JIZZAX IIB | Rasmiy kanal
9.68K subscribers
31.6K photos
13.3K videos
75 files
23.4K links
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг расмий канали

Содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни биз орқали кузатинг!

Мурожаат учун:
@BaxtiyorTogayev
Download Telegram
Жиззах шаҳар, “Жиззахлик” маҳалласи 10-сонли умумтаълим мактаби маъмурий биносида шаҳар-туманлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг раҳбар ходимлари ҳамда ташкилий назорат ва таҳлил бўйича бош мутахассислари учун ўқув семинар бўлиб ўтди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни кунларда Жиззах вилоятида ҳам ички ишлар органлари ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг муомаласига қарши назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув ҳаракатлари давомида Пахтакор тумани Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, ОИТС хасталигига чалинган С.Б. жорий йилнинг 19 сентябридан 2 ноябрига қадар Жиззах шаҳрининг Оққўрғонлик маҳалласида истиқомат қилувчи А.Д. билан ишқий муносабатда бўлган. Аёл А.Д.га ўзининг хавфли юқумли касалликка чалинганлигини маълум қилмаган.

Бундай хатти-ҳаракат жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Хуллас, айш-ишрат ҳар икки томон учун қимматга тушадиган бўлиб турибди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
⚡️ Ғаллаорол тумани Мулкуш қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1025- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди.

Яъни, Сурхондарё вилояти Денов тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи А.Ш. бошқарувидаги “Lada Vesta” пиёдалар ўтиш жойида фуқароларга йўл бериш учун тўхтаган “Mercedes Benz-180”нинг орқасидан урган.

Оқибатда “Lada Vesta” йўловчиси Денов туманининг Собир Раҳимов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, уй бекаси М.Б. оғир тан жароҳати олиб, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ролик

🔵 Маълумки, яқинда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Зомин туманида сайёр қабули ўтказилган эди. Мазкур тадбирда кўтарилган муаммолар ҳозирда ўз ечимини топиб келмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Forwarded from Jizzax | Kun.uz
Бугун Зарбдор тумани ташкил топган кун

Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани 1979 йил 4 декабрда ташкил этилган. Шимоли-шарқда Сирдарё вилояти, ғарбда Жиззах тумани, шарқда Янгиобод тумани, жанубда Зомин тумани билан чегарадош.

Зарбдор туманининг майдони 0,51 минг км². Маркази – Зарбдор шаҳарчаси. Туман ҳудудининг релефи асосан текисликдан иборат. Иқлими – кескин континентал. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, рус, украин, қирғиз, туркман, татар ва бошқа миллат вакилларидан иборат. 1 км²га 89 киши тўғри келади.

👉 Жиззах хабарлари
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Зомин тумани халқ таълим бўлимига қарашли 68-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари ўртасида ис газидан захарланиш ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг содир этилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 октябрь кунги “Ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида уюштириб келинмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Мирзачўл тумани жиноят ишлари ва маъмурий судининг очиқ сайёр суд мажлисларида ички ишлар органи ходимига фаол қаршилик кўрсатиш ҳамда тўлов интизомини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўриб чиқилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Арнасой тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳамда туман халқ депутатлар Кенгаши аъзоси Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2 та жанжалли оиланинг мурожаатларини ўрганишди.

Мазкур тадбир натижасида 2 нафар жабрланувчи аёлларга ҳудуд профилактика инспектори томонидан “Ҳимоя ордери” берилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Фориш тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида аёлга турмуш ўртоғи томонидан тан жароҳати етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудда жиноят муҳокамаси ўтказилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jizzax viloyati ichki ishlar boshqarmasi huquqbuzarliklar profilaktikasi boshqarmasi xodimlari tomonidan pirotexnika vositalari savdosiga qarshi qator profilaktik tadbirlar o‘tkazib kelinmoqda.

@jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ролик

🔵 Жиззах шаҳар Ўрда экологик боғида “Соғлом ҳаёт учун 10 минг қадам” шиори остида спорт тадбири ўтказилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Оила – турмуш доирасидаги низоларни олдини олиб яқинларингизни асранг...

Жиззах вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий пиёдалар йўлакчалари барпо этилмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
⚡️ Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Ҳ.Олимжон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Ҳ. мурожаат қилиб, шу маҳаллада жойлашган савдо дўконида фуқаролик паспорти, телефон аппарати ва пуллари бўлган аёллар сумкасини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноят Шароф Рашидов тумани, Қангли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.Г. томонидан содир этилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Ғаллаорол тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида 300 дона пиротехника воситалари ҳужжатлаштириб олинди.

Яъни, Қашқабулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро А.О. ёнида 5 қути пиротехника воситаларини сақлаб келган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://t.iss.one/jiziib
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Шароф Рашидов туманида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари иштирокида жиноят муҳокамаси ўтказилди.

Маълум бўлишича, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилган аёл жиноят қурбони бўлган.

@jiziib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Жиззах шаҳар Ўрда экологик боғида “Соғлом ҳаёт учун 10 минг қадам” шиори остида спорт тадбири ўтказилди.

👉 https://t.iss.one/jiziib
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзачўл тумани жиноят ишлари ва маъмурий судининг очиқ сайёр суд мажлисларида ички ишлар органи ходимига фаол қаршилик кўрсатиш ҳамда тўлов интизомини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўриб чиқилди

©️ "Mahalla" телеканали "Reportyor" кўрсатуви

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Донолар бисотидан!

Биргина дарахт, қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин.

Биргина кечирим, ришталарни қайта боғлаши мумкин.

Биргина ширин сўз, синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин.

Биргина табассум, нохушликларни бартараф этиши мумкин.

Биргина узр, аламзада қалбларни юмшатиши мумкин.

Биргина салом, ўзаро мухаббат уйғотиши мумкин.

Биргина умид, юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин.

Биргина сукут, минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин.

Биргина яхшилик, Жанннатга олиб кириши мумкин!

👉 @jiziib