Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Alisher Navoiyning "Majolis un-nafois" asari haqidа
Buxoro ixtisoslashtirilgan san'at maktabi
"IJODKOR YOSHLAR" to'garagi a'zosi,
Musiqa nazariyasi bo'limi 11-sinf o'quvchisi Mehribon Rahmatova.
Rahbar: Dilovar Qodirovа
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni

НАВОИЙ ҲАЙКАЛИ ПОЙИДА
Шу пайтгача ким кўзда мудроқ
Ва ғафлатдан топибди эъзоз?
Ким камолга етибди мутлоқ,
Йўл кўрсатиб турмаса устоз!
Тақдир бизни сийлаган чандон,
Қанча даҳо улғайган боғ бу.
Мир Алишер ёққан бир шамдон
Ҳамон сочар оламга ёғду.
Бу миллатнинг йўли – ёруғ йўл,
Зеро, бизга Навоий ёрдир.
Ул ҳазратдан сабоқ олган эл
Дунёга дарс беришга қодир.
Ёлчимаса яхши бир устоз,
Қайга борар нўноқ шогирдлар...
Шундан бизга қўйгандир ихлос
Навоийси бўлмаган юртлар.
Носиржон ЖЎРАЕВ

Жадид 09.02.2024.pdf
3.9 MB
"Jadid" газетасининг 2024 йил 9 февраль кунги 7-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Рубоийлар
Оҳ тортган чоғингда йўлга кўз тутгил,
Йўлда қудуқ бордир, эҳтиётинг қил,
Дўст уйида маҳрам бўлган вақтингда
Кўлингни, кўзингни, дилни тия бил.
* * *
Подшолик истасанг, бўл эл гадоси,
Ўзингни унут-у, бўл эл ошноси.
Эл тож каби бошга кўтарсин десанг,
Эл қўлин тутгин-у, бўл хокипоси.
Паҳлавон Маҳмуд

ҲАЗРАТ НАВОИЙ ДЕЙДИЛАР:
* * *
Йўл ямону яхшисидан ема ғам,
Бисмиллоҳ... дегил-у, қўйғил қадам.
* * *
Кимки бир кўнгли бузуғни хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон ўлса, обод айлагай.
* * *
Навосиз улуснинг навобахши бўл,
Навоий ямон бўлса, сен яхши бўл.
* * *
Менга қилса юз жафо, бир қатла фарёд айламам,
Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам.
* * *
Олам аҳли, билингизким, иш эмас душманлиғ,
Ёр ўлунг бир-бирингизгаким, эрур ёрлиғ иш.
* * *
Яхшилик гар қилмаса, бори ямонлиғ қилмаса,
Ким ямонлиғ қилмаса, қилғонча бордир яхшилиғ.
* * *
То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,
То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас,
То зулму ситам жониға бедод ўлмас,
Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.

Баҳор айёмидур, доғи йигитликнинг авонидур,
Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур.
Гаҳи саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,
Гаҳи саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонидур.
Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранга гуллардин,
Магарким сунънинг наққошиға ранг имтиҳонидур.
Юзунг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори,
Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.
Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингға тараҳҳум айлагилким, андижонидур.
Заҳириддин Муҳаммад БОБУР

Audio
БАҲОР АЙЁМИДУР
✍️ Заҳириддин Муҳаммад Бобур
🎙 Шерали Жўраев
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
✍️ Заҳириддин Муҳаммад Бобур
🎙 Шерали Жўраев
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Анвар ОБИДЖОН
***
Тун пардаси очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста,
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё ювилган чинни,
Йўллар гўё артилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни,
Эл оёққа турар жонсарак…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни
Одамларга тўлар кўчалар.
Асли ҳатто гўдак эмизмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар, юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга…

Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқлик маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг ўзи туганмас иқбол.
Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин…

Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
“Тинчлик” сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола
Интиласан яна олдинга…

Бу юртда алп чинорлар ўсар,
Кўк гумбазлар ўнгу сўлингда.
Бир азага кириб ўтсанг гар,
Сўнг ўнта тўй учрар йўлингда.
Гоҳ бировлар танишар илк бор,
Гоҳ йиғилар эски улфатлар.
Одамзотга дунё бўлмас тор
То мавжуддир ширин суҳбатлар…

Бош кўтармас кимдир ишидан,
Кимдир ўйлар улуғ бир режа.
Яна сирли ором қушидай
Қўна бошлар юртимга кеча.
Бугунидан эл кўнгли тўлиб,
Эртанги кун учун тўплар дош.
Анвар шоир чарчоғи бўлиб
Тоғ ортига ёнбошлар қуёш…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* Челленж давом этади
Жондор туманидаги 3-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Муаттарой Жўраева.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Жондор туманидаги 3-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Муаттарой Жўраева.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
* Челленж давом этади
Когон туманидаги 15-умумтаълим мактаби 5-синф ўқувчиси Мунира Розиқова.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Когон туманидаги 15-умумтаълим мактаби 5-синф ўқувчиси Мунира Розиқова.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
* Юрак тилга кирди
ВАТАН ДЕБ АЙТ
Ватан деб айт, вужудингда бир титроқ турсин,
Ватан деб айт, қалбинг доим завқ-ла гупурсин,
Ватан деб айт, нигоҳларинг ҳар ён югурсин,
Агар шуни ҳис қилмасанг, яшашинг бекор.
Ғиркўк отнинг туёғидан тиллоланган ер,
Шараф туғин илар элга ҳар мардона эр,
Азизларнинг тери билан суғорилган ер,
Агар шуни ҳис қилмасанг, яшашинг бекор.
Узоқ кетма, қўшни Афғон ноласин тингла,
Фарзандларнинг кўзидаги жоласин англа,
Қаддингни тут, ҳур маконда ўзингни ўнгла,
Агар шуни ҳис қилмасанг, яшашинг бекор.
Ниҳол қада, эрта юртинг боғу роғ бўлсин,
Қалбинг тўла эзгу амал беадоғ бўлсин,
Оиланг тинч, ҳаловатли, вақтинг чоғ бўлсин,
Агар шуни ҳис қилмасанг, яшашинг бекор.
Бойчиборда кезгин юртнинг ҳар томонини,
Алпомишдай ларзага сол юрт осмонини,
Баҳодирлар фидо қилган азиз жонини,
Агар шуни ҳис қилмасанг, яшашинг бекор.
Ватан деб айт, мозийлардан наъра тортсин шер,
Ватан деб айт, дуо қилсин ҳазрат Алишер,
Ватан деб айт, ҳар лаҳзада туғилсин бир шеър,
Агар шуни ҳис қилмасанг яшашинг бекор!
Ватан деб айт...
Дилобар ЖЎРАЕВА

ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими уюшма аъзоси, таниқли мураббий ва журналист, “Янги Қизилтепа” газетаси бош муҳаррири
Раҳим МАҚСУДОВнинг
вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Устознинг охиратлари обод бўлсин!

УМРБОҚИЙ ИБРАТ МАКТАБИ
Дунёда ўзининг кўп асрлик тарихи, мутафаккир аждодлари билан мақтана оладиган халқлар саноқли. Не бахтки, ўзбек халқига бу саодат такрор-такрор насиб этган. Дунёга кўзгу, фарзандларимизга ибрат қилиб кўрсатадиган улуғ аждодларимиз сафи бениҳоя кенг. Шубҳасиз, икки муаззам чинор – беназир шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймоси бу улуғвор сафда ўзига хос мустаҳкам ўрнига эга.
Шу кунларда мамлакатимиз ва унинг сарҳадларидан ташқарида бўлганидек, туманимиз, жумладан, ёш авлод таълим-тарбиясига камарбаста бўлиб келаётган умумтаълим мактабимизда ҳам икки улуғ аждодимизнинг ибратли ҳаёти ва серқирра ижодини ўрганиш, тарғиб этишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, ўқувчи-ёшлари ўртасида Навоий ва Бобур шеърларини маҳорат билан ижро этиш бўйича эълон қилинган челленж, суратлар ва китоблар кўргазмаси, ижодий ишлар танлови ва энг асосийси, Навоийхонлик ва Бобурхонлик кечалари келажагимиз эгаларининг икки маърифатпарвар аждодимиз сиймосига эҳтироми чексиз эканлигини яққол намоён этмоқда. Турли тарихий шахслар, айниқса, Навоий ва Бобур сиймосини гавдалантираётган ўқувчиларимиз қалби фахр-ифтихорга тўлмоқда.
Дарҳақиқат, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий биз, авлодларига беқиёс маънавий мерос қолдирди. Бугун юртимизда Навоий асарлари кириб бормаган хонадон йўқ. Диёримизда минглаб Алишерлар вояга етаётгани айни ҳақиқат. Уларга ота-оналари улуғ зотга ўхшаб эл-юрт меҳр-муҳаббатига сазовор бўлсин, дея шундай исм танлашган, албатта. Мутафаккир яратган қаҳрамонлар, у кишининг устоз ва шогирдлари номлари ҳам ота-оналаримиз севиб танлайдиган исмлар қаторида туради. Буюк шоир ғазаллари билан айтиладиган ўнлаб қўшиқлар кўпчиликнинг қалб тўридан жой олган.
Бундай фикрларни “дилбар шахс” Бобур Мирзо сиймосига нисбатан ҳам бемалол айта оламиз. Унинг Ватан соғинчи билан йўғрилган ғазал ва рубоийларидан намуналарни кўпчилик ёд айтиб юради. “Яхшилиғ” радифли ғазали, “Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир” рубоийси халқона ҳикмат каби оммалашиб кетган. “Бобурнома”даги Бухор таърифига бағишланган самимий сўзлар ҳар биримизга фахр бағишлайди.
Глобал ахборот асрида яшаяпмиз. Китоб, газета, журнал каби қадриятлар ўрнини ижтимоий тармоқлар тобора шиддат билан эгаллаб боряпти. Замон шиддати нафақат ёшларни, балки ёши катта авлодни ҳам шошириб қўйиб, китоб мутолаасига фурсат топилмайдиган ҳолатлар тобора кўпроқ учрамоқда. Ана шундай шароитда ўқувчи-ёшларимизнинг Навоий ва Бобур тимсолида адабиётга, китобга меҳр қўяётгани бизни қувонтиради, албатта. Чунки улар бобомерос туйғу қанотида аслида китоб энг яқин дўсти ва кўмакчиси эканлигини яхши англашади. Устозлар далдаси билан янада теранлашаётган бу туйғу уларнинг ёрқин келажаги кафолати бўлиши шубҳасиз.
Нилуфар КЕНЖАЕВА,
Бухоро туманидаги 20-мактаб ўқитувчиси