TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.14K subscribers
9.12K photos
1.12K videos
6 files
5.52K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#yunusobod #kadastr

БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ

Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Юнусобод тумани филиали

🔹Юнусобод тумани майдони — 4106 гектар
🔹Аҳоли сони — 318 834 нафар
🔹Маҳаллалар сони — 63 та
🔹Масжидлар сони — 11 та
🔹 МТТлар сони — 54 та
🔹Мактаблар сони — 42 та

🏢Давлат кадастрлар палатасининг Юнусобод тумани филиали манзили: Боғишамол кўчаси 113 уй 📍
📲Мурожаат учун: +99871 235 38 06 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #texnik #anons

Кадастр муҳандиси – унинг бир куни қандай ўтади ?

🏠Аҳоли ҳонадонларига ташриф...

📐Ўлчовда адашмаслик...

🙅Соҳанинг машаққатлари...

☝️Тўлиқ репортаж – тез кунда!
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
#кадастр_агентлиги

🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Қарорга мувофиқ, давлат кадастри соҳасидаги давлат хизматлари нархлари ўзгартирилди.

Эски ва янги нархлар таққосламаси билан ИНФОГРАФИКАДА танишинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

Савол:
Кадастр муҳандиси бўлмоқчиман. Бунинг учун малака шаҳодатномаси керак дейишяпти. Шаҳодатнома олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак ва у кимларга берилади?

Жавоб: Геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган, геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган жисмоний шахслар кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.
Олий маълумотли ва геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган шахслар тўғридан-тўғри малака шаҳодатномасини олиш учун “Давергеодезкадастр” қўмитасига ариза топшириб, тест топширадилар. Ушбу жараён мутлақо бепул амалга оширилади.

Ўрта-махсус маълумотига эга шахслар эса кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик бўйича “Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази”да ўқув курсида қатнашишлари шарт.
Forwarded from Kadastr - Live
#xalqaro_hamkorlik #memarandum

📝 Республика аэрогеодезия маркази ҳамда Украина давлат аэрогеодезия корхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Жорий
йилнинг 19 май санаси Ўзбекистон-Украина ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилишида Кадастр агентлиги ҳузуридаги Республика аэрогеодезия маркази ҳамда “Украина давлат аэрогеодезия корхонаси” давлат корхонаси ўртасида геодезия, картография, ер тузиш, Ерни масофадан зондлаш, географик ахборот тизими ва технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида Томонлар геодезии, топография, картография, ер тузиш, аэрофотосъёмка, ерни лазерли сканерлаш, геоахборот тизимлар борасида тажриба алмашиш билан бирга, ҳамкорликда илмий-тадқиқот, тажриба, ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириши, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кадастр_агентлиги

🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига киритилган ўзгартиришлар Узрепорт лавҳасида.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#auksion #tanlov

СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

🏁e-auksion.uz – унда тадбиркор ва ишбилармонлар ер, бино, иншоотларни очиқ ва шаффоф тарзда ютиб олиб, ўз ишларини хеч қандай тўсиқсиз бошламоқдалар.

🟢Аммо бу дастур ишга тушганидан хамон хабари бўлмаганлар ҳам, ёки унда қай тарзда ишлашни тушунмаганлар ҳам орамизда талайгина. “СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ” рукнимизда e-auksion.uz ҳақида босқичма босқич маълумот бериб борамиз.

Рукннинг илк сонида аукционда рўйхатдан ўтиш ва ҳисобварақни тўлдириш ҳақида тўлиқ маълумот оласиз.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

Савол:
Турар жой объектини нотурар жой тоифасига ўтказиш учун руҳсатнома олдим ва ушбу объектга кадастр паспортини шакллантириш учун тўлов амалга оширдим. Саволим энди кўчмас мулкнинг тоифаси ўзгарганлиги учун давлат рўйҳатидан ўтказишда тўлов амалга ошириладими?

Жавоб: Кўчмас мулк объектига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар ва мулкдор ўзгармаган бўлса тўлов ундирилмайди.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #texnik #reportaj

Кадастр муҳандисининг бир куни!
🔹«Давлат кадастрлар палатаси» ёзувидаги касб либосини кийиб кўчага йўналган муҳандис бугун борадиган хонадонида уни нималар кутишини билмайди...

🔹Унинг мақсади хатловни амалга ошириш, ўлчовда адашмасликдир.

🎬Соҳадаги фаолият билан танишишни истасангиз мазкур репортажимизни томоша қилинг!
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди.
Тадбир кун тартибидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорлик қилиш ҳамда ЕОИИ фаолиятини такомиллаштиришга доир долзарб масалалар ўрин олди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ҳал этилиши ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни талаб этувчи энг муҳим вазифаларга алоҳида тўхталди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в формате видеоконференции.
В повестку дня мероприятия вошли актуальные вопросы практического сотрудничества в различных отраслях экономики, а также совершенствования деятельности ЕАЭС.
В своем выступлении глава нашего государства отдельно остановился на наиболее важных задачах, решение которых требует скоординированных подходов.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Кадастр соҳасидаги янгиликлар, хизматлар кўрсатишдаги нарх масаласи
● Вақти: 22.05.2021 соат 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Yer_solig_i #Soliq_to_lovchi #Yuridik_shaxslar

🔵Mulk huquqi, egalik qilish, foydalanish yoki ijara huquqlari asosida yuridik shaxslarda bo‘lgan yer uchastkalari yuridik shaxslardan olinadigan yer solig‘ining soliq solish obyektidir.

🏢Quyidagi yer uchastkalari soliq solish obyekti sifatida hisoblanmaydi:

🔹 notijorat tashkilotlari tomonidan notijorat faoliyati doirasida foydalaniladigan yerlar;

🔹aholi punktlarining, bog‘dorchilik, uzumchilik yoki polizchilik shirkatlarining umumiy foydalanishdagi yerlari;

🔹umumiy foydalanishdagi avtomobil yo‘llari egallagan yerlar;

🔹aholining madaniy-maishiy ehtiyojlarini qondirish va dam olishi uchun foydalaniladigan yerlar;

🔹davlat qo‘riqxonalarining, kompleks buyurtma qo‘riqxonalarining, tabiat bog‘larining, davlat tabiat yodgorliklarining, buyurtma qo‘riqxonalarning, tabiiy pitomniklarning, davlat biosfera rezervatlarining, milliy bog‘larning yerlari;

🔹suv fondi yerlari;

🔹zaxira yerlar.

Asos: O'zbekiston Respublikasining Soliq kodeksining 426-moddasi