🇺🇿 Jarqo‘rg‘on tumani hokimligi axborot xizmati
5.47K subscribers
55.4K photos
4.97K videos
147 files
19.1K links
Web site: https://jarqorgan.uz

Ishonch telefoni: +998762281002

Pochta: [email protected]

Manzili: Surxondaryo viloyati, Jarqo'rg'on tumani

Murojaatlar bilan ishlash guruhi: https://t.iss.one/jamatbuotxizmati

©Jarqo'rgan tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

⚡️Дунёнинг қатор нуқталарида сув, электр ва газ таъминоти танқислиги — оғриқли муаммога айланиб улгурган.

Биз бу неъматларимизни увол қилмай, қадрига етайлик!

#Яхши_келажак_учун #Келажак_авлод_учун

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
👍3
Президентимиз белгилаб берганидек, касалликнинг оқибати билан эмас, келиб чиқиш сабаблари билан курашишимиз ва аҳолининг тиббий маданиятини оширишимиз зарур


✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

https://t.iss.one/jarmatbuotxizmati

Facebook  Telegram  YouTube  Web-site Instagram Twitter
👍2
Президентимиз белгилаб берганидек, касалликнинг оқибати билан эмас, келиб чиқиш сабаблари билан курашишимиз ва аҳолининг тиббий маданиятини оширишимиз зарур

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида аҳоли саломатлигини асраш, соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари билан курашиш ва аҳолининг тибиий маданиятини ошириш бўйича Сурхондарё тажрибасини яратиш юзасидан топшириқлар берилган эди. 

Шу мақсадда бугун Жарқўрғон туманида ҳам туман ҳокимининг ўринбосари А.Ражабов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Е.Кулейив ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва маҳалладаги барча патранаж ҳамширлалар билан биргаликда тумандаги 20 -маданият маркази ҳамда мусиқа ва санъат мактабида касалликлар динамикасини ўрганиш натижалари, келгусида касалликларнинг бирламчи олдини олиш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, касалликларнинг олдини олишда Сурхондарё тажрибасини йўлга қўйиш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

https://t.iss.one/jarmatbuotxizmati
“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Жарқўрғон туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “Экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг асл қиёфасини намоён этувчи “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир жараёнида мавзуга доир расмлар танлови ўтказилиб, унда тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган иқтидорли ва ҳаваскор рассом ўқувчилар иштирок этишди. Якунда энг яхши деб топилган асар муаллифлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

“Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарланишига, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз” мавзусида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️
https://t.iss.one/jarmatbuotxizmati
1👍1🔥1
#Об_ҳаво

🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞

✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

https://t.iss.one/jarmatbuotxizmati

Facebook  Telegram  YouTube  Web-site Instagram Twitter
👍1
#Кун_ҳикмати

Тасавур қилинг:
Oлдингизда бир пиёла чой турибди. Унга бир қошиқ шакар қўшинг. Лекин аралаштирманг. Ичиб кўринг-чи, шакарнинг мазаси чиқдимикан?
Албатта, йўқ. Пиёлага бироз боқиб туринг-да, сўнгра чойдан хўпланг. Қалай? Маза кирибдими? Менимча, йўқ.

Вақт ўтгани сари чой совиб боряпти, бироқ сиз ҳали бирор хўплам ширин чой ичолганингиз йўқ. Бу туришда чой совуб, охири ҳеч ким ичгиси келмай ҳам қолади...

Ҳаёт ҳам шундай.
У худди бир пиёла чой кабидир. Аллоҳнинг сизга берган ақл-заковати эса шакар.
Агар уни ишлатмас экансиз, шакарнинг мазасини билмайсиз.

  Жалолиддин  Румий

✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

https://t.iss.one/jarmatbuotxizmati

Facebook  Telegram  YouTube  Web-site Instagram Twitter
👍3
#Биласизми

💰 Ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилилиши белгиланган.

🔰 Бунда грант маблағлари:

▫️онлайн тўловларни қабул қилувчи веб-сайт яратишга, хориждаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга йўналтирилади;
▫️грант маблағлари хориждан Ўзбекистонга 3 йил камида 200 нафар туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.

✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

https://t.iss.one/jarmatbuotxizmati

Facebook  Telegram  YouTube  Web-site Instagram Twitter
#Биласизми

‼️ Дарахтларни парвариш қилишга кимлар масъул?

✳️ Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантиришга қуйидагилар масъул ҳисобланади:

1️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

2️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида — ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

3️⃣ Ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари.

4️⃣ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.

5️⃣ Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари.

6️⃣ Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.

7️⃣ Фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.

8️⃣ Захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

https://t.iss.one/jarmatbuotxizmati

Facebook  Telegram  YouTube  Web-site Instagram Twitter
👍1
TA'MIRLASH ISHLARI TUFAYLI JARQO'RG'ON TUMANIDA TABIIY GAZ TA'MINOTI VAQTINCHALIK TO'XTATILADI

Jarqo'rg'on tumanida  2023-2024 yillar kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko‘rish maqsadida, quyidagi:

QORAYONTOQ

QORAQURSOQ

MEHNATROXAT

ISTIQLOL mahallalarida

2023-yil  24-noyabr  kuni soat 13:00dan to 16:00ga qadar  tabiiy gazni yetkazib berish vaqtinchalik to‘xtatiladi.

Yuzaga kelayotgan noqulayliklar uchun gaz ta'minoti filiali iste'molchilardan uzr so'raydi.

✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

https://t.iss.one/jarmatbuotxizmati

Facebook  Telegram  YouTube  Web-site Instagram Twitter
#Savol
#Javob

Kam ta'minlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam tayinlash va to'lash tartibiga kiritilayotgan o'zgarishlar:

✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

https://t.iss.one/jarmatbuotxizmati

Facebook  Telegram  YouTube  Web-site Instagram Twitter
👍3