Islom Asilbekov
359 subscribers
4.72K photos
838 videos
5 files
2.15K links
"Буюк ақллар ғояларни, ўрта ақллар воқеаларни, майда ақллар эса инсонларни муҳокама қиладилар."

Кузатув, Талқин, Моҳият!!!
Download Telegram
#мен_англаган_ҳақиқатлар

Яхшидир, ёмондир, кўксимда ғамлар,
Орангизда мен ҳам борман, одамлар.
Мен ҳам безовтаман, мен ҳам йиғлайман,
Ўчмасайди дейман қалбдаги шамлар.

✍️ Шукур Қурбон

@islom_asilbekov
Atirgulim
Sherali Jo'rayev
Атиргулим, атрингни соч,
Майли тикан хоринг бўлай,
Кўз тегмасин бўйингга деб,
Тиловчи зор-зоринг бўлай.

🎙Шерали Жўраев

@islom_asilbekov
#бекатдаги_ўйлар

Ажриқдан сўрабдилар:
— Нега қишда ҳам кўкариб чиқмайсан?
— Сўрама, биродар, — дебди ажриқ хўрсиниб, — Кўкламда кўкариб чиқиб қандай ҳурмат кўрибманки, қишда ҳам кўкарсам?

✍️ "Иймонлашиш умиди" китобидан

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

"Соғлиқ ва бойлик тиламанг, омад тиланг, ахир, Титаникда деярли барча бой ва соғлом эди, аммо омад эса камчиликка кулиб боқди."

✍️ Уинстон Черчилл

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#тарихга_назар

6 февраль санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

1806 йил — Наполеон урушлари даврида Санто-Доминго жанги бўлиб ўтган. Санто-Доминго ороли яқинида инглиз ва француз эскадронлари тўқнашган;

🏕 1820 йил — Америкалик мустамлакачилар жамиятининг кўмаги билан 86 нафар афроамерикалик иммигрант ҳозирги Либерия ҳудудига кўчишни бошлаган;

📌 1832 йил— Лондон конференциясида (Англия, Россия, Франция иштирокидаги) Греция мустақиллиги тан олинган;

📌 1840 йил— Янги Зеландия Буюк Британия мустамлакасига айланган;

1862 йил — АҚШда фуқаролар уруши: Форт Генри жанги. Иттифоқ ва Генерал Улисс Грант биринчи йирик ғалабага эришган ;

📜 1899 йил —Қўшма Штатлар Сенати 1898 йилдаги Испания-АҚШ урушини тугатиб, Париж шартномасини ратификация қилган;

1940 йил — нацист меъмори Фридрих Пабст Рейх раҳбариятига Варшавани қайта қуриш режасини ("Пабст режаси") тақдим этган, унда шаҳарни таг-туги билан йўқ қилиб, ўрнида Германиянинг 130 минг аҳолиси учун янги шаҳар қурилиши кўзда тутилган. Варшаванинг урушгача бўлган аҳолиси 1,5 миллионни ташкил этган;

👑 1952 йил — Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг қироличаси ва давлат бошлиғи, Ҳамдўстлик таркибидаги 15 давлат раҳбари Елизавета II тахтга ўтирган;

🛩 1958 йил — Мюнхенда бортида "Манчестер Юнайтед" футбол жамоаси мавжуд бўлган самолёт қулаб тушган. 23 та қурбон орасида клубнинг саккизта аъзоси ҳам бор эди;

2000 йил — Иккинчи чечен уруши: Россия армияси томонидан Грозный қўлга киритилган. Россия Федерацияси Президенти вазифасини бажарувчи Владимир Путин Грозныйни озод қилиш бўйича операция якунланганлигини эълон қилган.

Манба: (Унутилган тарих)

@islom_asilbekov
#тиктокда_рақсга_тушган_болага

Бобонгга ўхшамагин, дедилар,
тажангроқ эди бобоси.

Дадангга ўхшамагин, дедилар,
чўрткесар эди дадаси.

Акангга ўхшамагин, дедилар,
қизиққон эди акаси...

Опасига тортди
ўша йигит.

✍️ Анвар Обиджон

@islom_asilbekov
#нишонга_урилган_сўзлар

"Эркак ўтиндир, аёл олов. Шайтон эса олов ва ўтин орасидаги пуфланган ҳаводир."

Фаранг мақоли

@islom_asilbekov
Mere Khawabon Mein Ko (SongsMp3.Com)
www.SongsMP3.Com,
Ретро тароналар туркумидан!!!

Ўша машҳур "Ўғирланмаган келин" киносидан олинган қўшиқ...😊

@islom_asilbekov
#таъзия

Ҳиндистон булбули, минглаб фильмларда кадр ортидан қўшиқларни ижро этган хонанда ва бастакор ЛАТА МАНГЕШКАР бугун 92 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

@islom_asilbekov
#маълумот_ўрнида

Аксарият ҳинд киноси мухлислари фильмлардаги хонишларни актёрларнинг ўзи куймаслигидан бохабар. Барча қўшиқлар экран ортидаги профессионал хонандалар томонидан ижро этилади. Ҳиндистонда буни яхши билишади. Лата Мангешкар. Болливудда суратга олинаётган фильмларнинг кадр ортидаги қўшиқларини деярли 70 фоизини ижро этади...

Лата Мангешкар 1929 йил 28 сентябр куни Ҳиндистоннинг Мадҳья Прадеш штатининг Индоур шаҳри туғилган. Сангит Натак академиясининг фахрийси. Ниҳоятда жозибали, мафтункор, майин ва кенг диапазонли овоз соҳибаси. Лата мангешкар 9 ёшидан катта саҳналарда хонанда сифатида танилган. 1941 йил Лаҳор штатида “Арт Пикчерс” киностудияси танловида ғолиб чиқиб, кинофильм қўшиқларини ижро эта бошлаган. Жами 1000 га яқин , “Байжу Бавра”, “Барсаат”, “Тожмаҳал”, “Ганг сени сувларинг лойиқаланди”, “Бобби”, “Севги изтироби”, “Дайди”, “Жаноб 420”, “Янги Деҳли”, “Сангам”, “Менинг исмим масхарабоз” , “Ўғирланмаган келин”, “Самраат”, “Зита ва Зита”, “Севимли Ража”, “Вир ва Зара” ва бошқа фильм қўшиқларини катта маҳорат, нозик дид билан ижро этган. Лата Мангешкарнинг концерт дастурларидан ҳинд мумтоз, ўзга халқ урду, панжоб, бенгал, тамил, телугу тилларида ва замонавий муаллифлар қўшиқлари ўрин олган. Ҳиндистоннинг энг олий - “Padma Bhushan”, “Dada Saheb Phalke Award” давлат мукофотлари билан тақдирланган. Лата Мангешкар жаҳон бўйлаб гастрол сафарларида бўлиб, ўзининг барча қўшиқлари тақдим этган, жумладан, 1968 йил эса Ўзбекистонда ҳам.

Лата Мангешкар 1974 – 1991 йиллар атрофида “Гиннеснинг рекордлар китоби”га кирди 1974 йилдаги ёзувларга кўра, 1948-1974 йилларда у йигирмага яқин ҳинд тилида камида 25 мингдан зиёд яккахон ва дуэт қўшиқларини ёзади.

Лата Мангешкар ижоди давомида Болливуднинг энг ёрқин актрисалари бўлмиш Наргиз, Вижаянтимала, Мумтоз, Хема Малини, Рекха, Зинат Омон, Джая Баччан,Ниту Сингх, Джая Прада, Димпл Кападия, Шридеви, Падмини Калхопури, Мандакини, Кажол, Мадхури Дикшит, Айшвария Рай, Прити Зинта каби юлдузларга кадр ортидан бири биридан гўзал ва такрорланмас қўшиқларни ижро этган.

Манба: (Насриддин Асриддиновнинг фасебоок саҳифаси)

@islom_asilbekov
Islom Asilbekov
www.SongsMP3.Com, – Mere Khawabon Mein Ko (SongsMp3.Com)
Бу қўшиқдаги қиз бола тилидан айтилган сўзлар ҳам кадр ортида афсонавий Лата Мангешкар томонидан ижро этилган...😭
NDTV телеканалига кўра, бастакор 1 февраль куни ковид ташхиси билан Мумбайдаги клиниканинг реанимация бўлимига ётқизилган бўлган.

Мангешкар она юртида «Ҳиндистон булбули» ва «Мусиқа қироличаси» деб ном олган ва кўплаб фильмлар учун асосан ҳинд, маратҳи ва бенгал тилларида қўшиқ куйлаган. У кўплаб кино мукофотлари совриндори ҳисобланади. 2001 йилда Мангешкар Ҳиндистоннинг олий мукофоти — «Бҳарат Ратна» билан тақдирланган.
#бекатдаги_ўйлар

Жудаям мағрурсиз...
Қайданам севдим.
Манзилингиз осмон, масофа анча,
Ерга тушаётган экансиз, сездим,
Мен кетиб бўламан келгунингизча.

Башорат Отажонова

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

"Дўстингга айтадиган биринчи сўзинг унинг учун соғлиқ тиламоқ бўлсин."

✍️ Ҳусайн Воиз Кошифий

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#тарихга_назар

✍️ 7 февраль санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

📚 1812 йил— инглиз ёзувчиси Чарльз Диккенс (1812—1870) туғилган;

⚔️ 1807 йил — Тўртинчи коалиция уруши: Наполеон армияси Россия қўшинларига қақшатқич зарба берган;

⚔️ 1865 йил—АҚШда фуқаролар уруши: Рун жангида шимолликлар ғалаба қозонган;

📌 1942 йил — Усташ Банжа Лука атрофида серблар қирғин қилинган— 2300 дан ортиқ серблар ўлдирилган, улардан 551 нафари болалар эди;

⚔️1942 йил —Япония қўшинлари Сингапур оролига бостириб киришган;

⚔️ 1943 йил — Гвадалканал жанги: Япония қуролли кучлари томонидан Гвадалканалдан қуруқликдаги кучларни эвакуация қилиш бўйича "Ке" операцияси ўтказилган.

📣 1944 йил — Ўзининг радио мурожаатида Эстония Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Юри Улуотс умумий сафарбарлик эълон қилган ва Эстонияни Қизил армиядан ҳимоя қилиш учун эстонияликларни Германия армиясининг Эстония қисмларига (20-СС дивизияси) қўшилишга чақирган;

🇪🇺 1992 йил — Европа Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо 12 давлатнинг ташқи ишлар ва молия вазирлари томонидан Европа Иттифоқини тузиш тўғрисида шартнома имзоланган;

🇺🇦🗳 2010 йил — Украинадаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Виктор Янукович Юлия Тимошенкони мағлуб этган;

🏒 2014 йил— Сочида XXII қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтган.

Манба: (Унутилган тарих)

@islom_asilbekov
#айтишларича

⚡️ Ерга футбол майдони катталигидаги 2007 UY1 астероиди яқинлашиб келмоқда. У 8 февраль куни Ер сайёрасига максимал даражада яқинлашади, ўртадаги масофа 5 миллион километргача етади.

Самовий жисм диаметри 150 метрга тенг. Теоретик жиҳатдан, астероид Ер билан тўқнашадиган бўлса, унга жиддий зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, 2007 UY1 “Атом” гуруҳига мансуб астероидлар сирасига киради, бу эса унинг орбитаси ички томондан Ер орбитаси билан кесишишини англатади.

2007 UY1 илк марта 2007 йилда аниқланган. У Ер учун хавфли эмас. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур астероиднинг Ер билан тўқнашиб кетиши эҳтимоли ҳаддан ташқари кам.

@islom_asilbekov