Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi
882 subscribers
8.04K photos
858 videos
49 files
1.83K links
Download Telegram
🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabida 21-oktabr Ona tiliga davlat tili maqomi berilganligining 33 yilligi munosabati bilan "Qadring baland bo‘lsin ona tilim" mavzusida adabiy anjuman o‘tkazildi.

Tadbirda O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisining o‘rinbosari, taniqli shoir Botir Ergashev, uyushma bo‘lim boshlig‘i, Yozuvchilar uyushmasi a'zosi Navoiylik Alisher, uyushma viloyat bo‘limi boshlig‘i, shoira Hurshida Vahobjon qizi ishtirok etib, goʻzal va jozibador ona tilimizning bebaho qadriyat ekanligini, milliy tilimizning mavqeyi va sofligini saqlash, eʼzozlash, oʻzbek tilining davlat tili sifatida, eng avvalo, mamlakatimizda, qolaversa, dunyo miqyosida nufuzi, obroʻyini oshirish mavzusida so‘z oldi.

❇️Yozuvchilar uyushma a'zolari, shoir-ijodkorlar ishtirok etgan ijodiy kechada ijod maktabi o‘quvchilari tomonidan tayyorlangan badiiy chiqishlar namoyish etildi.

👉@ptma_myim
Forwarded from Yozuvchilar Uyushmasi Andijon Bo‘limi
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Шаҳло Ҳамидова таваллуд топган сана

Ҳамидова Шаҳло Баҳодировна 1978 йил 23 октябрда Балиқчи туманида таваллуд топган. 2001 йилда Наманган давлат университетининг филология факультетини, 2015 йилда Андижон давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёт йўналиши магистратура босқичини тамомлаган.
Дастлабки меҳнат фаолиятини
Балиқчи туманидаги 47-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган. Ҳозирда Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.
Шаҳло Ҳамидова 2003 йилда Зомин ёш ижодкорлар семинари, 2019 йилда "Ижодкор ўқитивчи" ижодкорлар анжумани қатнашчиси. "Сизсиз қандай яшайман" номли шеърий китоби муаллифи. Ижод намуналари республика даврий нашрларда эълон қилинган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI |21- OKTABR O‘ZBEK TILI BAYRAMI. M.YUSUF MAKTABI 22.10.2022 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
https://uza.uz/uz/posts/qadring-baland-bolsin-ona-tilim_418400
Forwarded from Yozuvchilar Uyushmasi Andijon Bo‘limi
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари, шоира Хуршида Ваҳобжон қизи таваллуд топган сана

Хуршида Ваҳобжон қизи 1967 йил 24 октябрда Наманган вилояти Норин туманида туғилган. 1990 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Унинг "Алдамчи тонглар" номли илк шеърий китоби 1998 йилда "Ёзувчи" нашриётида чоп этилган. Шунингдек, у "Сиғмагай жисмим жаҳонга", "Изҳор", "Тажалли", "Самойинур" (Сайланма) китобларининг муаллифи. Публицистик асарлари турли жамоа тўпламларида, газета ва журналларда ва интернет нашрларида эълон қилинган. 2019 йилда “Янги тонг" номли шеърий тўплами "Ўзбекистон" нашриётида чоп этилди. 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан "Шуҳрат" медали билан тақдирланган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.
Хуршида Ваҳобжон қизига сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт ҳамда иш фаолиятида куч-қувват ёр бўлишини тилаймиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими.
Forwarded from Yozuvchilar Uyushmasi Andijon Bo‘limi
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан "Янги Ўзбекистоннинг ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида "Дуэл" ижодий танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ботиржон Эргашев, Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Олимов, Ёзувчилар уюшмаси ёш ижодкорлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Алишер Боймуродов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бошлиғи, шоира Хуршида Ваҳобжон қизи, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи Зилола Тоштемировалар иштирок этган тадбирда 28 нафар ёш ижодкорлар беллашди.

Танловда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Фарид Усмон, Восит Аҳмад ва Шаҳло Ҳамидовалар ҳакамлик қилди.

Танлов якунида иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом, сертификат, қимматбаҳо совғалар ҳамда бадиий китоблар билан тақдирланди.
Forwarded from Yozuvchilar Uyushmasi Andijon Bo‘limi
Forwarded from Yozuvchilar Uyushmasi Andijon Bo‘limi