Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.13K subscribers
10.7K photos
875 videos
428 files
3.48K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
#Test_namunalari_2_bosqich
#Prezident_maktablari

❗️Agentlik tizimidagi Prezident maktablariga o‘qishga kirish istagidagi o‘quvchilar diqqatiga!

⚡️Prezident maktablariga ikkinchi bosqich kirish imtihonlarining 5-sinf MANTIQIY FIKRLASHdan test namunalari.

✔️Bizni kuzatib boring!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олимпиада_ғолиблари
#Бизнинг_шундай_ўқувчиларимиз_бор

⚡️"BUGUN NIMANI O'RGANMASAM, O'SHA ERTAGA MENING ZARARIMGA ISHLASHI MUMKIN"

56-Xalqaro Mendeleyev kimyo olimpiadasida oltin medalni qo'lga kiritgan Azimjon Jamolov bilan intervyu.

📌Azimjon Prezident ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Abu Ali ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktabda tahsil oladi.

▶️"Olimpiadaning taqdirlash marosimida kumush medal sohiblarini e'lon qilib bo'lishgandan keyingina yengil tortdim - endi oltin medal olishim aniq bo'lgandi".

▶️"Kimyoga qiziqishimga dadam sabab bo'lganlar. Umuman, oilamizda hamma o'qishimizni qo'llab-quvvatlaydi".

▶️"Men mavzularni yodlashdan ko'ra, tushunish tarafdoriman. Nimani yaxshi tushunsam, o'sha mavzuni eslab qolishim va amalda qo'llashim osonroq bo'ladi".

▶️"Chetda qolib ketish niyatim yo'q. O'zbekistonga qaytishni, yurtimning taraqqiyotiga xizmat qilishni istayman. Chunki, mening Vatanim shu yer".
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИДАН КАФОЛАТ ХАТИ ОЛИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?

Кафолат хати... Ўзи бу қандай расмий ҳужжат? Нима учун синф раҳбарлар ўқувчилар таътилга чиқишидан олдин ота-оналардан фарзандлари ўзларини қандай тутишлари кераклиги ҳақида кафолат хати талаб қилади? Бу ўқитувчиларга нима беради?

“Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомда ўқувчиларнинг дарсдан кейинги пайтдаги хатти-ҳаракатлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ота-оналари жавобгар ҳисобланиши, бундай ҳолатларда эса синф раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилмаслиги алоҳида банд сифатида кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Шундай экан кафолат хати ёздириб олсангиз ҳам, ёздирмасангиз ҳам барча ота-оналар ўз фарзандининг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари учун ўзлари жавобгар бўлади. Шу сабабли ота-оналардан ноқонуний равишда ёзма кафолат хати талаб этиб, улар орасида норозичилик келтириб чиқариш нотўғри.

P.S: Ўқувчи дарсдан ташқари пайтда қандайдир қилмиш содир қилса бунинг учун педагог ходимлар жавоб бермаслигини ҳаммага тушунтириш керак. Ҳеч бўлмаса таътил пайтида ўқувчиларнинг хати-ҳаракати учун ота-она жавоб берсин. Бу қонунчиликда ҳам белгилаб қўйилган. Аслида ўқитувчилар шундай қилавериб ҳамма масъулиятни ўз зиммасига юклаб олмоқда.
#Test_namunalari_2_bosqich
#Prezident_maktablari

❗️Agentlik tizimidagi Prezident maktablariga o‘qishga kirish istagidagi o‘quvchilar diqqatiga!

⚡️Prezident maktablariga ikkinchi bosqich kirish imtihonlarining 5-sinf TANQIDIY FIKRLASH va MUOMMONI HAL QILISHdan test namunalari.

✔️Bizni kuzatib boring!
#Test_namunalari_2_bosqich
#Prezident_maktablari

❗️Agentlik tizimidagi Prezident maktablariga o‘qishga kirish istagidagi o‘quvchilar diqqatiga!

⚡️Prezident maktablariga ikkinchi bosqich kirish imtihonlarining 5-sinf TANQIDIY FIKRLASH va MUOMMONI HAL QILISHdan test namunalari.

✔️Bizni kuzatib boring!
#Сўраган_эдингиз

ЎҚУВЧИЛАР ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ДАРСЛИКЛАРНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙСА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ҚАНДАЙ ҚОПЛАНАДИ?

“Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни ҳудди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини тўлаши шарт.

Ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни қуйидаги миқдорларда тўлайди:

👉1 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;

👉2 - 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;

👉5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.
Assalomu alaykum hurmatli ota-onalar!

Oʻquv yili oʻz poyoniga yetmoqda. 25-may chorshanba kuni maktabimizda dars va toʻgarak mashgʻulotlari toʻliq oʻtkazilishini siz azizlarga maʼlum qilmoqchimiz. Oxirgi oʻqish kuni ertalab bir soat "Soʻnggi qoʻngʻiroq" tadbiri boʻlib oʻtadi, soʻngra dars mashgʻulotlari doimgidek davom etadi. Darsdan soʻng hech qanday koʻngilochar tadbir rejalashtirmaganmiz va pul mablagʻlari olib kelish ham aytilmagan (ming soʻm ham yigʻmaymiz). Farzandingizni oʻz vaqtida uyga yetib kelishlarini nazorat ostiga oling.

Barchangizga sihat-salomatlik tilaymiz, xonadoningiz tinch boʻlsin.

Maktab jamoasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Видеофакт 🎞

Ўзбекистонда 2022-2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

Хўш янги формани ким ишлаб чиқаради, унинг сифатига ким жавоб беради, янги формани қаердан, қачон ва қанчага харид қилиш мумкин. Янги ўқув йилига барча ўқувчиларни янги форма билан таьминлашга улгуришадими?
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Жумладан, табрикда шундай
дейилади:

“Қадрли
мактаб битирувчилари!

Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга – умрингизнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган ушбу қувончли ва ғоят ҳаяжонли дамларда ҳаммангизга келгуси ҳаётда улкан ютуқ ва омадлар тилайман.

Умид ва ишонч рамзи бўлган етуклик шаҳодатномалари барчангизга муборак бўлсин!

Ҳеч қачон унутманг, келажакда сизни янада улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган чўққиларга албатта эришасиз.

Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин, азиз ўғил-қизларим!
 
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Kosonsoy tumanida joylashgan 52-sonli aniq fanlarga ixtisoslashtirilgan maktabda soʻnggi qoʻngʻiroq tadbiri boʻlib oʻtmoqda. Tadbirdan ayrim lavhalarni ulashamiz...