INNOVATSIYA NASHRIYOTI
536 subscribers
1.46K photos
313 videos
4 files
2.06K links
"Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi"ning Telegramdagi rasmiy kanali.

Taklif, e'tiroz va ijodiy hamkorlik uchun: @Mansur_Bekpulatovich

Sayt: www.indep.uz
Download Telegram
#qiziq Китоблар оламига тушиб қолишни истармидингиз? Суратда кўриб турган бундай гўзал манзара Хитойнинг Чэнду шаҳрида жойлашган. Ушбу ҳашаматли ажойиб бинода 80000 тадан ошиқ китоблар ўрин олган.
Дўстларингизни ҳам каналимизга таклиф қилишни унутманг 👉https://t.iss.one/indep_uz
Оламга машҳур Фейсбук дастурининг асосчиси ким?
Anonymous Quiz
18%
Илон Макс
12%
Билл Гейтс
67%
Марк Цукерберг
3%
Сергей Брин
Forwarded from Yoshlar Akademiyasi
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni taqdirlash marosimidan foto lavhalar
______________
Yoshlar akademiyasi — Ilm-fan sohasiga o'z hissangni qo'sh

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
​​​​#innoweek Азизбек ХАИТОВ: “ТАЛАБАЛАР ФАНЛАРНИ “ВИРТУАЛ” КЎРИШИ ЛОЗИМ”
Охирги йиллар виртуал оламга саёҳат қилиш кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. 3Д, 7Д, 8Д каби турли хил фильмлар ҳам ишлаб чиқарилаётгани фикримизнинг яққол далилидир. Албатта, кўз ўнгингизда бундай жараёнларнинг рўй бериши инсонни бутун ўй-ташвишларини унутиб, ўз оламига шўнғитади. Натижада узоқ вақт давомида кино қаҳрамонларининг сиймолари кўз ўнгимизда гавдаланиб, хотирамизда муҳрланади. Энди тасаввур қилинг, таълим жараёнидан ўрин олган фанлар ҳам жонланса... Сиз эса таълим жараёнидасиз. Қизиқдингизми? Айнан Innoweek ҳафталигида шундай ғояни илгари сурган Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технология университетининг тайёрлов бўлинмаси бошлиғи Азизбек Хаитов бизни ўз лойиҳаси билан қизиқтириб қўйди.
– Innoweek ҳафталигида ўзимизни “виртуал олам” лабораториямиз билан қатнашмоқдамиз. Виртуал олам лабораторияси робототехниканинг асоси бўлмиш Arduino Uno платасидан тайёрланган. Унда 8 та лаборатория иш жараёнини бажариш учун яратилган. Табиийки, назарий ва амалий билим доимо бирга олиб борилиши лозим. Бироқ, афсуски, таълим жараёнида кўпинча амалий билимни қўллашда бироз оқсоқланамиз. Керакли қурилмалар ва техник маҳсулотларни қандай кўринишга эгалигини талабаларимизга кўрсатиб бериш имкониятимиз йўқ. Дейлик, 100000$ долларлик ва ундан қиммат турадиган қурилмаларни талабаларга бериш имкониятимиз чекланган.
Виртуал оламга кўчишдан асосий мақсад ҳам шу. Келажакда талабаларимиз ишлаб чиқаришда интеграциялашган ҳолатга боришлари учун 100000$ долларлик қурилмаларни виртуал оламга кўчириб ўргатишни режалаштирдик. Улар бемалол ҳозирги кунда қайси корхона қандай қурилмадан фойдаланаётганини кўриши ҳамда шу қурилмани ишлатишга тайёр мутахассис бўлиб етишиши муқаррар.
Ривожланиш сари олға қадам қўяётган юртимизда эртамиз эгалари эски қурилмалар билан китоб “ичида” қолиб кетмаслиги керак. XXI асрда кун сайин технологиялар ўзгармоқда. Биз виртуал оламда ушбу технологияларни яратиб берсак, бир йил давомида талаба уни мукаммал ўрганиши мумкин. Натижада келажакда борган корхонасида бемалол қийналмасдан фаолият юрита олади.
Виртуал олам лабораториясини яратиш ҳақида жуда кўп ўйландим. Ноодатий усул таълим жараёнига киритилса, талабалар фанларни яхшироқ ўзлаштириши мумкин, деган фикрга келдим. Кўзлаган мақсадимга мувафаққиятли эришдим, деб ўйлайман.
Тиббиёт университети билан ҳамкорликда одам анатомиясини виртуал оламда ишлаб чиқиш лойиҳаларини Инновацион ривожланиш вазирлигига топширдик. Умуман олганда, бундай виртуал олам лабораториясини барча фанларда қўллаш мумкин. Масалан, тарих фанига. Ўқувчи тарихда бўлган жараёнларни реал кўриш имкониятига эга бўлади. Инсон кўриб, қулоғи билан эшитсагина хотирасида узоқ вақт сақланади. Дейлик, Амир Тимурнинг “Лой жанги” урушининг виртуал оламида пайдо бўлсангиз, қандай таассурот олган бўлардингиз? Ахир XXI асрда технология бўйича иложсиз нарсанинг ўзи бўлмаслиги керак. Шундай эмасми?
​​#fanvahaqiqat Қон асосан плазмадан иборат. Плазманинг 90% эса сувдан ташкил топган. Қон-плазма-сув — уччаласи "ҳаёт томчилари" ҳисобланади.
​​#bilasizmi Oddiy batareya tarkibida sog'liq uchun xavfli bo'lgan elementlar - magniy, simob, qalay, qo'rg'oshin, nikel, rux, kadmiylar mavjud bo'lib, ular organizmda kasallik keltirib chiqarishi mumkin.😳
​​#qiziqarlifact Sizda har xil o'lchamdagi batareyalar bor. Biroq sizga hoziroq pultni ishlatish muhim. Hech ham tushkunlikka tushmang. Oddiygina folga bu muammoni hal qilishga qodir. Axir u o'tkazuvchan хususiyatga ega.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ixtiro Автобулингиз учун ажойиб қоплам. Анча вақтингизни тежашга ёрдам беради!
​​#qissa МИНГ ЙИЛ УМР
Айтишларича, мўътабар бир одамнинг мажлисида бир олим, фозил кишини кўп таъриф ва тавсиф қилдилар, Мўътабар одам у олимни кўриб суҳбатидан фойдаланишни орзу қилиб, уни шу мажлисга даъват қилиш учун ўз қариндошини юборди. Олим мажлисга келгач, салом бериб ҳамма билан кўришди. Кейин мўътабар одамга таъзим қилиб:
— Мажлисингизга даъват қилганингиз учун ташаккур, минг йил роҳат ва фароғатда умр кечиринг,— деди.
Мўътабар одам олимнинг сўзига таажжуб қилиб айтди:
— Мажлисимизда ҳали ўтирмай туриб, мумкин бўлмаган сўзни оғзингиздан чиқардингиз, бир одамнинг минг йил умр кўришига ақл бовар қиладими?! Бундай сўзни айтиш сиздек олим ва фозил кишига муносибмикан?
— Инсоннинг тириклиги фақат жисмнинг боқийлиги билангина эмас. Одам минг йил умр кўрмаслигини ҳамма билади. Лекин ўлгандан кейин қолган яхши ном яна бўлак умрдир. Сизнинг олижаноб, марҳаматли, шафқатли одам эканлигингизни халқ унутмай, номингизни доимо ҳурмат билан ёд этиб туради. Вафотингиздан кейин ҳам қилган яхшилигингизни халқ унутмайди, номингизни кўнглида абадий сақлайди, деган маънода "минг йил умр кўринг", дедим, — деб жавоб берди олим.
Дўстларингизни ҳам каналимизга таклиф қилишни унутманг 👉https://t.iss.one/indep_uz
Европа иттифоқининг байроғида нечта юздуз акс эттирилган?
Anonymous Quiz
19%
10
30%
12
22%
18
29%
24
​​Эрталабки табассум киши учун алоҳида кайфият бағишлайди! Муаммоларингиз руҳан зарба беришига йўл қуймаслик учун ҳам эрталабки ишни табассумдан бошланг! Табассум инсонга тинчлантирувчи куч бағишлайди!
Дўстларингизни ҳам каналимизга таклиф қилишни унутманг 👉https://t.iss.one/indep_uz