 июндан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасида хусусий секторлар ҳам иштирок этишлари мумкин. БАТАФСИЛ

🔸 Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқароларга янада қулай шароитлар яратилади. БАТАФСИЛ

🔸 Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда бир қатор қулайликлар яратилади. БАТАФСИЛ

🔸10 минг қадам юрган фуқароларга 3 минг сўмдан пул тўлаш бошланади. БАТАФСИЛ

🔸 Болалар айрим дори воситалари билан бепул таъминланади. БАТАФСИЛ

🔸 Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга 490 минг сўм миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади. БАТАФСИЛ

🔸 Самарқанд вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида “маҳаллабай” ишлаш тизими эксперимент тариқасида ўтказилади. БАТАФСИЛ

🔸 Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. БАТАФСИЛ

🔸 Зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар профилактик ҳисобга олинади. БАТАФСИЛ

🔸 Ёшларга компьютер харидлари учун 6 млн 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади. БАТАФСИЛ

🔸 Унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерлари инвесторларга аукцион орқали ажратилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Эски уйимни таъмирлаб, бир қисмини бузиб, янги уй қурдим. Қурилиш 80%га якунланди. Қурилиш қилиш учун лойиҳа қилиниб руҳсат олинган. Қурилиши тугалланмаган бинога кадастр ҳужжатини қандай расмийлаштирсам бўлади? Уйнинг эски қисми ва янги қисмига алоҳида кадастр ҳужжати расмийлаштириш тартиби қандай?

ЖАВОБ: Турар жойнинг бир қисмида қайта қурилиш ишлари амалга оширилган бўлса ва қурилиши тугалланмаган бўлса, турар жой бўйича (алоҳида қисмларга ажратмаган ҳолда) кадастр паспорти қайта тайёрланади. Бунда турар жойнинг қолган қисми ва қурилиши тугалланмаган қисми бўйича маълумотлар кўрсатиб ўтилади ҳамда унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйҳатидан ўтказилиб реестрдан кўчирма тақдим этилади. Бунинг учун тегишли бўлган ҳужжатларни давлат хизматлари марказига тақдим этиш керак.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволлар беришингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#auksion #tanlov

СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

🔹e-auksion.uz – бу шаффоф тарздаги аукцион. Онлайн иштирок этиб кўзлаган мулкингизга эга бўлинг!

🔹Аукциондан фойдаланиш бўйича видеоқўлланмалар кетма-кетлигини тақдим этишда давом этамиз. 3-босқичда сиз e-auksion.uz сайтида керакли лотни қидириш тартиби билан танишасиз.

🔹“СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ” рукнимиз орқали e-auksion.uz ҳақидаги барча маълумотларни билиб олсангиз мақсадимизга эришган бўламиз.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Statistik_ma_lumotlar #E_auksion

Respublika kesimida E-auksion savdo maydonchasiga kiritilgan bo'sh yer maydonlari haqidagi statistik ma'lumotlar
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat

🏠🏢 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Кадастрга энди ишим тушмоқда. Кўчмас мулкни кадастр қилиш нархи қанча бўлишини билмоқчи эдим?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига асосан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш хизмат нархлари ер участканинг ва бино-иншоотларнинг майдонидан келиб чиқиб аниқланади.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
#kadastr #Uchtepa
БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ

🏢Пойтахтимиз туманларидаги филиалларимиз ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Учтепа тумани филиали!
Маълумот ўрнида: 🔹Учтепа тумани майдони — 2820,8 гектар
🔹Аҳоли сони - 237 600 та
🔹Маҳаллалар сони -60 та
🔹 Масжидлар сони -17 та
🔹МТТ лар сони -50 та
🔹Мактаблар сони -33 та

📍 Давлат кадастрлар палатасининг Учтепа тумани филиали манзили: Учтепа тумани, 15-мавзе, 12-уй
Саволлар билан: 71 2745814, 71 2745830 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
#covid #vaccine

🦠Ҳаётимизга кириб келганига сезиларли вақт бўлган бўлсада, Covid-19 ўзининг ёқимсиз натижаларини беришда давом этмоқда.
🌎Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган хабарига кўра, охирги сутка давомида дунёда 352 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.
🚑Ҳозирда дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 170 миллион 426 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.
🏥Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 352 685 янги ҳолати аниқланди.
Дунёда касалликни умумий 171 миллион 184 мингдан ортиқ одам юқтирган.
💉Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 934 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
🇺🇿Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 1 июнда юртимизда 66905 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
💉Айни кунгача мамлакатимизда жами 2136423 доза вакцинадан фойдаланилди.
1 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти эгаллаган.
#tezkor_xabar #ob_havo

🌞Ўзбекистонга Эрондан 3-7 июнь кунлари жуда иссиқ ҳаво ҳарорати келиши кутилмоқда.

☀️"Шу кунларда ҳаво ҳарорати иқлим меёридан 7-10 даражага баландроқ бўлиб, ҳарорат 46 даражага етади" деб маълумот бермоқда синоптикларимиз.

🌫Республиканинг бази жойларида чанг бўрони кўтарилиб, шамол 17-22 м/c гача кучайиши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
#prezident #surxondaryo

Сизлар билан учрашиб, муаммоларни ҳал этиш учун келганмиз. Бу ташрифга анчадан бери тайёргарлик кўрдик. Тошкентга боғлиқ масала қолмади. Энди берилган маблағ ва тизимни ақл билан ишлатиб, жойларда манзилли бажариш керак. Мен куйиб-пишганим билан сизлар жон куйдирмасангиз, халқнинг бири икки бўлмайди. Сурхондарёнинг ички имкониятларидан фойдалансак, одамларнинг дардига дармон бўлиш учун ҳамма шароит бор. Бунинг учун сектор раҳбарлари фидойи бўлиб, жойига тушиб, “маҳаллабай” тизимда ишлаши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
#Бу_муҳим

ФУҚАРОЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНИШИ БЕКОР БЎЛГАН МАЪЛУМОТНОМАЛАРНИ ЎЗЛАРИ УЧУН СЎРАШИ МУМКИНМИ?

Хабар берганимиздек, 1 июндан давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинган ҳужжат ёки маълумотларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Бугун фуқароларимиздан талаб қилиниши бекор бўлган маълумотнома ва ҳужжатларни Давлат хизматлари марказларига келиб, ўзлари учун талаб қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу муносабат билан, Давлат хизматлари агентлиги ❗️ушбу талаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги ҳамда улар томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қайд этилган ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганлигини эслатиб ўтади!

Фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ўз ихтиёрига кўра, қайд этилган турдаги маълумотномалар ва ҳужжатларни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ, бюрократияни олдини олиш мақсадида, маълумот ва ҳужжатлар қаерга тақдим этилиши ва уларни олишдан мақсад ҳақида таҳлиллар ўтказилиб борилиши маълум қилинади.

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сиз юқорида қайд этилган ҳужжатлар, маълумотномаларни давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан ❗️Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

❗️Маълумот учун: Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш учун қайта алоқа воситалари👇🏻

☎️ 1148
📩 [email protected]
🌐 www.davxizmat.uz
📲 https://www.facebook.com/davxizmat/

Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат учун:

Андижон вилояти - (74) 225-20-03
Бухоро вилояти +998652239933
Жиззах вилояти - (72) 221-50-50
Наманган вилояти - (69) 226 11 00 (ички рақам 5003, 5010)
Фарғона вилояти - (73) 243 92 12
Самарқанд вилояти- (55) 701-00-55 ( ички рақам 3004)
Сирдарё вилояти - (67) 236-11-48 (ички рақам 2006)
Қашқадарё вилояти- +998-75-220-06-10
Сурхондарё вилояти- (55) 451-11-48 (ички рақам 7509)
Навоий вилояти - (79) 221-11-48, 79-220-11-48
Тошкент вилояти - (71) 230-32-48
Хоразм вилояти - (62 )227-77-22
Қорақалпоғистон Республикаси +998 55 101-70-96
Тошкент шаҳри - 71-203-60-02, 71-203-60-10

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda