Kosonsoy ixtisoslashtirilgan maktabi
1.14K subscribers
10.9K photos
880 videos
429 files
3.55K links
🇺🇿Eng zòr ta'lim kanali
Kanalda:
Barcha sinflar uchun boshqotirmalar👨‍🏫
📰 Taʼlim yangiliklari📰
Taklif va shikoyatlar uchun bot mavjud:
https://t.iss.one/Kosonsoy_IMbot
Download Telegram
Internetda shu rasmga ko'zim tushib qoldi. " Kitobxo'r " atamasi menga juda qiziq tuyuldi. Ilohim kitobxo'rlar ko'payaversin. Nima dedingiz?))))
#Диққат
Миллий эстрада санъати институтига қабул бошланди

ДТМ институтга абитуриентларни рўйхатга олишнинг сўнгги куни 16-ноябрь эканини маълум қилди.

Абитуриентлар учун 2 хил имтиҳон бўлади:
– ижодий имтиҳон –18-24-ноябрда;
– тест – 26-27-ноябрда.
Дарс жад 2-чорак мактаб 2021-22.xls
425.5 KB
Укувчиларга хам етказинг, куп синфларда узгариш булган. Эртадан шу дарс жадвали буйича укув машгулотлари олиб борилади.
#Биласизми

ОТА-ОНАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ МУНТАЗАМ РАВИШДА МАКТАБГА КЕЛИШЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШИ ШАРТ

🔰«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 270 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 4 млн 050 минг сўмдан 6 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

🔰Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 7000 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
3-sinf final bosqichidagi natijalari

Kosonsoy tumani
#Сўраган_эдингиз

МАКТАБЛАРДАГИ «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» ШТАТИНИ ҚИСҚАРТИРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМАГАН

Айни пайтда мактабларда фаолият юритиб келаётган ёшлар етакчилари яна ҳавотирга тушиб, бизга мурожаат йўллади. Бунинг сабаби шундаки, яқинда ҳар бир маҳаллада ҳокимининг ёрдамчиси - ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади деган хабардан сўнг, кўпчилик ушбу лавозим жорий этилиши билан мактаблардаги етакчи штати қисқаради деган фикрга борган.

Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида яна бир бор Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари билан боғландик. Уларнинг маълум қилишича, маҳаллада “ҳокимининг ёрдамчиси” лавозимининг жорий этилиши мактабларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилариниг иш фаолиятига умуман алоқаси йўқ. Ҳозирги кунда етакчилик штатини қисқартириш бўйича ҳеч қандай ҳаракат бўлгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабларда «Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчи» лавозими жорий этилганлиги муносабати билан “ёшлар етакчиси” штат бирлигини 0.75 ставкага тушуриш, кейинчалик эса ушбу лавозимни бутунлай тугатиш таклифи берилган. Кўпчилик ёшларнинг фикрлари иноатга олинган ҳолда ушбу таклиф мақулланмаган.
#Адлия_хабари

Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

🇺🇿
Адлия вазирлиги Конституциявий суд билан хамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.

🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.

📌 Имтиҳон шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрикнома

Ассалому алайкум юртимизнинг келажаги бўлмиш азиз талабалар.
Бугун 17 ноябрь «Халқаро талабалар куни» билан барча талабаларни қутлаймиз!


Талабалик - бу олтин давр!
​​Шерзод Шерматов АКТ вазири лавозимига маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 ноябрдаги ялпи йиғилишида Халқ таълими ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликларига раҳбар номзодини маъқуллаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев ўзининг Telegram’даги канали орқали хабар берди.

Маълум қилинишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига шу кунга қадар халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Шерматов номзоди маъқулланган. Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан президент фармони асосида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов лавозимидан озод этилганди.

Халқ таълими вазири лавозимига эса шу кунгача Ўзбекистоннинг 2017 йилдан буён Хитойдаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келаётган Бахтиёр Саидов номзоди маъқулланган.

Маълумот учун, Шерзод Шерматов 2018 йилнинг июнидан буён халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётганди. У 2014 йилдан 2016 йилнинг ноябригача Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлган, 2016 йил ноябридан 2017 йил февралигача эса ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

@daryo_live
18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

Байроқ

Жасорат дарахти шараф-шон берган,
Мардликни юракка маҳкамроқ ўранг.
Мустақил Ватан деб тикка жон берган,
Байроқнинг қадрини Кубродан сўранг.

Сўранг жонсиз бўлиб тутган қўллардан,
Душман тиғи кесган бармоқдан сўранг.
Ерга томчи-томчи томган қонлардан,
Шу қонларни шимган тупроқдан сўранг.

Билмадим, қандайин бермоқни изоҳ,
Таърифга етарми қаламим кучи.
Ҳар сафар мозийга ташласам нигоҳ,
Чин мардлар жон берар байроғин қучиб.

Шундан буни миллат шаъни деб билинг,
Бош узра кўтаринг кўзда ёш билан.
Дунёда энг баланд нуқтага илинг,
Пешлашсин самода шу қуёш билан.

Ватан деб жон берса кимдир ногаҳон,
Тобути устига байроғин ёпинг.
Руҳини самодан изламанг гирён,
Она юрт байроғин бағридан топинг.

Қўлда байроқ билан шаҳд қилинг – қайтмас,
Дунёни жасорат, ҳайрат-ла ўранг.
Шундайин мўтабар, шундай муқаддас,
Байроқнинг қадрини Кубродан сўранг.

©️ Вафо Мўмин
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сана

🇺🇿 18 ноябр - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

🔘 Моҳина Умаралиева (52-ДИУМ ўқувчиси): “Байроғимни мадҳ этаман”

- Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз, айниқса, биз ёш авлод ёдда тутишимиз даркор.


https://t.iss.one/ixtisoslashganmaktab
18-noyabr kuni 52-DIUM faollar zalida maktab o‘quvchi qizlari bilan davra suhbati olib borildi. Suhbatni maktab xotin-qizlar boshlang‘ich tashkiloti rahbari N. Zokirova olib bordi.
Косонсойдан Тергачи орқали Тўрақўрғонга қатнайдиган дамас ҳайдовчилари учун илтимоснома.

Ҳурматли ҳайдовчилар қиш яқинлашгани сари совуқ кунлар кўпайиб, ёғин-сочин кучаймоқда. Кўчада совуқ кунда машина кутишнинг азобини фарзандларимизга раво кўрмасак керак ҳеч биримиз.

Гапни индаллосига ўтадиган бўлсам: Косонсой-Тўрақўрғон йўналишида, Такаранг МФЙ да жойлашган 52-сонли ихтисослашган мактаб(собиқ академик лицей) ўқувчилари кўпчиликни ташкил этади. Оқ тепа, Чак, Одам тепа қишлоқларидан келадиган ёш ўқувчилар соатлаб машина кутишмоқда. Афсуски шу йўналишда қатнайдиган ҳар бир машина юқоридаги қишлоқларга қатнамайди. Ўқувчи ёшлар эса Тўрақўрғонга кетадиган машинани кутишади, лекин ҳайдовчилар ҳам вокзалдан одамни тўлдириб келади. Бола бечоралар соатлаб совуқда, қор-ёмғирда қолиб кетмоқда.

Нима демоқчиман: ҳурматли Косонсой-Тўрақўрғонга қатнайдиган ҳайдовчилар мактабдаги олди дарс 12.30 да тугайди, вокзалдан одамни тўлдириб олмай, Комунадаги 52-мактабни ёнида машина кутиб сарғайиб турган болалар учун бир кишилик жой билан йўлга чиқсангиз, улар бир кишилик жойга икки киши ўтириб келаверади. Ўша бир кишилик жойни пулини икки ўқувчи сизга албатта беради.
Сизлардан шуни илтимос қилиб қолар эдик.

Қишлоғига машина кутиб қор-ёмғирда турган болалар ўрнида бизни ва сизни фарзандларингиз бўлиши албатта мумкин.

Хайдовчиларга юборамиз илтимос.

https://t.iss.one/UzunqishloqliklarUZ
#Тезкор #Расман

⚡️Абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

Мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:
👉 86-100% учун – 5 баҳо;
👉 71-85% – 4 баҳо;
👉 56-70% – 3 баҳо ва 56%гача – 2 баҳо.

Ушбу тартиб 2022/2023 йил ўқув йилидан қўлланилади.

❗️Институтга кирмоқчи бўлган болалар мактабда яхши бахоларга ўқишсин
🇬🇧 Xorijiy tillar fan oyligi munosabati bilan tashkil qilingan olimpiadalar marafonining so‘nggi turi - ingliz tili olimpiadasi!

🗓 20-noyabr, soat 11:00 dan 21:00 gacha:

▪️ 1-2 sinf o‘quvchilar;
▪️ 3-4 sinf o‘quvchilar;
▪️ 5-6 sinf o‘quvchilar;
▪️ 7-8-9 sinf o‘quvchilar;
▪️ 10-11 sinf o‘quvchilar;
▪️ Barcha o‘qituvchilar

uchun khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida bo‘lib o‘tadi.

📌 Olimpiada ishtirok etish mutlaqo bepul!

📝
Ro‘yxatdan o‘tish @khiso_uz_bot orqali amalga oshiriladi.

Olimpiadada bilimingizni sinab ko‘ring va sertifikat sohibi bo‘ling!

🖐 Eslatib o‘tamiz, shu kungacha rus tili (17-noyabr), fransuz tili (18-noyabr) va nemis tili (19-noyabr) olimpiadalari o‘tkazilgan edi.

❗️Saytdan foydalanish bo‘yicha qo‘llanmalar: ➡️ t.iss.one/khiso/3072

Kanalga obuna bo'lish:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Вояга етмаган фарзанди қўлига телефон бериб қўйган ота оналар, ОГОҲ БЎЛИНГ!
Фарзандингиз қотилига айланиб қолманг!

Данғара туманида яшовчи 16.11.2021 санада яна бир ёш ўспирин 1Xbet қурбони бўлди. Эндигина 25 ёшни қарши олган йигит 16.000.000 млн сўм учун ўз жонига қасд қилди. Қанча ёстиқларни қурутди бу бало? У ишхонаси пули бўлган экан, онаизор қўй сиқилма болам пулни топамиз деса ҳам бола шок ҳолатда ўзини ўзи осиб омонат жонига ўзи қасд қилган.

Таваккалчиликка йўналтирилган, вояга етмаган, ўспирин ёшлар онгини захарлаётган, асосан мобил телефонда ўйналадиган PUBG (пабжи) ўйини, кўплаб ёшларни ўз домига тортишга улгурган.
(c) Xabar.uz

Жуда оммалашди бу бало, катта ёшли одамларниям кўрдим, бутун маҳалласи билан шундай қиморларга берилган, бир-бирига оғзидан бол томиб "муваффаққиятлари" ҳақида гапирмоқда. Табиийки мана секин-аста ОЎЮ талабалари ва мактаб ўқувчилари ҳам бу балога кириб қоляпти.

Хушёр бўлайлик ота-оналар, қолаверса устозлар...

Давлат таъқиқлаши шарт буни!!!

@domlajon
Синф раҳбари янги низом.pdf
7.1 MB
МАКТАБЛАРДА ЯГОНА СИНФ РАҲБАРИНИ ТАЙИНЛАШ АМАЛИЁТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН

Мактабларда 2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан 5-синфдан бошлаб ягона синф раҳбарини тайинлаш амалиёти йўлга қўйилган.

Халқ таълими вазирлигининг берган хабарига кўра 5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди.

Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Хусусан,

👉камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
👉мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
👉бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
👉 одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
👉 руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
👉 ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.
​​📊 Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналиши:

❇️ Биринчи йўналиш эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этишга қаратилган. Бунинг учун келгусида давлат функцияларининг катта қисми марказдан ҳудудларга ўтказилади. Ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилади. Туман бюджети қўшимча манбалар билан таъминланиб, маҳалланинг алоҳида жамғармаси шакллантирилади. Марказий идоралар трансформация қилиниб, ихчам ва самарали бошқарув тизими яратилади, бир хил йўналишдаги вазифаларни амалга ошираётган идоралар оптималлаштирилади.

❇️ Иккинчи йўналиш адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон қадр-қимматини таъминлаш вазифаларини қамраб олган. Шу мақсадда судлов тизими ва адвокатура институти, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти такомиллаштирилади. Тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилади. Коррупцияга барҳам беришга давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситалари сафарбар этилади. Бунда айбдорларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан чекланиб қолмасдан, коррупциянинг сабабларини олдиндан бартараф этиш чоралари кўрилади.

❇️ Учинчи йўналишда миллий иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги режалар баён этилди. 2030 йилга бориб, жон бошига ҳисоблаганда, аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторига чиқиш мақсад қилингани айтилди.
Бунга, аввало, хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан эришилади. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаб, инфляция даражасини белгиланган 5 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади.
Аҳолини уй-жой ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш, жамоат транспорти ҳамда ҳудудлараро қатновларни яхшилаш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилади.

❇️ Тўртинчидан, сифатли таълим-тарбия масаласи доимий эътибор марказида бўлиши таъкидланди. Шу мақсадда ўқитувчиларнинг ойлик маошини изчил ошириб бориш ва 2025 йилга бориб, 1 минг доллар миқдорига етказиш кўзда тутилган. Янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳанинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлашга қаратилган Миллий таълим дастури ишлаб чиқилади.
Аҳоли саломатлигини сақлаш учун барча шароит яратилади. Келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини ҳам 1 минг доллар эквивалентига етказиш мўлжалланмоқда. Вилоят, туман ва шаҳарларда ихтисослашган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилади. Давлат тиббий суғурта тизими ишга туширилиб, маблағ аниқ беморга боғланган ҳолда ажратилади. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш муҳим вазифа бўлиб қолади.

❇️ Бешинчи йўналишга асосан маънавий ва маърифий соҳалар ривожлантирилади. Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси амалга оширилади. Маданият ва санъатни юксалтириш, ёшларни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилади.

❇️ Олтинчидан, глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш, бу борадаги барча саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бораётгани қайд этилди. Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида ривожлантириш, Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

❇️ Еттинчи йўналишда мамлакатдаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги вазифалар ўз ифодасини топган. Қуролли Кучларимизнинг қудрати янада оширилиши, ҳарбийларнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлиги кучайтирилиши айтилди.