472 subscribers
72 photos
9 videos
1 file
39 links
Informatika va IT sohasiga qiziquvchilar uchun ochilgan kanalga xush kelibsiz!
Kanalga yangilik, taqdimot, tavsiya, dars ishlanma va boshqa resurlarni joylashtirishingiz mumkin.
Admin: @muminov_sarvar
Download Telegram
O’zbekiston Respublikasi qonunchiligi ma'lumotlar bazasi axborot-qidiruv tizimining internet manzilini ko’rsating:
Anonymous Quiz
9%
👍12👏3
Мукофот пулига мактаби учун компьютерлар олиб бермоқчи бўлган ўқитувчининг мактабига компьютер синфи совға қилинди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 40-умумтаълим мактабда бўлди. Вазир мактабда шарт-шароитларни кўздан кечириш билан бирга мактабнинг ўқувчи ва ўқитувчилари билан суҳбатлашди.

Ёдингизда бўлса, асли ушбу тумандан бўлган, айни дамда “Темурбеклар мактаби”да педагоглик фаолиятини юритаётган, “Устоз 2021” миллий мукофоти танловининг “Плюс 1” номинацияси ғолиби Иқболжон Камолов танловда ютиб олган 30 млн. сўм пул мукофотини Катта Қайнардаги ўзи ўқиган 40-мактабга компьютерлар сотиб олишга сарфламоқчи эканлигини айтганди. Бахтиёр Саидов эса унга мукофот пулини ўзи учун сарфлашини мактабга эса компьютер синфини вазирлик олиб беришини маълум қилганди.

Ушбу ваъдани бажарган ҳолда Халк таълими вазирлиги томонидан мактабнинг Информатика хонасига компьютер синфи тўплами совға қилинди.


@Uzedu
👍34
Кимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомига кўра:

🔻 Фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

🔻таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар;

🔻 педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

🔻 педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

🔻 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

🔻 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

🔻 педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

🔻 узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

🔻 мазкур низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

🔻 республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

🔻 ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

🔻 Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа педагог кадрлар ҳам навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилиниши мумкин.
👍9
Хитой компанияси томонидан ўқувчилар учун замонавий ноутбуклар беғараз тақдим этилди

Хитойнинг Hytera Communications Corporation Limited компанияси ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган 30 дона янги замонавий ноутбукларни халк таълими вазирлигига топширди.

Мазкур ноутбукларни совға қилишдан асосий мақсад ўқувчиларни компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишга ўргатишга оз бўлса-да ҳисса қўшишдан иборат.

Мазкур ноутбуклар ўғил-қизларга компьютер саводхонлиги билан бирга веб-сайт яратиш ҳамда дастурлаш асосларини ўргатишда ҳамда мобиль иловалар яратиш, дизайнерлик каби замонавий билимларни эгаллашига кўмак беради.

Халқ таълими вазирлиги Hytera Communications Corporation Limited компаниясига ўз миннатдорчилигини билдиради.
👍14
python.org - Python дастури бўйича масофавий таълим платформаси. Phthon курсларини муваффақиятли тугатган мамлакатимиз ўқитувчи ва ўқувчилари халқаро миқёсда тан олинган сертификатларга эга бўлишлари мумкин.
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб мотивацион ролик экан. Эрталабдан кайфиятни кўтарамиз ва тоифа тестларидан юқори натижа оламиз.
Барча Педагогларимизга омад тилаймиз.
👍4
Forwarded from ITSM
👉 Azizlar, START-UP loyihalar haqida bilasizmi?

💁🏻‍♂️ START-UP - bu endigina boshlangan yoki ishga tushirilayotgan loyiha hisoblanadi.

📌 Bugun START-UP loyihalarning xususiyatlari haqida ma'lumot beramiz.

▪️ Taklif etilayotgan mahsulot yangi bo'lishi kerak. Ishga tushirilgan loyiha innovatsion g'oyani ilgari surishi yoki eskisining takomillashtirilgan modelini o'z ichiga olishi kerak.

▪️ Biznes g'oyaning qiymati va dolzarbligi. Demak, start-up zamiridagi g‘oya qimmatli va istiqbolli bo‘lishi kerak. Shundagina u muvaffaqiyatga erisha oladi.

▪️ Ijodkorlarning yoshligi. Statistik ma'lumotlarga ko'ra, start-up asoschisining o'rtacha yoshi 30 yoshgacha.

▪️ Jamoada ishlash. Kamdan-kam hollarda biznes g'oyalari bir kishi tomonidan boshqariladi. Odatda start-upda butun jamoa ishlaydi.

▪️ Loyiha tashabbuskorlarining ambitsiyalari. Ko'pincha, start-up asoschilari o'zlarida bor hamma narsani - vaqtini, kuchni va vositalarni investitsiya qilishadi.

Website I Facebook I Telegram I Instagram
👍1
Информатика фани ўқитувчиларини аттестациядан мувафаққиятли ўтиш ҳамда Тест жараёнларини топшириш жараёнини жойга чиқиб ўрганиш мақсадида соҳа маъуллари иштирок этишди

Маълумки, халқ таълими тизимида халқаро тажрибалар амалиётга жорий этилган ҳолда педагог кадрларни шаффоф ҳамда объектив баҳолаш мезонлари яратилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги масъуллари Қашқадарёлик информатика фани ўқитувчиларини педагог кадрлар аттестация жараёнига мотивация бериш мақсадида Тест жараёнларини кузатишди

Бугун Халқ таълими вазирлиги IT фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи С.Мўминов, ITSM маркази Ривожлантириш бўйича директори Н.Барноев, Вилоят ХТБ мониторинг бўлими бошлиғи А.Насимов ва бошқа масъуллар информатика фанидан ўтказилаётган педагог кадрлар аттестация жараёнини кўздан кечирар экан, уларнинг фаолиятига омад ва зафарлар тилади.

Бугун барча туман(шаҳар) ларда фаолият олиб бораётган 874 нафар малака тоифасини олишга даъвогар информатика фани ўқитувчилари иштирок этишмоқда.

@qashqadaryo_vxtb
👍18😁4
Forwarded from Rustam Karimjonov
Бугун президентимиз бошчиликларида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда таълим сифатини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

Алоҳида эътибор мактабларни замонавий компьютер синфлари билан таъминлаш ва интернет тезлигини оширишга қаратилди, бунда:

1. Вилоят ҳокимлари 1 августга қадар 960 та мактабни компьютер синфи билан таъминлаши;

2. 5,5 мингта компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш ва бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилиши;

3. Янги ўқув йилидан бошлаб кичик мактабларда интернет тезлигини секундига 40 Мегабит, катта мактабларда эса камида 100 Мегабит бўлишини таъминлаш, мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топшириғи берилди.
👍37
Forwarded from Rustam Karimjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча президентимиз бошчиликларида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда таълим сифатини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

Алоҳида эътибор мактабларни замонавий компьютер синфлари билан таъминлаш ва интернет тезлигини оширишга қаратилди, бунда:

1. Вилоят ҳокимлари 1 августга қадар 960 та мактабни компьютер синфи билан таъминлаши;

2. 5,5 мингта компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш ва бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилиши;

3. Янги ўқув йилидан бошлаб кичик мактабларда интернет тезлигини секундига 40 Мегабит, катта мактабларда эса камида 100 Мегабит бўлишини таъминлаш, мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топшириғи берилди.
👍19🤔1
#Табриклаймиз
Муродалиев Абдусалом Жабборович – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабининг Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси педагог кадрларни аттестациясидан 85 баллни тўплаб Олий тоифани қўлга киритди.

Маълумот ўрнида: А.Муродалиев 1-босқич (мактаб босқичи) 17 балл, 2-босқичда (тест) 68 балл тўплаган.
👍18