Абдуносир Мамажонов блоги
1.29K subscribers
27.3K photos
3.61K videos
17 files
10.6K links
⚡️Мазкур канал шаҳсий блок ҳисобланиб, Избоскан туманида, ҳусусан республикамиздаги янгиликлардан хабардор қилувчи, шахсий фикрлар ва ўрганишларга асосланган канал ҳисобланади

📩Фикр, таклиф ёки мурожаат учун: @AbdunosirMamajonov
Download Telegram
⚡️Бугун, "Лидерлар" НТМда Андижон вилояти прокурори С.Эшқувватов бошчилигида Избоскан туманида ишчи гуруҳ томонидан давлат дастурларига киритилган қурилиш объектларида ўтказилган ўрганиш натижалари ва объектларни муддатида топширмаслик сабаблари юзасидан танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республика Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408, ПҚ-409, 30.12.2022 йилдаги ПҚ-465-сонли давлат дастурлари доирасида қурилиши белгиланган ижтимоий соҳа, сув объектлари, ички йўллар ва бошқа йўналишлардаги қурилиш объектларивилоят прокуратураси ташаббуси билан хатловдан ўтказилди.

Натижага кўра, юқорида қайд этилган давлат дастурлари бўйича туманда жами 69,377 млрд.сўмлик 77 та объектлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, улардан 66 таси бўйича пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилгани, уларнинг барчасида қурилиш ишлари бошлангани, 15 таси бўйича иш якунлангани ҳақида маълумотлар мавжудлиги йиғилиш давомида қайд этилди.

Ўтган даврда буюртмачи, пудратчи ва қурилиш соҳасига масъул бўлган ташкилот вакиллари томонидан айрим объектлар бўйича ўзига юклатилган вазифалар бажарилган бўлсада, хатлов даврида умумий ҳолат ачинарли эканлиги аниқланди.

Жумладан, 408-сонли қарор доирасидаги 44 та объект, 409-сонли қарор доирасида 12 та объект бўйича шартномада кўрсатилган якунлаш муддати ўтиб кетган бўлсада, бугунги кунга қадар топширилмаётганлиги маълум бўлди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, санаб ўтилган камчиликлар ўз вақтида, сифатли ва қонун талаблари асосида бажарилиши таъкидлаб ўтилди.

🤖@izboskaninfo_bot
АСОСИЙ ЙЎЛ КЎПРИКЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА...

⚡️Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинининг БОТИРОБОД йўналишидаги асосий катта магистрал йўлида жойлашган кўприк МФЙ фаоллари ва тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан таъмирланмоқда.

🤖@izboskaninfo_bot

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram
МУНОСАБАТ

⚡️Ижтимоий тармоқлар орқали Избоскан тумани Дўстлик МФЙ Оролча кўчасида яшовчи фуқароларнинг сув таъминоти бўйича йўллаган мурожаатига асосан, Избоскан туман ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мурожаат "Андижон сув таъминоти" МЧЖ Избоскан туман бўлимининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида Дўстлик МФЙ Оролча кўчасида ичимлик суви тармоғи мавжудлиги, аҳолига сув етказиб берувчи 50 дм ичимлик суви тармоғида носозлик борлиги аниқланди. Мазкур муаммо 9 июнь кунига қадар бартараф этилиши белгиланди.

🤖@izboskaninfo_bot

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram
⚡️Жорий йилнинг 3 ойида 2-сектор ҳудудида жами 20 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 тага камайган. Содир этилган жиноятларни 9 таси олди олиниши лозим бўлган жиноятларни ташкил этган.

Жиноятлар маҳаллалар кесимида таҳлили қилинганида:
- “Қўғай” МФЙда 3 та (168-м, 266-м, 167-м);
- “М.Улуғбек” МФЙда 5 та (168-м, 251-м, 211-м, 266-м, 127-м, 131-м);
- “Куйганёр” МФЙда 1 та (251-м);
- “Тошкечик” МФЙ да 2 та (168-м, 211-м)
- “Узун кўча” МФЙда 3 та (169-м, 266-м, 109-м)
- “Урганжи” МФЙда 1 та (266-м)
- “Бешмирза” МФЙда 1 та (251-м)
- “Бештерак” МФЙда 1 та (169-м)
- “Қум кўча” МФЙ 1 та (169-м)
- “Чўртонлиқ” МФЙда 1 та (227-м)
- “Ю.Чувама” 1 та (158-м) жиноят содир этилган.

🤖@izboskaninfo_bot

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram
#Брифинг

⚡️"Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йилнинг 2-чораги давомида 3-секторда амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари М.Болтаевнинг ҳисоботи

🌐Батафсил ўқинг: https://telegra.ph/BRIFING-07-11-3

➡️@Izboskanpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази, Андижон вилояти ИИБ киберхавфсизлик бўлими ҳамда Избоскан тумани ИИБ ходимлари томонидан Избоскан туманида яшовчи фуқароларга “Kibermakonda sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish haftaligi” муносабати билан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида ОАВ иштирокида матбуот анжумани ўтказилиб, кибержиноятчилик бўйича савол-жавоблар ҳамда брифинг бўлиб ўтди.

🤖
@izboskaninfo_bot

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш" ойлиги давом этмоқда

Кейинги манзил Қораянтоқ маҳалласи бўлди.

❗️Бугун ҳам туманда 20 га яқин оилалар ярашдилар.

🤖@izboskaninfo_bot

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram
Савол: Қонуний никоҳ йўқ, алиментни қандай тўлайман?

❗️Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси 64-моддасига биноан, мазкур Кодекснинг 61,62-моддаларида назарда тутилган тартибда оталик белгиланганда, ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан туғилган болалар ота-онаси ва уларнинг қариндошларига нисбатан ўзаро никоҳда бўлган шахслардан туғилган болалар билан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.

Оила Кодексининг 61-моддаси 1-қисмига кўра, боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган шахснинг оталиги ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс ва онанинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (ФҲДЁ) органига биргаликда топширган аризасига биноан белгиланади.

Мазкур моддаднинг 5-қисмига кўра, оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза боланинг туғилганлигини қайд этиш вақтида, шунингдек бола туғилганлиги қайд этилгандан кейин ҳам берилиши мумкин.

Демак, сизнинг ҳолатингизда, ўзаро никоҳингиз бўлмасада, сиз фарзандингизни отаси эканлигингизни тан олиб, ФҲДЁ органларига оталикни белгилаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишингиз керак. Натижада, боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида отаси деб кўрсатилган жойда сизнинг исми шарифингиз бўлиши керак.

Шунингдек, оталик белгилаш сиз томонингиздан ФҲДЁ органларига ариза билан мурожаат этилиб, ихтиёрий равишда белгиланмаган бўлса ёки ФҲДЁ органи аризангизни қабул қилишни рад этса, Оила Кодекси 61-моддасига кўра, оталик суд томонидан белгиланади.Яъни, оталикни белгилашни сўраб сиз ёки бошқа томон туман фуқаролик судига мурожаат қилиш лозим.

Алимент масаласига тўхталадиган бўлсак, Оила Кодекси 96-моддасида кўра, ота-оналар болаларига таъминот бериши шарт. Алимент тўлаш тўғрисида, алимент миқдори кўрсатилган ҳолда ота-она ўртасида келишув тузилади ва бу келишув нотариал тасдиқланилади. Мана шу келишувга кўра алимент тўлаб борилади.

Оила Кодекси 98-моддаси, 2-қисмига кўра, вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартиби ва шакли ҳақида ота-она ўртасидаги келишув қонунда белгиланган қоидаларга ва боланинг манфаатларида зид бўлмаслиги керак. Шунингдек, алимент миқдори ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак (Оила Кодекси 99-моддаси, 2-қисми).

Шунингдек, ота-она ўртасида бундай келишувга эришилмаган тақдирда, низо суд тартибида ҳал қилинади. Яъни, сиз ёки томонлардан бири алимент миқдорини белгилашни сўраб туман фуқаролик судига мурожаат қилиши лозим (Оила Кодекси 100-моддаси, 2-қисми).

❗️Демак, хулоса ўрнида таъкидлаб ўтамиз;

Фарзандизни онаси билан ўзаро никоҳингиз бўлмасада, болага нисбатан оталик белгилатган бўлишингиз керак. Мабодо, бундай бўлмаса унда биринчи навбатда тегишли ФҲДЁ органига оталикни белгилаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилинг;

Оталик белгилангандан кейин сиз фарзандингзни онаси билан ўзаро келишган ҳолда алимент тўлаш ҳақида келишув тузиб, бу келишувни нотариал тасдиқлатасиз, шунга кўра алимент тўлайсиз.
Ўзаро келишувга эришилмаган ҳолда, алимент суд тартибида ундирилишини ёдда тутинг.

🤖@izboskaninfo_bot

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram
9-июнь "Халқаро архивчилар куни"

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ВА МУҲТАРАМ КАСБ ЭГАЛАРИ!

🤖
@izboskaninfo_bot

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram
Абдуносир Мамажонов блоги
9-июнь "Халқаро архивчилар куни" БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ВА МУҲТАРАМ КАСБ ЭГАЛАРИ! 🤖@izboskaninfo_bot Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram
1923 йилдан буён тарихий ҳужжатларни ўз бағрида сақлаб келаётган Избоскан архивида байрам...

Сабаби, 9-июнь "Халқаро архивчилар куни"дир.

⚡️Архив-Сизу биз кўрмаган қадим тарихдан то бугунгача бўлган даврнинг тилсиз гувоҳидир.

Сўнгги йилларда ушбу мураккаб соҳага эътибор тубдан ўзгарган. Айниқса, «ёпиқ маълумотлар»нинг очилиши энг муҳим воқеалардан бири бўлди, десак янглишмаймиз.

👉Дунёда ҳар бир мамлакатнинг ўз миллий архиви бор. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси кинофото ҳужжатлари марказий давлат архиви ҳамда Ўзбекистон Республикаси илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архивларига Миллий архив мақоми берилиши ҳам янги даврни бошлаб берган.

Избоскан туманида ҳам Давлат архиви мавжуд бўлиб, учта туманга хизмат кўрсатади. Избоскан, Пахтаобод ҳамда Балиқчи туманлари учун ўз эшикларини очган мазкур туманлараро Давлат архиви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5834-сонли фармони асосан Андижон вилояти ҳокимининг 2019 йил 20 сентябрдаги 468-КА-сонли карори ҳамда Избоскан тумани ҳокимининг 2020-йил 24 февраль кунги №121-КА-сонли карорига асосан, Избоскан тумани шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ташкил топган.

Бугунги кунда Избоскан туманлараро Давлат архивида жами 14 нафар ходимлар меҳнат қилиб келмоқдалар.

Ушбу архивда 578 фонд, 345 та ҳаракатдаги ҳужжатлар, 77488 та сақлов бирлиги мавжуд.

Азиз избосканлик архивчилар! Касб байрамингиз муборак бўлсин!

🤖
@izboskaninfo_bot

Web-sayt | Facebook | YouTube | Instagram | Twitter |Telegram
“АЛАМАЙДОН” ПОДСТАНЦИЯСИНИ ҚУВВАТИ ОШИРИЛДИ

Избоскан туманида жойлашган 110/6 кВ кучланишли “Аламайдон” подстанциясидаги Т-2 10 минг кВА бўлган куч трансформатори 2022 йил қиш мавсумида ўта юклама билан ишлаганлиги сабабли ушбу подстанцияни қувватини ошириш мақсадида захирадаги 16 минг кВА бўлган куч трансформаторига алмаштирилди.

Натижада “Аламайдон” подстанциясида қўшимча 6 минг кВАТ қувват оширилишига эришилди. Бу ўз навбатида куз–қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва Пахтаобод, Избоскан туманларида яшовчи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун хизмат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok