* Соғинч
БАҲОР
Бунча нозик, митти ғунчалар,
Қандай қилиб очилар, кулар?
Балки унинг жасоратини
Тўлғоқ тутган оналар билар.
Қирғоқларга сиғмай тошар сув,
Шивирлайди яшил япроқлар.
Турналарнинг қайтганин кўриб,
Вужудимга кирар титроқлар.
Караминг мўл, қодир Аллоҳим,
Майса экдинг ҳатто тошгача.
Яшаш дарсин ўтарсан балким,
Баҳорингда кекса, ёшгача.
Уфқларга етса қулочим,
Лолаларни бағримга боссам.
Капалакнинг қанотларига
Ёниб турган дилимни оссам.
Баҳорнинг гул қучоқларида
Тирилгим ҳам ўлгим келади.
Ўзбекистон, онам, бағрингда
Баҳор бўлиб қолгим келади.
* * *
Сизнинг ҳам қирларда ўсарми майса?
Бир-бирин суяган дарахтлар борми?
Еру кўк қиш бўйи соғинчда куйса,
Соғинарми сизу мендек баҳорни?
Сизда ҳам булбуллар чекарми афғон?
Ўриклар новдаси гуллашадими?
Бир-бирин кўрмаса юрак бағри қон
Бўлиб, сирли мактуб йўллашадими?
Сизда ҳам сувларнинг кўпириб қони,
Ўзларини тоғдан ташлашадими?
Куртакларнинг гулга айланиш они,
Бир ширин азобни бошлашадими?
Сизда ҳам қуёшнинг айланиб боши,
Булутларнинг кўзи тиниб кетарми?
Қайтар турналарнинг тўкилиб ёши,
Қадрдон масканга қўниб ўтарми?
Сизда ҳам оҳ урса бўлиқ тупроқлар,
Ҳовури ҳаммага сезиладими?
Тинмай шивирласа кўм-кўк япроқлар,
Илдизларнинг тинчи бузиладими?
Кўнгилдаги армон, юракдаги ғам,
Кўчиб ўтмадими, гулга, чаманга?
Нега бунча жимсиз, бунча хотиржам,
Баҳор келмадими Сизлар томонга?
Хосият БОБОМУРОДОВА
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni

* Шеърий лаҳза
БЎЛҒУСИ
Янги тонгданки садолар бўлғуси,
Эски ғамларга видолар бўлғуси.
Ёр, муҳаббат юртига нурлар ёғиб,
Тозаю тоза ҳаволар бўлғуси.
Бу ёнишлар ҳурмати, эй дил, сенга
Бир саодат ҳам атолар бўлғуси.
Воажабким, чархи даввор айланиб,
Дўсту ёрдан ҳам вафолар бўлғуси.
Дард элининг бир синиқ кулгуси ҳам
Қанча дардингга даволар бўлғуси.
Толма, Мирзо, одамизод эркига
Руҳу жонинг гар фидолар бўлғуси –
Сенга Ҳофиздин садолар бўлғуси,
Мир Алишердин наволар бўлғуси!
Мирзо КЕНЖАБЕК

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
* Челленж давом этади
Когон туманидаги 22-умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Шоҳжаҳон Ражабов.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Когон туманидаги 22-умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Шоҳжаҳон Ражабов.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* Челленж давом этади
Бухоро шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби 1-синф ўқувчиси Хосият Алимова.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Бухоро шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби 1-синф ўқувчиси Хосият Алимова.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
БАХТ СЎЗИ
Бахтиёрман деган биргина сўзни
айтиш учун керак қанча куч-чидам,
гарчи бахт сўзларнинг энг ёқимлиги,
гарчи турса ҳамки тилнинг учида.
Оғир ботмасмикин
бу сўз кимгадир,
тегиб кетмасмикин оҳ-воҳларига,
қандоқ бардош бериб яшайман кейин
бахтсиз кимсаларнинг нигоҳларига.
Аввало бу сўзни ўзгалар айтсин,
айтсинлар кўзлари севинчга тўлиб,
элнинг бахти учун умрини тиккан
шоирлар айтмасин биринчи бўлиб.
Бу сўзни бир умр айтмай яшадим,
ҳар шодлик келганда юрдим секинроқ.
Ғам сўзин элимдан аввалроқ айтдим,
бахт сўзин айтаман,
элдан кейинроқ.
Шавкат РАҲМОН

Bugunning gapi
Aqlli odam yolg‘on gapirmas; ammo, barcha rost gapni aytaverish ham to‘g‘ri emas. Birovning ko‘zi g‘ilay — nogirondir; ammo, bunga u aybdor emasdir… Birovni nohaq hijolatga solmoq — o‘z nodonligini izhor qilmoq va bir ko‘ngilni og‘ritmoqdir. Bu kabi kishini xafa qiladigan chin so‘zdan ko‘ra zarurat yuzasidan — o‘rni bilan gapirilgan yolg‘on yaxshiroqdir.
Alisher Navoiy
Бугуннинг гапи
Ақлли одам ёлғон гапирмас; аммо, барча рост гапни айтавериш ҳам тўғри эмас. Бировнинг кўзи ғилай — ногирондир; аммо, бунга у айбдор эмасдир… Бировни ноҳақ ҳижолатга солмоқ — ўз нодонлигини изҳор қилмоқ ва бир кўнгилни оғритмоқдир. Бу каби кишини хафа қиладиган чин сўздан кўра зарурат юзасидан — ўрни билан гапирилган ёлғон яхшироқдир.
Алишер Навоий
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Қоровулбозор туманидаги 2-умумтаълим мактаби 5-синф ўқувчиси Хушнуд Фахриддинов.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Қоровулбозор туманидаги 2-умумтаълим мактаби 5-синф ўқувчиси Хушнуд Фахриддинов.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
* Ҳикматдир дунё
Атодин хато келса, кўрма хато,
Савоб бил хато – токи қилса хато.
Атонинг хатосини билгил савоб,
Сени юз балодин қутқарғай Худо.
Адиб Аҳмад ЮГНАКИЙ

Ҳар кимдин яхши қоида қолғон бўлса, анинг била амал қилмоқ керак, агар ота ямон иш қилғон бўлса, яхши иш била бадал қилмоқ керак.
Заҳириддин Муҳаммад БОБУР
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Ҳар кимдин яхши қоида қолғон бўлса, анинг била амал қилмоқ керак, агар ота ямон иш қилғон бўлса, яхши иш била бадал қилмоқ керак.
Заҳириддин Муҳаммад БОБУР
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* Челленж давом этади
Туркий дунёнинг икки буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг Афғонистондаги ўзбек набираларидан тингланг!

* Хулоса
Кишига Аллоҳ таоло истеъдод берган бўлса, у ҳеч қачон йўқолмайди. Киши жисмонан қарийди, лекин истеъдоднинг қариси бўлмайди.
Абдулла ОРИПОВ
Фозил Фарҳод улашди
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Кишига Аллоҳ таоло истеъдод берган бўлса, у ҳеч қачон йўқолмайди. Киши жисмонан қарийди, лекин истеъдоднинг қариси бўлмайди.
Абдулла ОРИПОВ
Фозил Фарҳод улашди
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* Челленж давом этади
Қоровулбозор туманидаги 8-ИДУМ 3-синф ўқувчиси Акобиржон Авазов.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Қоровулбозор туманидаги 8-ИДУМ 3-синф ўқувчиси Акобиржон Авазов.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
* Изҳор
УЙҒОНМОҚ ФАСЛИ
Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди,
Билиб қўйки, сени Ватан кутади!
Ғафур Ғулом
Фасллар алмашар, алмашар башар –
Янги наслларнинг келгайдир гали.
Янги уфқларга эшигин очар
Кўҳна мақсадларнинг сўнмас илҳоми.
Муштарак туйғулар айланар шахдга,
Улуғлар мероси бамисли маёқ.
Энг эзгу амаллар етаклар бахтга,
Хатолар ёв эмас, бўлади сабоқ.
Уйғонмоқ они бу, ёнмоқ они бу,
Ёритмоқ они бу кўнгилларни – тош.
Тирик яшамоқнинг зўр имкони бу,
Янги тафаккурдан чиқариб қуёш.
Ёшликда дил қонар, Ой бўлгай нишон,
Хаёл қанот ёзиб, парвоз этади...
Ҳаётга хуш келдинг, навқирон ўғлон,
“Билиб қўйки, сени Ватан кутади!”
Суҳроб ҲАМРОЕВ

mini 16-son 2023-yil.pdf
2.7 MB
"Kitob dunyosi" газетасининг 2023 йилдаги 16-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
* Шукрона
Ҳар кун – умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он – кунимизнинг бир гавҳаридир.
Тинчлик, омонликда отган ҳар бир тонг
Оллоҳнинг бизларга хушхабаридир.
Сирожиддин САЙЙИД
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Ҳар кун – умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он – кунимизнинг бир гавҳаридир.
Тинчлик, омонликда отган ҳар бир тонг
Оллоҳнинг бизларга хушхабаридир.
Сирожиддин САЙЙИД
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боқий қадриятларимизни асраб, янгиликлар қилишда давом этишимиз керак!
Шодмон Сулаймонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Шодмон Сулаймонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Алишер Навоий ҳикматлари
Кишиким қилса олимларга таъзим,
Андоқки қилур Пайғамбарга таъзим.
***
Илм ўқуб қилмаган амал мақбул,
Дона сочиб кўтармади маҳсул.
***
Билмаганни сўраб ўрганган олим, Орланиб сўрамаган ўзига золим.
***
Бефойда сўзни кўп айтма, Фойдали сўзни кўп эшитурдин қайтма.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Кишиким қилса олимларга таъзим,
Андоқки қилур Пайғамбарга таъзим.
***
Илм ўқуб қилмаган амал мақбул,
Дона сочиб кўтармади маҳсул.
***
Билмаганни сўраб ўрганган олим, Орланиб сўрамаган ўзига золим.
***
Бефойда сўзни кўп айтма, Фойдали сўзни кўп эшитурдин қайтма.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
* Челленж давом этади
Когон шаҳридаги 9-мактаб ўқувчиси Шахзода Умедова
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Когон шаҳридаги 9-мактаб ўқувчиси Шахзода Умедова
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
НАВОИЙДАН ТОПДИМ
Неки бир сўз изладим – Навоийдан топдим.
Азим Суюн
Қушдирман, мусаффо осмонда кўнглим,
Юракка ранг берган бўстонда кўнглим,
Ҳар куни беш гўзал достонда кўнглим,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Муҳаббат насими эсгайдир ҳур-ҳур,
Эй дил, бу “Арбаъин”, “Назм ул-жавоҳир”,
Не қилсам кўнгилга тақдир бўлгай нур,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Қалбга Ундан ўзга не ҳожот керак,
Бул денгиз соҳили зўр нажот керак,
Йиғласам, кулсам ҳам муножот керак,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Дил учун бекаму кўстлик эҳтиёж,
Поклар тутган йўли – ростлик эҳтиёж,
Англадим, дўст бирла дўстлик эҳтиёж,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Бир гулга ошиқлик қисмат истарам,
Мен фақат камолот, исмат истарам,
Элга Ҳақ йўлинда хизмат истарам,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Бемор юракларга даво сўздурур,
Бегумон хушнафас, ҳаво сўздурур,
Наво истаганга наво сўздурур,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Ғайрат МАЖИД