Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi
866 subscribers
8.32K photos
868 videos
50 files
1.86K links
Download Telegram
ТО НАВОИЙ БОР...

Биз Навоий боғининг боғбонимиз,
Боғбондирмиз, вале меҳмонимиз.

Бул — «Насойим ул муҳаббат» боғидир,
Беш асрким биз бу боғ ҳайронимиз.

Қанча меҳмон ўтди, лек мезбон ўшал,
Барча меҳмон ичра биз нодонимиз.

Мир Низомиддин Алишер, яъниким
Сўз аро осмонимиз, уммонимиз.

Тил — «Хазойин ул маоний»дан келур,
Бошланур шундан адаб карвонимиз.

Паст эрурмиз билмасак ул зотни гар,
Қанча юксалган билан қўрғонимиз.

Не хавотир ичра эл шоирлари,
Гар савол этгай букун султонимиз.

То Навоий бор — муҳаббат дилдадир,
Сўлмагай ҳаргиз кўнгил бўстонимиз.

Шул исмдан юрт аро юз минг умид,
Шул исмдан нурланур давронимиз.

Қадр этайлик нону туздай ҳар сўзин,
То ризо бўлгай улуг мезбонимиз.

СИРОЖИДДИН САЙЙИД
Ўзбекистон халқ шоири
Forwarded from Hilola Umarova
9-fevral — buyuk shoir va mutafakkir, atoqli davlat va jamoat arbobi Alisher Navoiy tavallud topgan kun.

Mir Alisher Navoiyning bebaho ijodiy-ilmiy merosi nafaqat xalqimiz, balki jahon adabiyoti tarixida, milliy madaniyatimiz va adabiy tafakkurimiz rivojida alohida o‘rin tutadi.

Alisher Navoiyning ilmiy va ijodiy merosi bitmas-tuganmas ummondir. Buyuk ajdodlarimizning betakror ilmiy-maʼnaviy merosi biz uchun hayotiy dasturga aylanishi lozim.

Haq yo‘linda kim sanga bir harf o‘qutmish ranj ila,
Aylamak bo‘lmas ado oning haqin yuz ganj ila.
9-ФЕВЛАРЬ АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН...

Айни кунларда юртимиз бўйлаб ўзбек адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги нишонланмоқда.

Андижон шаҳрида ҳам мазкур сана улуғ мутафаккир номи билан аталувчи Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими бошчилигидаги вакиллар, навоийшунос олимлар, корхона, ташкилот, муассаса жамоалари, ҳарбийлар ҳамда ёшлар томонидан истироҳат боғида қад ростлаган улуғ аллома ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, муносиб эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳуршидабону олиб борди.

Дастлаб унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов барча андижонликларни ўзбек тилининг асосчиси мир Алишер Навоийнинг 582 йиллиги билан қизғин муборакбод этди.

Ўзбекистонда Навоий бобомиз номлари билан юритилувчи боғлар, илм-фан, маданият масканлари фаолият кўрсатаётганлиги халқимизнинг шоир сиймосига бўлган эҳтиромининг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.

Аждодларимизнинг буюк мероси ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, кеча давомида адабиётшунослар ҳамда профессорлар Навоийнинг ижодий, маънавий мероси, жаҳон саҳнасида тутган ўрни ва ёшлар тарбиясидаги муҳим жиҳатлари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Навоийга бағишланган шеърлар ўқидилар.

Вилоят маданият бошқармаси ижодкорлари саҳнада Алишер Навоий сиймосини гавдалантириб, ижодидан намуналар айтдилар.

Мутафаккирнинг қаламига мансуб ғазалларга ҳамоҳанг янграган куй-қўшиқлар иштирокчилар қалбига бир олам қувонч бағишлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Alisher_Navoiy
#582_yil

🔰Ixtisoslashtirilgan maktablar agentligi tizimidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabida so‘z mulkining sultoni Alisher Navoiy tavalludining 582 yilligi munosabati bilan "Nazm va navo" kechasi o‘tkazildi.

❇️Navoiy hayoti va ijodiga bag‘ishlangan adabiy anjumanda O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zolari, Respublikasi Metrologiya milliy instituti viloyat filiali vakillari, Oltinko‘l tumani ixtisoslashtirilgan maktabi o‘quvchilari ishtirok etdi.