Абдуносир Мамажонов блоги
1.23K subscribers
27.3K photos
3.61K videos
17 files
10.6K links
⚡️Мазкур канал шаҳсий блок ҳисобланиб, Избоскан туманида, ҳусусан республикамиздаги янгиликлардан хабардор қилувчи, шахсий фикрлар ва ўрганишларга асосланган канал ҳисобланади

📩Фикр, таклиф ёки мурожаат учун: @AbdunosirMamajonov
Download Telegram
СОЛБОШИ МАҲАЛЛАСИДА ҲАМ ЯНГИ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Мен ўйламагандимки, Наврўз байрами арафасида бизнинг маҳалламизга ҳам ҳамма шароитларга эга бўлган маҳалла фуқаролар йиғини биноси қурилади деб. "Маҳалла тизими ҳодимлари" куни муносабати билан бизнинг ишлашимизга ва раҳбариятимизнинг одилона сиёсатларини халқимизга, фуқароларимизга етказишимизга янада туртки бўла оладиган ушбу янги бино солбошиликларга муборак бўлсин! (Солбоши маҳалла фуқаролар йиғини раиси Майрамхон Бойназарова)

22-март куни Избоскан туман Солбоши маҳалла фуқаролар йиғини янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилишда туман ҳокими С.Исмоилов ҳам иштирок этди. Шодиёна давомида қўшалоқ байрам муносабати билан тадбир дастури оммага ҳавола этилди.

Избоскан туман ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
_______________________________________________________
Telegram | Facebook | Twitter | BКонтакте | You tube
ТУМАН МАРКАЗИДАГИ САВДО ДЎКОНЛАРИ ВА БОЗОРЛАР ТАЛАБ ДАРАЖАСИДАМИ?

Избоскан туман ҳокими ва 4 та сектор раҳбарлари бошчилигида туман марказида жойлашган кийим-кечак бозорлари кўздан кечирилди. Аввалига бозор атрофларида ноқонуний савдо қилаётган тадбиркорлар билан суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Туман хокими С.Исмоилов барча савдогар-тадбиркорлар билан суҳбати чоғида тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳам тинглади.

Батафсил ва тўлиқ маълумот кейинги постларда...

Избоскан туман ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
_______________________________________________________
Telegram | Facebook | Twitter | BКонтакте | You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Избоскан туман Куйганёр маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросими ўтказилганлиги тўғрисида ҳабар берган эдик. Ушбу шодиёна "Андижон ахбороти" информацион дастури орқали ёритилди.

__________________
@Izboskanpress
ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

#фото_мобил

Бугун Избоскан туман Марказ маҳалла фуқаролар йиғини "ИЗБОСКАН ИМКОН ЗАМИНИ'' фермер хўжалигидаги экин майдонидан 15 нафар ёшларга 10 сотихдан ер ажратиб берилди.

___________________
@Izboskanpress
ҲУНАРМАНДЛАР КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Избоскан туманида 2021 йил 22-28-март кунлари “Маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” номли бош ғояни ўзида мужассам этган “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича ташкилий-амалий, маданий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлар" ДАСТУРИ ижроси юзасидан Махалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими хамда Ҳунармандлар уйишмаси билан хамкорликда "Ҳунармадлар кўргазмалари" юқори савияда ўтказилди.
Ташкил этилган кўргазмада 50 дан зиёд фуқаролар, ёшлар иштирок этдилар.

Избоскан туман ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
_______________________________________________________
Telegram | Facebook | Twitter | BКонтакте | You tube
ҲАТНА ТЎЙЛАР МУБОРАК БЎЛСИН

#меҳр_мурувват

Ҳар бир ёш, ҳар бир ўғил-қиз эътибордан четда қолмайди! Ўзбек-ана шундай меҳр ва мурувват маконидаги меҳрибон ҳалққа берилган номдир. Ушбу номга муносиб бўлиш ва имконияти чекланган ёшларнинг орзу-ҳавасларини кўплар қаторида амалга ошириш мақсадида, Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ногиронлар уйида истиқомат қилаётган болаларнинг 4 нафарига ҳатна тўй қилинди.
Избоскан туман ҳокими С.Исмоилов ушбу катта шодиёнанинг очилишида иштирок этди. Тўй болалар учун совғалар улашди. Тадбирнинг асосий қисмида маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан эсдалик совғалар ният қилган инсонлари-тўй болалар учун тақдим этилди. Тадбирнинг файзига айланган ҳалатлардан бири ушбу шодиёна эгаларига эҳсон қилинди. Куй-қўшиқлар ёшларнинг ҳам кўнглини кўтарди.

Избоскан туман ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
_______________________________________________________
Telegram | Facebook | Twitter | BКонтакте | You tube