Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.14K subscribers
10.7K photos
875 videos
428 files
3.48K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BRIFING

❗️Fuqarolar, ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilari tomonidan Prezident taʼlim muassasalari agentligiga kelib tushayotgan savol va murojaatlarga javob.

Dilshod Kenjayev, Prezident taʼlim muassasalari agentligi direktorining birinchi o‘rinbosari

Brifingda:

Yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablarning boshqalaridan farqi nimada?

Bu maktablarda qaysi fanlar chuqurlashtirib o‘qitiladi?

Bu yil ixtisoslashtirilgan maktablarga qancha o‘quvchi qamrab olinadi?

Shu bilan birga o‘qituvchilarni saralash bosqichi haqidagi ko‘plab savollarga javob olishingiz mumkin.
​​#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари қайта кўриб чиқилиб янги таҳрирда қабул қилинди

Маълумки, жорий йилнинг 11 май куни Президентнинг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-241-сонли қарори имзоланганди. Мазкур қарор билан Халқ таълими вазирлигига 2022 йил 1 августга қадар умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқиши вазифаси топширилганди.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги 246-сонли буйруғи имзоланди.

Мазкур буйруқ билан маънавий-маърифий фаолиятни ташкил қилишга қаратилган “Намунали мактаб директори”, “Намунали муаллим”, “Намунали ўқувчи” ва “Намунали ота-она” мезонлари ҳам тасдиқланди.

Янги таҳрирдаги "Умумий ўрта таълим муассасасидаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари"да умумий ўрта таълим муассасасида ходимлар ва ўқувчилар томонидан таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ва муассаса Уставида белгилаб қўйилган таълим жараёнида риоя этилиши шарт бўлган тартиб ва қоидалар ҳамда ўқувчилар ва ота-оналар учун белгиланган хулқ-атвор меъёрлари белгиланди.

Янги таҳрирдаги мазкур ҳужжатда ота-оналарга қўйиладиган талаблар ҳам белгиланиб, намунали ўқувчиларнинг ота-оналарини рағбатлантириш мақсадида маҳалла раислари билан биргаликда уларга “Миннатдорчилик хати”ни юбориш тизими жорий қилинди.

Халқ таълими вазирининг 246-сонли буйруғи билан вазирликнинг 2020 йил 28 майдаги (эски таҳрирдаги) “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 131-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди.
🔘 Адлия аралашуви билан 78 нафар ходимга ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди

▫️Косонсой туман адлия бўлими томонидан тумандаги 52-сонли умумий ўрта таълим мактаб 78 нафар уқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 233-сон Фармонига асосан иш берувчи ташабуси билан Меҳнат кодексининг 100 моддасини 2-банди билан ишдан бўшатилган бўлсада, уларга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 109-моддаси 1-бандида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши лозимлиги кўрсатилган.

Туман адлия бўлими томонидан 52-сонли мактаб директор номига тақдимнома киритиш йўли билан 78 нафар ўқитувчига 232 млн сўм ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Косонсой туман адлия бўлими
#Ўқув_календари

🗓 Ўқитувчилар учун 2022-2023 ўқув йили календари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

To‘xtamurod Jumayev nomidagi Qorako‘l matematika olimpiadasiga start berilmoqda (+VIDEO)

Qorako‘l maktabi asoschisi, O‘zbekiston Respublikasi xalq o‘qituvchisi, "Buyuk xizmatlari uchun ordeni" sohibi, Davlatimiz rahbari taʼbiri bilan aytganda, "Bugungi kunimizning haqiqiy maʼrifatparvari, davrimizning Avloniysi, Behbudiy domlasi, Munavvarqorisi" deya eʼtirof etilgan ustoz To‘xtamurod Jumayev 1945-yil 15-avgust kuni Buxoro viloyatida tavallud topgan. Uzoq yillar davomida Qorako'l tumanidagi maktabda matematika o'qituvchisi, keyinchalik direktor vazifasida faoliyat yuritgan.

Faoliyati davomida o‘ziga xos yangi uslub maktabini yaratib, uni respublika darajasidagi taʼlim dargohiga aylantirgan mohir pedagog, taʼlim fidoyisi To‘xtamurod Jumayevning yorqin xotirasiga bag‘ishlab matematika olimpiadasi tashkil etilmoqda.

Batafsil yuqoridagi videorolik orqali tanishishingiz mumkin.


Xalq taʼlimi vazirligi
#Matbuot_anjumani
#Qabul_2022

📣Hurmatli ommaviy axborot vositalari xodimlari!

⚡️Sizni Prezident ta'lim muassasalari agentligi va Xalq ta’limi vazirligi tomonidan tashkil etilayotgan ixtisoslashtirilgan maktablarga qabul va kirish imtihonlari yakuni yuzasidan matbuot anjumaniga taklif etamiz!

🔺Matbuot anjumanida Siz o‘zingizni qiziqtirgan savollarga Agentlik hamda vazirlik mas'ullaridan to‘g‘ridan-to‘g‘ri javob olishingiz mumkin.

Vaqti: 17-avgust kuni soat 15:00 da
🌏Manzil: Prezident ta’lim muassasalari agentligi binosi.
YouTubeda tomosha qiling: Matbuot anjumani 17.08.2022 | Prezident Ta’lim Muassasalari Agentligi
https://youtu.be/BiXyaMRbwug
#Matbuot_anjumani

📣📣📣 Yangi ixtisoslashtirilgan maktablar imtihonlari natijalari kechi bilan ertaga ertalab e'lon qilinadi‼️

Hozirda natijalar saytga yuklanmoqda. Ixtisoslashtirilgan maktabga imtihon topshirgan o'quvchilar natijalarini o'z kabinetlariga kirish orqali bilib olishi mumkin. (Eslatib o'tamiz imtihonlar 3-8-iyul kunlari bo'lib o'tgan. Qoraqalpog'istonda oxrigi imtihon 7-avgustda bo'lib o'tgan.)
🔘 Ихтисослаштирилган мактаблар таълимнинг янги босқичи

▫️Айни кунларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига қарашли ихтисослаштирилган мактаб қуриш ишлари давом этмоқда.

720 ўринли собиқ Косонсой давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўрнида қад ростлаётган ушбу махсус мактаб туманда малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.

Косонсой тумани ҳокими ўринбосари Абдурауф Худойбердиев ушбу объектга бориб, у ерда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Масъулларга қурилиш ишларини сифатли якунлаш бўйича зарурий кўрсатмалар берди.
Ихтисослаштирилган мактабларга қабул ва кириш имтиҳонлари якуни мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

2022 йил 17 август куни Президент таълим муассасалари агентлигида Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига ўтказилган таълим муассасаларига ўтказилган қабул натижалари тафсилотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган тадбир аввалида айтилганидек, Президент таълим муассасаларига ўтказилган мактаблардаги қарийиб 46 минг нафар ўқувчи тегишли равишда ўз таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари белгиланди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/667


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabiga oʻqishga topshirgan oʻquvchilar diqqatiga!!!

Natijalar chiqa boshladi. Imtihon natijalari va toʻplagan balingizni oʻz shaxsiy kabinetingiz orqali koʻrishingiz mumkin