Ijtimoiy axborot
10.5K subscribers
244 photos
16 videos
34 files
1.23K links
Ижтимоий-ҳуқуқий канал

-----
Download Telegram
@ijtimoiyaxborot

⚡️ 2025 йил 1 январдан эътиборан III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиясини тўлаш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

❗️ССВ: Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш электрон шаклга ўтказилди

📆 2022 йил 1 сентябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юртимизда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тест-режимида амалиётга татбиқ этилган эди.

💻 Ҳозирга келиб, бу жараёнлар тўлиқ якунланиб, 2024 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини фақат электрон шаклда расмийлаштириш белгиланди.

📌 Касаллик варақаларини шакллантиришда 2 та роль белгиланган:

🧑‍⚕️Яратувчи (меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини юритишга масъул тиббий ходимлар: IT-оператор ҳамшира, бош ҳамшира ёки бошқа тиббий ходим);

👨‍⚕️Тасдиқловчи (бош шифокор, унинг ўринбосари, мудир).

🏢 Шунингдек, ҳозирда республика ташкилотлари, хусусий клиникалар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бўлмаган бошқа вазирлик ва идоралар тиббий қисмларининг расмий мурожаати бўйича уларга тасдиқлаш роллари бериляпти.

📱Тизимга киритилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” (my.gov.uz) ахборот тизими ҳамда “UZASBO” дастурий таъминотига электрон шаклда юборилади.

‼️ Хусусий ташкилотлар ходимининг меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотларини олиш учун Mehnat.uz ахборот тизими ҳамда “UZASBO” дастурий таъминотига интеграция қилинган бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
@ijtimoiyaxborot

🏢 Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:

🔹вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар;

🔹18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма 3 ёшга тўлгунига қадар;

🔹55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;

🔹марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

☝️ Фуқаро I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, унинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар 2 йилда 1 маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

❗️ Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги" Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк солиғидан қандай имтиёзлар бор?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулкнинг 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган.

❗️Ушбу солиқ имтиёзи мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.

Шунингдек, Кодекснинг 436-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинган.

🔴 Бунда пенсионер тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан солиқ органларига электрон шаклда юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

❗️Электрон сигаретадаги хушбўйлик ундаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада оширади

📌 Электрон сигареталар – кўп ва бир марта ишлатиладиган мосламалар бўлиб, улар электр токи (аккумулятор) ёрдамида никотинли суюқликларни қиздиради ҳамда истеъмолчи нафас оладиган тутунни ҳосил қилади.

— Электрон сигареталар вейп, электрон сигара, электрон чилим, деб ҳам аталади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Улар таркибида никотин миқдори 0 мг/мл дан 66 мг/млгача ва ундан юқори бўлиши мумкин. Бу – никотин миқдори одатий сигаретадан камида икки марта кўпроқ дегани.

🚬 Чекувчининг организмига салбий таъсир қиладиган никотин миқдори, унинг концентрациясидан ташқари, бир неча омилга боғлиқ. Мослама ишлаб чиқарадиган электр қуввати, тортиш усули, чекувчи томонидан суюқликка турли қўшимчаларни қўшиш никотин миқдорини ошириши мумкин.

⚠️ Никотин – одамларда жисмоний ва руҳий қарамликни чақиради. Қолаверса, юракка ва марказий асаб тизимига тез таъсир қилувчи заҳар ҳисобланади.

🧬 Никотин тамаки таркибидаги асосий наркотик модда бўлиб, замонавий сигареталар тузилмаларининг ўзига хос хусусиятлари туфайли қарамлик хавфини орттиради. Бу – гиёҳванд моддалар келтириб чиқарадиган хавфдан ҳам юқори.

🔺 Электрон сигаретадаги суюқликларда никотин миқдори турлича бўлишидан ташқари, улар таркибида сув, пропиленгликоль, глицерин, ароматизаторлар ва бошқа бирикмалар мавжуд.

🧪 Ушбу моддалар буғланиш жараёнида турли бирикмаларни ҳосил қилади ва уларнинг баъзилари ўта заҳарли ҳисобланади.

‼️ Айниқса, ароматизаторлар электрон сигареталардаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада кучайтиради.

♨️ Шунингдек, улар никотинли аэрозолнинг аччиқ, ёқимсиз таъми ва ҳидини яширади. Бу эса атрофдагиларда электрон сигареталарни синаб кўришга мойилликни
оширади.

©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
@ijtimoiyaxborot #ваканция

Ҳурматли кузатувчилар,

📣 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармалари ва "Инсон" ижтимоий хизмат марказиларида ижтимоий ходимлар учун 1053 та вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди.

☝️Ушбу 1053 та ваканциялар республика (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар шаҳар кесимида) бўйича эълон қилинган.

Ижтимоий ходим учун белгиланган иш ҳақи миқдорлари
Ижтимоий ходимнинг асосий вазифалари

‼️ Ариза топшириш муддати 17-18 февраль.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

Bino va inshootlar ijara shartnomasini davlat ro'yxatidan o'tkazish tartibidan xabardormisiz?

Davlat xizmatini ko‘rsatuvchi subyekt:
– O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi

🔸Murojaatlar qabul qilinadi:

– D
avlat xizmatlari markazi;
YIDXPmy.gov.uz orqali;

📋So‘rovnomaga ijara shartnomasi ilova qilinadi.

📑Zarur ma’lumotlar so‘rovnomaga kiritilgandan so‘ng ariza beruvchi uni o‘z ERIsi bilan tasdiqlaydi

🔰Xizmatdan foydalanuvchilar:


👨‍💼Yuridik va jismoniy shaxslarga

Davlat xizmatlarini ko‘rsatish uchun to‘lanadigan yig‘im miqdori: 510 000 so'm (BHMning 1,5 baravari)

Davlat xizmati ko‘rsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda yig‘im summasining 90 foizi undiriladi.

Arizani ko‘rib chiqish muddati – 1 ish kuni.

Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

☝️ Қонунчиликка кўра, шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

🔹БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (680 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима;

🔹5 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

☝️Қонунчиликка кўра, профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда бюджет маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида (680 минг сўмгача) амалиёт ўтаган тўлиқ ой учун ҳар ойлик субсидия ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

Пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкинми?

☝️ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига асосан, пенсиялардан чегирмалар суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида қилиниши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкин.

Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

📌 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ қарздорликнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга нисбатан ушлаб қолиниши кўрсатиб ўтилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

☝️ Қонунчиликка кўра, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ва уларга ғамхўрлик қилувчи бир нафар фуқаро учун давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида (жойида) кўрсатиладиган хизматлардан навбатсиз фойдаланиши, давлат идоралари раҳбарлари (мансабдор шахслари) қабулига навбатсиз кириш бўйича имтиёз берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

☝️Қонунчиликка кўра, маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “маҳалла еттилиги”ни ташкил қилиши белгиланган.

📌 Бунда “маҳалла еттилиги” аъзоларининг асосий вазифалари ва улар нималарга масъул бўлиши белгилаб қўйилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot
@ijtimoiyaxborot

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Маълумки, ўтган йил июнь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган эди.

Ўтган даврда 10 дан ортиқ давлатнинг тажрибаси чуқур ўрганилди, ижтимоий хизмат бўйича мутахассис-экспертлар билан ҳамкорликда соҳанинг аҳволи ўрганилди.

Таҳлил ва ўрганишлар кўрсатганидек, одамлар ташвишини ичига кирмаган, ўзидан ўтказмаган эски тизим тубдан ўзгариши керак ва бу мураккаб, комплекс жараён.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ijtimoiyaxborot