Forwarded from UzA | Расмий канал
Диққат жамоатчилик муҳокамаси!
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
"Тараққиёт стратегияси" маркази барча фуқаролардан 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни Марказнинг махсус 2023.strategy.uz ҳамда davlatdasturi.uz порталлари ёки ижтимоий тармоқлардаги @dscuzbekistan ва @YangiTaraqqiyotStrategiyasi телеграмм каналлари орқали билдиришларини сўраб қолади.
МУҲОКАМАЛАР 2023 ЙИЛНИНГ 6 ФЕВРАЛИДАН 17 ФЕВРАЛИГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлигиТelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
ҲАЗРАТ НАВОИЙДАН САЛОМ
Бизга етгай ушбу кун ҳазрат Навоийдан салом,
Соҳиб идроку фунун – ҳазрат Навоийдан салом.
Бу салом ҳар бир ғазалда, ҳам гўзал достонида,
Меҳри билмас ҳеч якун, ҳазрат Навоийдан салом.
Ул Ҳирот минорлари, ҳар бир гиёҳи сўзлагай,
Тингласангиз тун-у кун ҳазрат Навоийдан салом.
Олам аҳлига садоқат дарсини Қайс ўргатар,
Лайли йўллар сиз учун ҳазрат Навоийдан салом.
Эл фаровон, юрт чароғон бўлса асли шул мурод,
Ҳар каломи лаългун ҳазрат Навоийдан салом.
Жамики насли башардан шоду миннатдордир,
Бахту толеи фузун ҳазрат Навоийдан салом.
Пойига гулдаста қўймакликдир Икромжон иши,
Ҳамда элтмак ушбу кун ҳазрат Навоийдан салом
СИЗНИ ЁД ЭТУРМИЗ, ШОҲ БОБУР!
Сизни ёд этурмиз, аё шоҳ Бобур,
Кору боримиздан сиз огоҳ, Бобур.
Умрингиз кечди гоҳ қаттол жанг ичра,
Гоҳида ғазалу хуш оҳанг ичра.
Гоҳида чекдингиз тақдирдан озор,
Гоҳо Тангрим Ўзи бўлди мададкор.
Баъзан Тошкент аро истаб оромлар,
Баъзан Самарқандда сипқориб жомлар.
Қобулга юзланиб, юзланиб Ҳиндга,
Гоҳ мунгли роз айтиб дарёи Синдга.
Малика Байданинг ичиб ҳам заҳрин,
Тийдингиз, ҳазратим, подшоҳлик қаҳрин.
Бу адлу Адолат юлдузи эди,
Бу – амнистиянинг нақ ўзи эди!
Беором жонингиз билмади ором,
На-да оқшомлари, на субҳи киром.
Тақдир тож кийдирди, маломатни ҳам,
Гоҳо дўст айлади, надоматни ҳам.
Умрингиз шу тарзда топди поёнин,
Лекин, эл унутмас аждоди шонин.
Сизни ёд этурмиз, аё шоҳ Бобур,
Кору боримиздан сиз огоҳ, Бобур.
Бугун Андижонга келиб турибсиз,
Учқур саман узра кулиб турибсиз.
Кўриб турибсизки, шону шавкат бор,
Эл нени истаса, бори жиҳат бор.
Юртбошим тузган “Йўл хариталари”,
Тараққий уммонин кареталари!
Унда мужассамдир истиқбол авжи,
Андижон ичра ҳам ривожнинг мавжи.
Андижон ичра ҳам кезар хуш насим,
Жаннатий ифорли хушоғуш насим.
Шаҳрим кўчаларин сайр этинг, бобо,
Келинг, бир дуои хайр этинг, бобо.
Авлодлар яратиш ишқи билан банд,
Чунки юрагига юрт меҳри пайванд.
“Айти-парк”, “Асака-Ситй”ни кўринг,
Хўжаобод сори бир бора юринг.
Кўринг, ул қадимий Хоконни бугун,
Боғишамолни-ю Қўрғонни бугун.
Ёшлар билан ҳоким диллашар мамнун,
Ўзингиз андоза авлодлар учун!
Тадбиркор, банк – бари мутасаддилар,
Узилмас бир тизим, йўл ясадилар.
Ишлар – “Беш ташаббус”, китобхонликдир,
Дилдаги муддао – нуктадонликдир.
Ёшларнинг қўлида китобларингиз,
“Яхшилиғ қил!” – эзгу хитобларингиз.
Уюшмаган ёшлар барчаси жамдир,
Истиқбол бугундан минг бор кўркамдир.
Сизни ёд этурмиз, аё шоҳ Бобур,
Кору боримиздан сиз огоҳ, Бобур.
✍Икромжон Аслий
Шоир, Андижон тумани

O‘quvchilar_ijodidan
✍Shahnoza AHMADULLAYEVA,
Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabining 10-sinf o‘quvchisi.
BOBUR PODSHOH
Uzun kecha xotiralar qilar janglar,
Bir imkondir otayotgan ajib tonglar,
Qalam chertar yurakdagi faxriy bonglar,
Bobur podshoh moziyda ham, qalbimda ham.
Xatolardan olib saboq topar yo‘lni,
Tanishtirar tabiatni o‘ng-u so‘lni.
Ta’zimdaman o‘t ko‘ksimga qo‘yib qo‘lni,

Yurt visoli armon bo‘lgan bobojonim,
Temur so‘zi darmon bo‘lgan bobojonim,
Men yulduzman, siz charog‘on nur-osmonim,

👉@ima_myim

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Anda_jonim_qoldi_manim
"Bobur Mirzo nigohlarida mangu qolgan Anda jondir bu!"
🎬 Abdumalikova Gulyuz
Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi
👉@ptma_myim

Forwarded from Hilola Umarova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Liderlar_hamjamiyati
“Bugun siz maktabni boshqarasiz, ertaga sizning o‘quvchilaringiz dunyoni boshqaradi!”
✅ Vazirligimiz tomonidan maktab direktorlari uchun yangi loyiha - Liderlar hamjamiyatini tashkil etishni rejalashtirganmiz.
Ushbu hamjamiyatning maqsadi nimadan iboratligi ko‘pchilikka qiziq bo‘lsa kerak.
Eng avvalo, maktab rahbarlarini zamon bilan hamnafas, jahon standartlaridan xabardor, jamoasini bir maqsad atrofida birlashtira oladigan haqiqiy liderlar etib tayyorlashimiz lozim.
Shu maqsadda vazirligimiz tomonidan 7-10-fevral kunlari “Zamonaviy maktab liderlar nigohida” mavzusida seminar-treninglar tashkil etilmoqda.
Butun Respublika bo‘ylab bo‘lib o‘tadigan ushbu loyihadan umidimiz katta.
Chunki ta'lim sifatini oshirishda maktab faoliyatining tizimli yo‘lga qo‘yilishi muhim o‘rin tutadi. Ish jarayonini sifatli tashkil etish esa avvalo rahbarga bog‘liq.

Forwarded from "Taraqqiyot strategiyasi" markazi
Диққат жамоатчилик муҳокамаси!
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
"Тараққиёт стратегияси" маркази барча фуқаролардан 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни Марказнинг махсус 2023.strategy.uz ҳамда davlatdasturi.uz порталлари ёки ижтимоий тармоқлардаги @dscuzbekistan ва @YangiTaraqqiyotStrategiyasi телеграмм каналлари орқали билдиришларини сўраб қолади.
МУҲОКАМАЛАР 2023 ЙИЛНИНГ 6 ФЕВРАЛИДАН 17 ФЕВРАЛИГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ.
Каналимизга обуна бўлинг 👉🏻
https://t.iss.one/dscuzbekistan
Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube

Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
📍https://uza.uz/posts/451945
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
📍https://uza.uz/posts/451945
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлигиТelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
JAYRON
Qon yig'latdi qaysi bag'ritosh,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?
Oyog'ingga qo'yib yotay bosh,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?..
Yurak qoning to'kilgan so'qmoq,
Bag'ri alvon lolaqizg'aldoq.
Senga toshlar otdi qay gumroh,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?..
Zor yig'lading buncha ham hayhot,
Menda ham bir sendagi sayyod...
Ey beozor, ey mo'min jonzot,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?..
Bu dunyoning nokaslari bor,
Ezgulikni ko'rolmaydilar.
Meni ham qon qildilar ular,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?..
Labim bilan yarang silayman,
Senga dardi shifo tilayman,
Kel, tug'ishgan og'ang bo'lay man,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?..
✍Muhammad Yusuf
O‘zbekiston xalq shoiri
Qon yig'latdi qaysi bag'ritosh,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?
Oyog'ingga qo'yib yotay bosh,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?..
Yurak qoning to'kilgan so'qmoq,
Bag'ri alvon lolaqizg'aldoq.
Senga toshlar otdi qay gumroh,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?..
Zor yig'lading buncha ham hayhot,
Menda ham bir sendagi sayyod...
Ey beozor, ey mo'min jonzot,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?..
Bu dunyoning nokaslari bor,
Ezgulikni ko'rolmaydilar.
Meni ham qon qildilar ular,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?..
Labim bilan yarang silayman,
Senga dardi shifo tilayman,
Kel, tug'ishgan og'ang bo'lay man,
Jayron, nega ko'zing to'la yosh?..
✍Muhammad Yusuf
O‘zbekiston xalq shoiri
#Zahiriddin_Muhammad_Bobur
#540_yil
🔰Bobur nomidagi xalqaro jamoat fondi, Milliy tiklanish demokratik partiyasi Andijon viloyati Kengashi, Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi hamda Ichki ishlar boshqarmasi hamkorligida Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 540 yilligi oldidan davra suhbati o‘tkazildi
❇️Tadbirda Bobur nomidagi xalqaro jamoat fondi raisi, O‘zbekistonda hizmat ko‘rsatgan madaniyat hodimi, Yozuvchilar uyushmasi a'zosi Zokirjon Mashrabov, Milliy tiklanish demokratik partiyasi viloyat Kengashi raisi Xamidjon Omonov va ijod maktabi direktori Shohistaxon Nurmatova va o‘quvchi yoshlar ishtirok etdi.

ТО НАВОИЙ БОР...
Биз Навоий боғининг боғбонимиз,
Боғбондирмиз, вале меҳмонимиз.
Бул — «Насойим ул муҳаббат» боғидир,
Беш асрким биз бу боғ ҳайронимиз.
Қанча меҳмон ўтди, лек мезбон ўшал,
Барча меҳмон ичра биз нодонимиз.
Мир Низомиддин Алишер, яъниким
Сўз аро осмонимиз, уммонимиз.
Тил — «Хазойин ул маоний»дан келур,
Бошланур шундан адаб карвонимиз.
Паст эрурмиз билмасак ул зотни гар,
Қанча юксалган билан қўрғонимиз.
Не хавотир ичра эл шоирлари,
Гар савол этгай букун султонимиз.
То Навоий бор — муҳаббат дилдадир,
Сўлмагай ҳаргиз кўнгил бўстонимиз.
Шул исмдан юрт аро юз минг умид,
Шул исмдан нурланур давронимиз.
Қадр этайлик нону туздай ҳар сўзин,
То ризо бўлгай улуг мезбонимиз.
✍СИРОЖИДДИН САЙЙИД
Ўзбекистон халқ шоири
Биз Навоий боғининг боғбонимиз,
Боғбондирмиз, вале меҳмонимиз.
Бул — «Насойим ул муҳаббат» боғидир,
Беш асрким биз бу боғ ҳайронимиз.
Қанча меҳмон ўтди, лек мезбон ўшал,
Барча меҳмон ичра биз нодонимиз.
Мир Низомиддин Алишер, яъниким
Сўз аро осмонимиз, уммонимиз.
Тил — «Хазойин ул маоний»дан келур,
Бошланур шундан адаб карвонимиз.
Паст эрурмиз билмасак ул зотни гар,
Қанча юксалган билан қўрғонимиз.
Не хавотир ичра эл шоирлари,
Гар савол этгай букун султонимиз.
То Навоий бор — муҳаббат дилдадир,
Сўлмагай ҳаргиз кўнгил бўстонимиз.
Шул исмдан юрт аро юз минг умид,
Шул исмдан нурланур давронимиз.
Қадр этайлик нону туздай ҳар сўзин,
То ризо бўлгай улуг мезбонимиз.
✍СИРОЖИДДИН САЙЙИД
Ўзбекистон халқ шоири
Forwarded from Hilola Umarova
9-fevral — buyuk shoir va mutafakkir, atoqli davlat va jamoat arbobi Alisher Navoiy tavallud topgan kun.
Mir Alisher Navoiyning bebaho ijodiy-ilmiy merosi nafaqat xalqimiz, balki jahon adabiyoti tarixida, milliy madaniyatimiz va adabiy tafakkurimiz rivojida alohida o‘rin tutadi.
Alisher Navoiyning ilmiy va ijodiy merosi bitmas-tuganmas ummondir. Buyuk ajdodlarimizning betakror ilmiy-maʼnaviy merosi biz uchun hayotiy dasturga aylanishi lozim.
Haq yo‘linda kim sanga bir harf o‘qutmish ranj ila,
Aylamak bo‘lmas ado oning haqin yuz ganj ila.

Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати