***
САИД АҲМАД
Йил бўшатар йилга навбатни,
Чархпалаги айланади арш.
Саидасиз Саид Аҳмадни
Фаришталар айлар парвариш.
Чорбоғ кезар чол, маъюс аммо,
Ниманидир қўмсаб, ахтариб.
Қайлардасиз Саида момо,
Сизсиз бу кун боғлар ҳам, ғариб!..
Йўлчаларда йўлга эгилар,
Сувлар тиниб қолар сукутда.
Саидани сўраб беҳилар
Йиғлаб ётар ер билан битта.
Кетар кейин дарди бир тугун,
Йиғлай деса тушунмас даҳа.
Кулай деса, ўзидан олдин
Ажинлари отар қаҳ-қаҳа.
Бошига тош ёғилса агар,
Билдирмайди бу метин одам.
Ҳамма хурсанд, ўзи зерикар,
Латифалар айтганида ҳам.
Йил бўшатар йилга навбатни,
Чархпалаги айланади арш.
Саидасиз Саид Аҳмадни
Фаришталар айлар парвариш.
У жилмаяр, кўзда ёш қалқиб,
Шивирлайди лаблари бесас:
Саидалар фаришта, балки
Фаришталар Саида эмас!..
✍Муҳаммад Юсуф
Ўзбекистон халқ шоири
САИД АҲМАД
Йил бўшатар йилга навбатни,
Чархпалаги айланади арш.
Саидасиз Саид Аҳмадни
Фаришталар айлар парвариш.
Чорбоғ кезар чол, маъюс аммо,
Ниманидир қўмсаб, ахтариб.
Қайлардасиз Саида момо,
Сизсиз бу кун боғлар ҳам, ғариб!..
Йўлчаларда йўлга эгилар,
Сувлар тиниб қолар сукутда.
Саидани сўраб беҳилар
Йиғлаб ётар ер билан битта.
Кетар кейин дарди бир тугун,
Йиғлай деса тушунмас даҳа.
Кулай деса, ўзидан олдин
Ажинлари отар қаҳ-қаҳа.
Бошига тош ёғилса агар,
Билдирмайди бу метин одам.
Ҳамма хурсанд, ўзи зерикар,
Латифалар айтганида ҳам.
Йил бўшатар йилга навбатни,
Чархпалаги айланади арш.
Саидасиз Саид Аҳмадни
Фаришталар айлар парвариш.
У жилмаяр, кўзда ёш қалқиб,
Шивирлайди лаблари бесас:
Саидалар фаришта, балки
Фаришталар Саида эмас!..
✍Муҳаммад Юсуф
Ўзбекистон халқ шоири
Forwarded from O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
16-son 1-6.pdf
12 MB
"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг 2022 йил 13 май кунги сони мутолаа учун ҳавола қилиняпти.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Forwarded from Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi
🔰O‘zbekiston qizlarining raqamli imkoniyatlarini kengaytirish forumi doirasida tashkil etilgan 1-panel muhokamasida Prezident taʼlim muassasalari agentligi direktori Hilola Umarova ishtirok etdi.
✅Bugungi zamon yangilik va innovatsiyalarga asoslangani sababli IT sohaga ko‘proq ayollar va qizlarni jalb qilish dolzarb ahamiyatga ega.
✅O‘zbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi "Innovatsiya, texnologiya, va strategiya" markazi hamda Shvetsariyaning O‘zbekistondagi elchixonasi bilan hamkorlikda o‘tkazilayotgan ushbu forum muhokamada davomida spikerlar aynan shu mavzuni keng qamrab oluvchi mulohazalar, yaʼni gender tenglikni taʼminlash, o‘zgalar fikri va qarashlari bilan hisoblashish kabi masalalar muhokama qilindi.
❗️Hilola Umarova tadbir so‘ngida ishtirokchilar tomonidan berilgan barcha savollarga javob berdi.
⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви ривожлантирилиши, жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлашга 1 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши айтилди. Вилоятда 2022-2023 йилларда умумий қиймати 31 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди
Уй-жой ва йўллар қуриш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мактаб ва боғчаларни таъмирлаш бўйича режалар маълум қилинди.
—
С участием Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам развития Ферганской области.
В текущем году на развитие специализации каждой махалли, обеспечение занятости населения будет выделено более 1 трлн сумов. В 2022-2023 годах в области будут реализованы инвестпроекты на сумму 31 трлн сумов.
Представлены планы по строительству жилья и дорог, улучшению электро- и водоснабжения, ремонту школ и детских садов.
#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ой қўшимча устамалар тўланади
Президент фармони билан 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:
✅ умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:
➖ халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
➖ халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида. Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;
➖ халқаро стандартларга жавоб бериши тан олинмаган ДТМнинг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида (чет тили бўйича сертификатлар бундан мустасно);
✅ халқаро стандартларга жавоб бериши тан олинмаган ДТМнинг миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама:
➖ 2025 йил 1 январга қадар – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
➖ 2025 йил 1 январдан бошлаб – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида тўланади;
ℹ️ ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;
❗️ умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама фақат биттасига — юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.
👉 @xushnudbek 👈

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️18 май куни Ўзбекистондаги барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.
Қайд этилишича, 18 май куни юртимиз бўйлаб барча музейларда Халқаро музейлар куни кенг нишонланади.
📍Шу куни барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади, ўнлаб байрам дастурлари ва янги кўргазмалар очилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.
▪️Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Yolg'onchi yor.
Yolg'onchi yor, yolg'onlar tugar qachon,
Yolg'on yig'lab, kuyganlar tugar qachon,
Qachon menga bir iltifot aylagaysan,
Yolg'onchi yor, yolg'onlaring tugar qachon?..
Majnun bo'ldim sahrolarda bir soya yo'q,
Menga oftob -- qaroqchidan himoya yo'q,
O'ngimda cho'g', so'limda so'g' ko'nglimda cho'g'.
Jonim sayyod qo'lidagi jayron-jayron,

Uzun tunlar bekorga men to'lg'onmasman,
Parizodim, sebu sevdim, hech tonmasman,
Ming bir kecha ertaging ayt -- ishonmasman,
Ishonmay ham ko'zimda yosh marjon-marjon,
Yolg'onchi yor, yolg'onlar tugar qachon?
Jannat ishvasiga uchib kim chopmagan,
Taqdir mening peshonamga qil yopmagan,
Noshud qulman chaman kezib gul topmagan,
O'z holimga endi o'zim hayron-hayron,
Yolg'onchi yor yolg'onlaring tugar qachon?..
Tushunmadim muhabbatning shevasiga,
Ko'ngil berdim senday qizning nimasiga,
Nega mindim omonat ishq kemasiga,
O'z umrimni o'zim qildim vayron-vayron,
Yolg'onchi yor yolg'onlar tugar qachon!..
✍Muhammad Yusuf
O‘zbekiston xalq shoiri

Туғилган кун
ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА ТАВАЛЛУДИГА 75 ЙИЛ ТЎЛДИ
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун. Шоира ҳаёт бўлганида бугун 75 ёшни қаршилаган бўларди.
Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида деҳқон оиласида туғилган.
“Отам, – деб эслайди шоира, – адабиётга ихлосманд одам бўлиб, ўртоқлари билан тез-тез йиғилишиб туришарди. Улар чақчақлашиб суҳбат қуриб, китобхонлик қилганларида уйимизда тонготар базм бўларди. Қиблагоҳим отам китоблар қироатини жойига келтириб, ғалати, юракни ларзага келтирувчи бир хониш билан ўқирдилар. Ижодкор бўлиб, озгина нимагадир эришган бўлсам, бунинг учун мен аввало ўз онам Шарофат Хонназар қизи, отам Умматқулбой Худойберди ўғлининг, кейин онаизорим Қаршигул Хонназар қизининг пойига бош қўйиб, кўнглимни изҳор қилмоғим лозим”.
Ҳалимахон икки ёшида онаси Шарофат опа ҳаётдан кўз юмиб, бўлғуси шоирага холаси Қаршигул Хонназар қизи оналик қилади.
“Эс-эс биламан, – дейди Халимахон, – Қаршигул ая кечалари чироқ ёруғида қарсиллатиб, қилич солиб, пат тўқир, мен у кишининг ёнида ўтириб, басма-бас патнинг турини чалишардим. Пат гиламнинг гулини бирор жойи бузилмай чиқаётганини кўрган онам “ўзимни чевар қизим” деб пешонамдан ўпиб қўяр ва кўнгиллари ийиб кетса, ўзининг қаттиқ бошидан кечган бир-ярим воқеаларни ҳикоя қилиб берардилар. Менинг анчагина асарларим, шулардан “Бир ўрим соч тарихи”, “Сайрам бахши айтимлари”, “Ҳиндикушдан нола келди” шеърларим, “Илинж” достоним айнан онаизорим таъсирида битилгандир”.
Ҳалима Худойбердиева ўрта мактабдан сўнг 1968-1972 йилларда Тошкент Давлат университетида таълим олди. Сўнгра “Саодат” журналида аввал бўлим бошлиғи, муҳаррир ўринбосари ва кейинчалик бош муҳаррир сифатида самарали фаолият кўрсатди. Бунинг орасида 1975-1977 йилларда Москвада Олий адабиёт курсида таҳсил олди.
1978-1982 йилларда “Ёш гвардия” (ҳозирги «Янги аср авлоди») нашриётида бўлим бошлиғи, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси кенгаши раиси лавозимларида хизмат қилди. 1995-1996 йилларда “Ёзувчи” нашриётида етакчи мутахассис ва “Гулистон” журналида адабиёт бўлимини бошқарди.
Ҳалима Худойбердиеванинг ижоди 60-йиллардан бошланган бўлиб, шу кунгача у йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлар, достонлар ва публицистик мақолалар яратди. Хусусан, унинг “Илк муҳаббат” (1968), “Оқ олмалар” (1973), “Чаман” (1974), “Суянч тоғларим” (1976), “Бобо қуёш” (1977), “Иссиқ қор” (1979), “Садоқат” (1983), “Муқаддас аёл” (1987), “Юрагимнинг оғриқ нуқталари” (1991), “Ҳурлик ўти” (1993), “Бу кунларга етганлар бор” (1994), “Тўмариснинг айтгани” (1996) каби шеърий, насрий китоблари кенг китобхон оммасининг маънавий мулкига айланган.
Ҳалима Худойбердиева шоирагина эмас, оташнафас публицист ҳамдир. Унинг “Юрагимнинг оғриқ нуқталари” тўпламига кирган мақолаларида замонамизнинг долзарб муаммолари ҳақида мушоҳада юритилади.
Унинг Фазу Алиева, Силва Капутикян, Иброҳим Юсуповдан қилган таржималари эътиборлидир. Ҳалима Худойбердиева ўзининг “Муқаддас аёл” (1990) номли шеърий тўплами учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1992 йили унга “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, 2021 йили “Фидокорона хизматлари учун” ордени берилган.
Ҳалима Худойбердиева 2018 йил 17 августда вафот этган.
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube