Nuriddin Ismoilov
8.73K subscribers
914 photos
81 videos
389 links
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining Spikeri
Download Telegram
Спикер встретился с членами делегации ОБСЕ

👉ПОДРОБНО:

@nurdinjonismoilov
Ўзбекистон — Корея: парламентлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади

👉ПОДРОБНО:

@nurdinjonismoilov
Узбекистан — Корея: акцент на укрепление межпарламентских отношений

👉
ПОДРОБНО:

@nurdinjonismoilov
Янги Ўзбекистон — вакиллик органлари ривожининг янги босқичи

👉
БАТАФСИЛ:
@nurdinjonismoilov
Новый Узбекистан — новый этап в развитии представительных органов

👉
ПОДРОБНО:
@nurdinjonismoilov
#hukumatsoati

♻️ 2022 йил 19 октябрь куни соат 15:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Унда “Ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш тўғрисидаги масала юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
Ш. Хидоятов
депутатларнинг саволларига жавоб беради.

🟢 “Ҳукумат соати” Қонунчилик палатасининг YouTube'даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

@ismoilovnuriddin

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
♻️ Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг (МДҲ ПА) кузги сессияси ўз ишини бошлади.


@ismoilovnuriddin

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
🇺🇿 🇰🇬 Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг (МДҲ ПА) кузги сессияси доирасида Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши(Раиси) Торагаси Нурланбек Шакиев билан учрашув бўлиб ўтди.

♻️ Қирғизистон биз учун яқин қўшни, бизни кўп асрлик дўстлик ришталари, умумий тарих, тил, маданият, анъана ва урф-одатларимиз яқинлиги боғлаб турган қардош давлатдир. Биз стратегик шериклик тамойилларига асосланган икки томонлама дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тарафдоримиз.

Шунингдек, учрашувда ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришда парламентлар ролини ошириш, чегарадош вилоятлар депутатлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича қўшма иш режасини ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилди.


@ismoilovnuriddin

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
🇺🇿🇹🇯 Тожикистон Республикаси Мажлиси Олии Мажлиси Намояндагон Раиси Маҳмадтоир Зоир Зокирзода билан учрашув бўлиб ўтди.

⚡️Давлатларимиз раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва қўллаб-қувватлаши туфайли сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг барча соҳаларда мисли кўрилмаган фаоллашуви ва динамикаси кузатилди.

☝️ Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, уни янада ривожлантиришда парламентларнинг роли ва ўрнини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини тобора кенгайтириб бориш масалалари икки мамлакат парламенти вакилларининг диққат марказида бўлди.


@ismoilovnuriddin

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#samarqand#asosiytezislar

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоиловнинг МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг 54-ялпи мажлисида сўзлаган нутқидан асосий тезислар

⚡️ МДҲ ПА Ҳамдўстлик тизимида муҳим ўрин тутади, унда ҳар бир иштирокчи манфаатини ҳисобга олган ҳолда парламентлараро тенг ҳуқуқли мулоқот учун шароит яратилди.

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгаши фаолияти билан ўзаро самарали мулоқот, МДҲнинг бошқа органлари билан ҳам ҳамкорлик таъминланмоқда.
🔹 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Парламентлараро Ассамблея фаолиятини ижобий баҳолайди. Улар Ассамблеянинг аъзо мамлакатлари миллий қонунчиликларини яқинлаштириш, намунавий қонун ижодкорлигини ривожлантириш, ёшлар парламенти ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш, сайловларни кузатиш жараёнларига кўмаклашишдаги муҳим аҳамиятини эътироф этадилар.

🔹 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев МДҲ майдончасининг мамлакатимиз учун аҳамияти ва самарадорлигини бир неча бор таъкидлаган. Алоҳида қайд этиш лозим, Ўзбекистон МДҲ доирасидаги шерикликнинг барча йўналишларида ижобий динамикани таъминламоқда. Парламентлараро ҳамкорлигимиз ҳам бундан мустасно эмас.

#samarqand#asosiytezislar
🔹 Самарқанд кўп асрлик тарих ва келажакка интилишни ўзида мужассам этган заминдир. Бу абадий шаҳар муҳитининг ўзида ҳам дўстлик, ҳам ҳамжиҳатлик руҳи муштарак. Сўнгги пайтларда бу ерда ўтказилган бир қатор муҳим сиёсий учрашувлар якунларига кўра “Самарқанд руҳи” эътирофига сазовор бўлди.

🔹 МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг 54-ялпи мажлиси доирасида қабул қилинган энг муҳим, жумладан, 14 та намунавий қонун ва 12 та тавсиявий ҳужжат, шубҳасиз, парламентларнинг иқтисодий, ҳуқуқий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

#samarqand#asosiytezislar

@ismoilovnuriddin

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МПАСНГ #Самарканд

⚡️⚡️⚡️Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессияси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов юртимизга ташриф буюрган бир қатор мамлакатлар делегациялари билан учрашди.

@ismoilovnuriddin

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram

#munosabat #mehnatkodeksi

⚡️ Бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида жуда катта ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Одамлар ўзгармоқда, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги тобора ортиб бормоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда меҳнат муносабатларига нисбатан янгича ёндашувлар юзага келди. Мулкдорлар ва иш берувчиларнинг сони кескин ошди. Ҳатто жисмоний шахсларга ҳам иш берувчи мақоми берилди. Буларнинг барчаси меҳнат бозорида ҳам янги ислоҳотларни талаб этади, албатта.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ҳажми амал қилиб турган Ҳужжатга нисбатан 2,5 баравар катта бўлиб, унга муҳим аҳамиятга эга бўлган кўплаб янги нормалар киритилди. Янги Кодексни тайёрлаш жараёнида Қонунчилик палатасида салмоқли ишлар олиб борилди. Лойиҳа қуйи палатада бир йил давомида жуда чуқур таҳлил этилди.


Батафсил


@ismoilovnuriddin

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#munosabat

⚡️ Кеча Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битимни (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари қабул қилинди.

🇺🇿🇰🇬 Айтиш керакки, сўнги йилларда кўп қиррали ўзбек-қирғиз муносабатлари янги даражага кўтарилди. Икки томонлама ҳамкорликнинг табиати ва мазмуни тубдан ўзгарди, ўзаро ишонч мустаҳкамланди.

Таъкидлаш жоиз, икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси туфайли йиллар давомида ечилмай келаётган масалалар ҳал этилмоқда. Хусусан, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича бир тўхтамга келинмоқда. Бу икки давлат муносабатларидаги эришилган энг катта ютуқлардан биридир.

Қабул қилинган қонунда ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг келишилмаган 35 та участкасини ўз ичига олган умумий узунлиги 302,29 км бўлган чегара чизиғини делимитация қилиш ишларини якунига етказиш назарда тутилган.



@ismoilovnuriddin
Конституциявий ислоҳотлар инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилади

Етакчи сиёсий партияларнинг парламентдаги фракциялари томонидан конституциявий ислоҳотлар бўйича илгари сурган ташаббуслари уларнинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришдаги, умуман, мамлакатимиз олий вакиллик органларидаги алоҳида ўрни ва масъулияти қай даражада ошганлигини аниқ намоён этди.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV