Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.15K subscribers
10.7K photos
873 videos
428 files
3.47K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ: 18 мартдан бошлаб мактаблардаги барча ўқитувчилар таътилга чиқади — Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Мактаб директори, директор ўринбосари, хўжалик мудири, психолог, фаррош ва қоровул мактабда бўлишади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Дарслар миллий телерадиокомпания каналларида кейинги ҳафтадан учта каналда онлайн эфирга узатилади;

- Kitob.uz сайти орқали аудиокитобларни эшитиш мумкин бўлади;

- Электр энергия ўчадиган жойларда ота-оналар ўзлари мактаб дарсликлари асосида таълимга кўмак беришлари сўралади.

Шерзод Шерматов

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Ҳаммамизга маълумки, карантин сабабли онлайн дарслар ўтказиляпти. Нима учун имконияти чекланган, кўзи ожиз, кар ва соқовлар учун дарслар ташкил қилинмаяпти?

Жавоб: Хабарингиз бор, 2020 йил 16 мартдан умумтаълим мактаб ўқувчилари учун таьтил эълон қилинди. Ўқувчиларимизнинг таътил вақтларини мазмунли ўтказиш ва ўқув дастурда белгиланган билимларни ўз вақтида ўзлаштириш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда телевизион дарсларни тасвирга олиш ишлари бошланган.

Маълумот учун айтиб ўтиш керак, телевизион дарсларни миллий телерадиокомпания таркибидаги 4 та каналда намойиш этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Ёшлар телеканалида — 1-4-синф, “Оилавий” телеканалида — 5-8-синф, ва “Маданият ва маърифат” телеканалида — 9-11-синф ўқувчилари учун, “Дунё бўйлаб” телеканалида барча амалий фанлардан маҳоратли ўқитувчилар томонидан телевизион дарслар олиб борилади. Телевизион дарсларни тасвирга олишда имконияти чекланган болаларни ўқитиш ҳам инобатга олинган.

Барча дарс машғулотлари кар ва заиф эшитувчи болажонларга ҳам тушунарли бўлиши учун сурдопедагог ҳамда сурдотаржимонлар томонидан синхрон равишда таржима қилинмоқда. Кўзи ожиз болалар эса телевизион дарс машғулотларини овозли эшитиб, тушуниб олишларига имкон яратилади. Бу жараёнга соҳа мутахассислари жалб этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Карантин туфайли маълум вақтга мактаблар ёпилди. Қайта очилгандан сўнг ўқиш даври узайтириладими, яъни ёзда ўқиш бўладими?

Жавоб: Кўпчиликнинг хабари бор, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган Республика Махсус комиссияси қарори билан 16 мартдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва олий таълим муассасалари ўқувчилари учун таътил эълон қилинган.

Албатта, таътилнинг давомийлиги тиббий профилактика (карантин) жараёнларининг давом этишига боғлиқ. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Республика Махсус комиссиясининг топшириғига асосан жорий йилнинг 26 март куни Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда эпедимиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда таътилни давом эттириш ёки эттирмаслик зарурияти юзасидан Махсус ишчи гуруҳига таклиф киритади.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, таътил вақтида белгиланган ўқув дастурлар (билим) телевизион дарслар орқали ўқувчиларимизга етказилади. Ҳозирча ёзги таътил даврида ўқишни давом эттириш режалаштирилмаган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники