Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi
869 subscribers
8.23K photos
863 videos
50 files
1.85K links
Download Telegram
Ўзбекистон, юксалтар ёдни,
Ганж, хазина тупроқ қатлари.
Кўтармоққа қодир, авлодни
Ухлаб ётган Муҳаммадлари.

Муҳаммад!

Бир вақтлар Бухоро ҳақида сиз қуйидаги жумлани ёзган эдингиз: «Бухоронинг батамом соғайиб кетиши учун — обидаларнинг, бетакрор қасрларнинг буюк меъмори — Синоси етишмай турибди».

Бугун ҳам мен баъзан баланд давраларда, улуғ халқнинг сайлларида, тантаналарида, оддий кунларида Сизнинг етишмаётганингизни сезиб қоламан. Ахир ким Сиздай мустақилликнинг илк аёзли даврларидаёқ «Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон», деб кураш майдонларига туша олган эди. Ким элга, юртга меҳру муҳаббатини шу қадар содда, шу қадар суюкли айта олган эди:

Кўринганни дуолар
Қилар бизда момолар.
Ғанимга ҳам омонлик
Тилар бизда момолар.
Момолар ҳар жойда бор,
Бизда бори қайда бор?

Бизнинг бўстон қайда бор,
Шоҳимардон қайда бор,
Сўлим Сурхон қайда бор,
Самарқанд нон қайда бор-а,
Ўзбекистон қайда бор?


Мен агар биз Сиздан Ватанни севишни, ёрни севишни, ардоқлашни, асрашни ўргандик десам, бу сўзимда қилча муболаға йўқ. Кўзингиз тушган бўлса, забардаст шоирамиз Қутлибека Раҳимбоевада «Айт, қандай севайин» деган сатр бор. Сиз шундай, атрофингиздаги борки мавжудотни жондан севдингиз, қарқарали, нашъу намоли севдингиз. Ўпай десангиз «пешонаси йўқ қизғалдоқ»дан тортиб, «кўзи тўла ёш жайрон»гача...

Албатта, шеърият аталмиш бу қадимий гулхан атрофида ўтирганларнинг ҳар бири билганини айтади. Аммо биз Сизнинг айтганларингизнинг ҳар сатрига кўзмунчоқ тақиб яшадик. Ўтирганларнинг ҳар бири меъёрига етказиб, кўнгилларга малҳам сатрларни демоқдалар. Аммо ҳали ҳеч ким «Кимда ғам кўп бўлса — у менинг онам» демади. Назаримда, ғамдийдаларга ҳеч биримиз Сизчалик бағримизни очганимиз йўқ. Ғамдийдалик бизга бобомерос хислат, назаримда.

Ўз кўз ёшим ёмғирида
Тойиб бораман, —


деган эдилар Огаҳий ҳазратлари. Ахир одамни одам қиладиган, одам сонига қўшадиган ҳам шу — ғамкашлик, дилшодлик эмасми.

Орият, ғурур, тиклик ҳақида ҳар биримиз имконимиз қадар нималардир деганмиз, лекин бирортамиз:

Бўйним эгилгунча кетсин узилиб!

демаганмиз. Бундай баланд пардаларга шу қадар осонлик билан чиқиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Баъзан хиёл бўғиқ овозда шеър ўқншларингиз етишмайди. Телефонларингиз етишмайди. Баъзан кечалари бир-иккиларда телефон жиринглаб қоларди.

— Алло, Ҳалима опа, бугун «Овоз»даги шеърларингизни ўқидим. Зўр. Мен шеърларингизни яхши кўраман. Сизни яхши кўраман.

Маъюс куним кўзим тушса,
Куяр осмон, тушунмайсан.
Мени само тушунгайдир —
Сен, эй инсон, тушунмайсан.

Куйиб кўксим ўтар бўлсам,
Оҳар бўлсам, кетар бўлсам.
Мени дарё тушунгайдир,
Сен, эй уммон, тушунмайсан.

Менинг борим эрур кўнглим,
Менинг ёрим эрур кўнглим.
Маъюс, танҳо тушунгайдир,
Сен, эй хандон, тушунмайсан.

Кўнглим гул, кўзларим гулдир,
Юзим гул, йўлларим гулдир.
Мени сабо тушунгайдир,
Сен, эй тўзон, тушунмайсан.

Ғуборимдир бўйи райҳон,
Миноримдир, тилим бийрон —
Мени дунё тушунгайдир,
Сен, эй нодон, тушунмайсан.

Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА
Ўзбекистон халқ шоири
Амир Темур шахсига оид китоблар мажмуи

1. Шарафиддин Али Яздий: Зафарнома
2. Шарафиддин Али Яздий: Амир Темур аждодлари
3. Шоҳиста Ўлжаева: Амир Темур давлати бошқаруви
4. Файзиев Турғун: Темурийлар шажараси
5. Файзиев Турғун: Темурий Маликалар
6. Амир Темур ўгитлари
7. Ҳамдам Содиқов: Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати -
8. Амир Темур: Темур тузуклари
9. Амир Темур: Мен - Фотиҳ Темур
10. Абдулла Орипов: Соҳибқирон
11. Бўрибой Аҳмедов: Амир Темур
12. Азим Қаюмов: Амир Темур қиссалари
13. Люсен Керен: Амир Темур салтанати
14. Люсен Керен, Акмал Саидов: Амир Темур ва Франция
15. Салоҳиддин Тошкандий: Темурнома
16. Евгений Березиков: Буюк Темур
17. Ҳаким Сатторий: Амир Темур севган юрт
18. Хуршид Даврон: Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят
19. Муҳаммад Али: Амир Темур солномаси
20. Пиримқул Қодиров: Амир Темур сиймоси
21. Тўрт улус тарихи
22. Тўлқин Ҳайит: Амир Темур ҳақида ҳикоялар
23. Руи Гонсалес де Клавихо: Самарқандда Амир Темур саройига саёҳат кундалиги
24. Амир Темур - конференцияси
материаллари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mahorat_darsi

🔰Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabida "Muhammad Yusuf she'riyatida bahor madhi" mavzusidagi mahorat darslari tashkil etildi.
Янги Андижон массивида бўлиб ўтаётган лола сайлидан фоторепортаж

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ватан манзумаси" номли назм ва наво кечасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари, шоира Хуршида Ваҳобжон қизи "Муқаддас ватан" шеъри билан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ватан манзумаси" номли назм ва наво кечасида "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиби, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчиси Акмалжон Абдураҳмонов "Шукрона" шеъри билан