Абдуносир Мамажонов блоги
1.1K subscribers
27.3K photos
3.61K videos
17 files
10.6K links
⚡️Мазкур канал шаҳсий блок ҳисобланиб, Избоскан туманида, ҳусусан республикамиздаги янгиликлардан хабардор қилувчи, шахсий фикрлар ва ўрганишларга асосланган канал ҳисобланади

📩Фикр, таклиф ёки мурожаат учун: @AbdunosirMamajonov
Download Telegram
АЗИЗ ИЗБОСКАНЛИКЛАР УЧУН ҲУШХАБАР!

#фото_мобил

Избоскан туманида 231 тонналик пилла ҳосилини топшириш ишлари бошланди. Биринчилардан бўлиб Урганжи массиви, Тиллабоев массиви ва Чўнгбоғиш массиви пиллакорлари пешқадам бўлишди. Ушбу пиллакорларнинг меҳнатлари самара бериб, ўзларига берилган нормани ошиғи билан топширдилар. Ушбу хизматлари учун фуқароларимизнинг эзгу нийятларига йўғрилган дуолари ушбу меҳнаткашларга янада куч ва ғайрат бўлди. Қимматбахо совғалар эса меҳнатларининг самариси учун дебочадир.

ТУМАНИМИЗ ПИЛЛАКОРЛАРИГА ЯНАДА ОМАД ВА КУЧ-ҚУВВАТ ТИЛАЙМИЗ!
@Izboskanpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yoshlarforumi #Andijon2021 #Izboskan #OAV_BIZ_HAQIMIZDA

Избоскан туманида бўлиб ўтган "Ёшлар Форуми Андижон 2021" "Андижон ахбороти" информацион дастури орқали кенг ёритилди.

https://t.iss.one/Andijon_TRK
t.iss.one/Izboskanpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўтган ҳафтада рўй берган муҳим воқеалар, қабул қилинган қарорлар аҳамиятига тўхталиб, бу ҳафтада кутилаётган расмий тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
🖋Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ҳамда блогерлар!

Жорий йилнинг 25 май куни соат 14:00 “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали биносида “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бу борада амалга оширилаётган ишлар” мавзуси юзасидан матбуот анжумани ташкил этилмоқда.

🔰 Матбуот анжуманида Андижон вилоятида истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, куз-қишга мавсумига тайёргарлик масалалари билан бирга, "Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими" лойиҳасини жорий этиш бўйича муҳим маълумотлар ҳам тақдим этилади.

📣 Матбуот анжуманига вилоятда фаолият юритаётган босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, блогерлар, веб-сайт админлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари таклиф этилади.

⬇️ Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумот учун:
☎️ 90 268-32-00 (telegram)

🏣Манзил: Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 1-уй
Избосканлик фахрийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган, хизмат ва меҳнат фаолияти давомида элга танилган, ўзига муносиб шогирдлар тарбиялаган ҳамда жамиятда юксак ҳурмат ва обрўга эга бўлган бир қатор избосканлик фахрийлар I-даражали ва II-даражали кўкрак нишон билан тақдирландилар.
Жумладан:

1. I-даражали “Мехнат фахрийси” кўкрак нишони билан Ўтаганов Юлбарс Хожиматович (Қўғай мфй)
2. I-даражали “Мехнат фахрийси” кўкрак нишони билан Жалолов Шахобиддин (Бирлашган мфй)
3. II-даражали “Мехнат фахрийси” кўкрак нишони билан Холжўраев Абдирайим (Гузар мфй) тақдирландилар.

Web-sayt | Facebook | Telegram | Twitter | YouTube | Instagram | TikTok
ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

"Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари Атаев Камолдин Раимжонович ва Микрокредитбанк АЖ Андижон вилоят минтақавий филиали бошлиғи Миттиллаев Иброҳим ва Избоскан туман ҳокими С.Исмоилов иштирокида Андижон вилоятидаги ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Ушбу очиқ мулоқотда банк ходимлари, банк филиалларига бириктирилган агент ёшлар ва мурожаат истагида келган жами 90 нафар ёшлар иштирок этдилар.

Кредит олишдаги йўл-йўриқлар, бизнес режалар тузиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ёшлар учун бошланғич тушунчалар бериш каби мавзуларда мулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув давомида, саволларга тегишли жавоблар берилди. Журналист, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида ташкил этилган очиқ мулоқот якунида мурожаатлар юзасидан бошланғич тушунчалар ҳам бериб ўтилди.

@Izboskanpress