JIZZAX IIB | Rasmiy kanal
7.72K subscribers
30.8K photos
13K videos
75 files
23K links
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг расмий канали

Содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни биз орқали кузатинг!

Мурожаат учун:
@BaxtiyorTogayev
Download Telegram
#БУГУН_БАХМАЛ_ТУМАНИДА

➡️ 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан сектор ҳудудида яшовчи тадбиркор Абдузоҳид Мамадиев ҳомийлигида 40 та эхтиёжманд оилаларга озиқ-овқат махсулотлари берилди.

☑️ Шунингдек, 5 нафар эхтиёжманд оила фарзандларининг "суннат" тўйлари ўтказилди.

☑️ Туман аҳолиси ўртасида "Соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун 5000 қадам" шиори остида марофон ташкил этилди.

☑️ От спорти қизиқувчилари ўртасида от пойгаси ташкил этилди. Мусобақа ғолиблари туман ҳокими ва сектор раҳбари томонидан муносиб тақдирланди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Яхши маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизнинг дунё давлатлари билан алоқаси кучайиб бораётир. Яъни, кўплаб юртдошларимиз хорижга турли мақсадларда чиқиб, қайтмоқдалар.

Худди шундай, республикамизга сайёҳлик ҳамда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида келаётган чет элликлар сони ортган. Бу жиҳатлар мамлакатимизга кириш ва хорижга чиқишга оид ҳужжатлар расмийлаштирилишини қулайлаштириш ҳамда Ўзбекистонда бўлиб турган хорижликларнинг қонунларимизга қатъий амал қилишларини таъминлаш чораларини кучайтиришни тақозо этмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Жиззах шаҳрининг Қалия маҳалласида яшовчи Р.А. гугурт қутисига жойланган 3,18 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 100 минг сўмга пуллаганида қўлга олинди.

Тергов жараёнида Р.А. Жиззах шаҳрида жойлашган қурилиш корхоналаридан бири ҳовлисида 2 дона кўкнори гиёҳвандлик моддасини парваришлаб етиштирганлигига иқрор бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Жиззах шаҳридаги “Азамат-12” блок-постида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан Зарбдор – Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган “DAF TE95XF” русумли юк машинаси тўхтатиб, текширилганида автоулов юкхонасида 526 та полиэтилен қопга жойланган 26 тонна аммофос минерал ўғити борлиги аниқланди.

Ғаллаорол тумани Маданият қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи ҳайдовчи Қ.Қ. ўғитга оид ҳужжатларни тақдим эта олмади.

Ҳайдовчи ноқонуний юкни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан олиб, Сурхондарё вилоятининг Музрабод туманига олиб кетаётганлигини билдирган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Ички ишлар органлари ходимлари Зафаробод туманидаги касб-ҳунар мактабининг 2- босқич ўқувчиси П.Н. сумкасида ўткир тиғли ён пичоқчани сақлаётлигини аниқладилар. Мактабнинг яна бир ўқувчиси Х.Р.нинг сумкасидан эса 3 дона лезвия топилган.

Суриштирув давомида 16 ёшли ўсмирлар пичоқ ва лезвияни нима мақсадда олиб юрганликларига аниқлик киритилади.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Жиззах шаҳрининг Жиззахлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида вилоят марказидаги МЧЖлардан бирига тегишли “Nexia” ёниб кетган.

Жиззах шаҳрининг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.С. бошқарувидаги автоулов ҳаракатланаётган пайтда двигатель қисмидаги электр симларида қисқа туташув юз берган. “Nexia”нинг салони ҳам ёнган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилиб, зарар миқдори аниқланмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ички ишлар органлари ходимларига юртдошларимиздан байрам табриги.

Шеър муаллифи: Шаҳло Хошимова,
Жиззах Политехника институти талабаси.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
ЙЎЛ ҲУШЁРЛИКНИ МАЪҚУЛ КЎРАДИ

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Хонимқўрғон” қишлоқ фуқаролар йиғинидан ўтувчи Тошкент – Термиз М-39 йўлининг1028-километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди. Туманнинг “Мирзабулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ж.О. бошқарувидаги “Lacetti” автомашинаси носозлиги туфайли йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб турган “Газ-53” русумли юк машинасининг орқасидан урилган. Оқибатда енгил автомашина йўловчиси, туманнинг “Олимлар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Қ.Р. бош мия оғир даражадаги лат ейиши, бош суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
3-секторда 14 та оилага турар-жой топширилди

Республикамиз Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар органлари, солиқ идоралари масъуллари томонидан жойларда аҳоли муаммоларини бартараф этиш, ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида бир қатор самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Батафсил:👉 https://bit.ly/3rsSlMz

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Янгиобод туманида сайёр қабули ўтказилган эди. Мазкур тадбирда фуқаролар томонидан кўтарилган бир қатор муаммолар ўз ечимини топиб келмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.
- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.
Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.
- Вы должны брать пример с великих предков и стремиться делать чудеса в жизни, - сказал Президент.
Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter