TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.22K subscribers
9.27K photos
1.15K videos
6 files
5.63K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Яқинда бу ерда яна бир ишлаб чиқариш корхонаси - “Euroasia print” босмахонаси қуриб битказилди. Унда 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Шавкат Мирзиёев ушбу корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари тақдимоти ўтказилди. Президент хорижий тилларни ўргатиш маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Глава государства ознакомился с жизнью махалли Тепакургон Учтепинского района Ташкента.
Недавно здесь было построено еще одно производственное предприятие - типография «Euroasia print», в которой создано более 60 рабочих мест. Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой предприятия.
Здесь же прошла презентация планов развития сферы услуг в городе Ташкенте. Президент также ознакомился с деятельностью центра обучения иностранным языкам.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
15 май - Халқаро оила куни!

👨‍👩‍👧‍👦Оилани асранг азизлар!

💐 Оилангизга хотиржамлик тилаймиз!
Адлия вазирлиги ахборот хизмати: ЕРЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ЭГАЛЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Ер – стратегик жиҳатдан энг муҳим табиий ресурсдир. Шунинг учун ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланишда қонунийликни таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Қонунчиликда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик, улардан хўжасизларча фойдаланганлик ва ер ҳисобини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
davreestr.uz ахборот тизимида янги имконият.

Унга кўра
фуқаро ҳамда тадбиркорларга кўчмас мулк тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни қидириш, танишиш ва олишлари мумкин.

Кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни кадастр рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахслар учун), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали қидириш мумкин.

Telegram Instagram YouTube Facebook
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

Савол:
Ер сотиб олиб тадбиркорлик қилмоқчиман. Хозирги кунда 1 сотих ер майдонининг давлат нархи қанча?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига мувофиқ тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган. Шунингдек ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга асосан ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши ҳамда ушбу минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгиланиши қайд этилган. Бугунги кунда, Тошкент шаҳрида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган ер участкаларининг бошланғич нархи Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 5 февралдаги 112-сон қарори билан тасдиқланган минимал қийматлари асосида ҳисобланиши маълум қилинади. Қўшимча сифатида, «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқарилган ер участкалари бошланғич нархнинг беш фоизига тенг миқдори — аукцион қадамининг миқдори сифатида қайд этилганлиги ҳамда аукцион иштирокчиларига навбатдаги ставкани дастлаб белгиланган қадамдан 5, 10 ёки 20 баравар миқдорда мустақил белгилаш имконияти берилганлиги ва бунинг натижасида ер участкасининг якуний нархи аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланиши билдирилади.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
#murojaatlar #statistika #tahlil

Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига
2021 йил 10-13 май кунлари оралиғида
келиб тушган мурожаатлар таҳлили


✉️Жами келиб тушган мурожаатлар сони – 110
🏢32 таси Юридик шахслардан
🏠78 таси жисмоний шахслардан
9 қаноатлантирилди
☝️29 тасига тушунтириш берилди
➡️6 таси таалуқлилиги бўйича йўналтирилди
🔹66 ижрода

Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг

Ер ва кадастр назорати бўйича 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

https://youtu.be/YCbpBvziyEM


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрологияга оид тақдимот билан танишди.
Санитария-эпидемиологик хулоса олинадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбуллаштириш, қўшимча мувофиқлик сертификати талабини бекор қилиш бўйича топшириқ берилди.
Халқаро талаблар билан уйғунлашмаган 11 мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент ознакомился с презентацией о мерах по совершенствованию технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поручено оптимизировать перечень продукции, подлежащей санитарно-эпидемиологической экспертизе, рассмотреть вопрос об отмене дополнительного требования о наличии сертификата соответствия.
Подчеркнута важность принятия международных стандартов взамен 11 тысяч национальных стандартов, негармонизированных с международными требованиями.

#Mirziyoyev #taqdimot #standartlashtirish #sertifikatlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#muzey #tarix

Бугун ҳалқаро музейлар куни.

🏢1917 йилгача Тошкентдаги биринчи ва ягона музей Тошкент музейи бўлган.
Кейинчалик турли ихтисосдаги кенг экспозицияларга бой Музейлар ташкил этила бошланди. Яқиндагина тантанали равишда очилган “Ғалаба боғи”даги “Шон-шараф” музейи пойтахтимиздаги йигирманчи музей бўлди.


🎪Тарих ва бугунни бирлаштириб кўприк вазифасини ўтовчи музейлар доимо бизни ўтмишимизни ёдга олишимизга туртки бўлади. Келажак авлодни музейларимиздан ўрин олган бой тарихимиз билан таништиринг, зеро ўтмишсиз келажак йўқ.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ
: Кадастр паспортини бепул расмийлаштириш ҳам мумкин экан. Бу қайси ҳолларда амалга оширилади?

ЖАВОБ: Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
🔹кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔹кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
----------------------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
#koronavirus
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони бугунги кунга келиб 97 минг нафардан ошди.

🦠Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайд этишича - 2021 йил 17 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97068 (+175) нафарни ташкил этса, шундан 107 нафари Тошкент шаҳри фуқаролари орасида аниқланган.
☝️Кўрсаткич айнан пойтахтимизда юқори эканлигини инобатга олиб оммавий жойларда масофа сақлашни, санитария гигиена қоидаларига риоя этишингизни ва ниқоб тақиб юришингизни сўраймиз.

💉Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам бошланган.
17 май кунига қадар мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 61546 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 14989 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 46557 нафарни ташкил қилди.

ZF-UZ-VAC2001 вакцинанинг навбатдаги партияси юртимизга олиб келинди
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика аэрогеодезия маркази томонидан яратилаётган хариталардан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин?

Ушбу ҳақда “ЗАМОН” информацион дастури лавҳасида.

Telegram Instagram YouTube Facebook