Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
* Челленж давом этади
Когон шаҳридаги 9-мактаб ўқувчиси Шахзода Умедова
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni

НАВОИЙДАН ТОПДИМ
Неки бир сўз изладим – Навоийдан топдим.
Азим Суюн
Қушдирман, мусаффо осмонда кўнглим,
Юракка ранг берган бўстонда кўнглим,
Ҳар куни беш гўзал достонда кўнглим,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Муҳаббат насими эсгайдир ҳур-ҳур,
Эй дил, бу “Арбаъин”, “Назм ул-жавоҳир”,
Не қилсам кўнгилга тақдир бўлгай нур,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Қалбга Ундан ўзга не ҳожот керак,
Бул денгиз соҳили зўр нажот керак,
Йиғласам, кулсам ҳам муножот керак,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Дил учун бекаму кўстлик эҳтиёж,
Поклар тутган йўли – ростлик эҳтиёж,
Англадим, дўст бирла дўстлик эҳтиёж,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Бир гулга ошиқлик қисмат истарам,
Мен фақат камолот, исмат истарам,
Элга Ҳақ йўлинда хизмат истарам,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Бемор юракларга даво сўздурур,
Бегумон хушнафас, ҳаво сўздурур,
Наво истаганга наво сўздурур,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Ғайрат МАЖИД

* Адабий жараён
Бухоро давлат университети филология факультетида Обид Қўлдошнинг "Махлуқ" ҳикояси таҳлилига бағишланган адабий-маърифий кеча ташкил этилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* Челленж давом этади
Когон туманидаги 5-ИДУМ 5-синф ўқувчиси Сабрина Ўлмасова.

Когон туманидаги 22-умумтаълим мактаби 2-синф ўқувчиси Пўлатбек Шаропов.

* * *
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Дарду машаққатлар ўтгайдир бари,
Ўксима, оёққа тургайсан, деб айт.
Умрингнинг фараҳбахш, тотли онлари
Ҳали олдиндадир, кўргайсан, деб айт.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Дўстларинг бордир-ку ҳали дунёда.
Сени кулфатларда қолдирмас, деб айт.
Ёвузлик бўлса ҳам ҳаддан зиёда,
Сени чангалига олдирмас, деб айт.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Олис муҳаббатинг сўнмаган ҳамон,
То ҳануз унутмай юрибди дегил.
Сарғайган дафтарин варақлаб пинҳон,
У сени тушида кўрибди дегил.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Абдулла ОРИПОВ

ИККИ ПИР – ИККИ ПОДШОҲ
Менинг кўнглим бугун икки улуғ пирни тилар бир-бир:
Бири ҳазрат Навоий, ул бири саргашта Бобурдир.
Тилим сўйлар, дилим ёдлар ғазалларни қилиб такрор,
Бу сўзлар шодасидирми ва ёки марварид, дурдир.
Қизил, сориғ, яшилдир деб чизар ҳазрат умид рангин,
Магар рангинкамон янглиғ юракда тебранар бир сир.
Яна майхонани бу дил тилар эрса, билинг, эй дўст,
Кўнгил жомида бу оқшом шу икки чеҳрадир зоҳир.
Ана, олис Ҳирот ичра қилур фарёд Навоий зор,
Ана, Ҳинд сорида йиғлар менинг маҳзун оғам Бобур.
Неки қисмат тушар бошга, неки тунлар кечар бедор,
Юрак қилган нидолардан туғилмишдир ғазал нодир.
Сабо, еткур менинг эъзозларимни сен улуғларга,
Дегилки, сўзга ошуфта юрак мўъжизага қодир.
Еру кўкни бино қилган Эгам, сенга шудир нолам:
Бўлай фарзанд уларга мен, тилим бийрон, сўзим соҳир.
Назм мулкининг икки подишоҳи то рўзи маҳшар:
Бири ҳазрат Навоий, ул бири дилхаста Бобурдир.
Дилобар ЖЎРАЕВА

Гулдаста
Навоий ғазаллари асосида
Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлинмаси ҳузуридаги “Мавриги” ансамбли ижросида

НАВОИЙ ВА БОБУР – МАНГУ МУЗАФФАР
Буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой ва серқирра ижодий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ долзарблик касб этмоқда. Зеро, олам ва одам, жамият ва инсон муносабатларидаги энг муҳим жиҳатлари таҳлил этилган, покиза ахлоқ, адлу диёнат, айниқса, ёш авлод камолоти масаласи етакчи маслак сифатида намоён бўлган мазкур асарлар глобаллашув давридаги маънавий эврилишлар жараёнини бошдан кечираётган жамиятимиз учун баайни дармондоридир.
Бухоро шаҳридаги Осиё халқаро университетида икки маънавият дарғаси таваллуд кунлари муносабати билан ўтказилган ижодий кеча давомида бунга такрор-такрор урғу берилди. Улар илгари сурган ғояларнинг умрбоқий моҳияти ва аҳамияти таъкидланди.
Университет талаба-ёшлари ижросидаги ғазал ва рубоийлар навқирон авлод вакилларининг икки мутафаккир даҳоси ва меросига эҳтироми рамзи сифатида барчага манзур бўлди.
Суҳроб ҲАМРОЕВ

Бухоро шаҳридаги 29-ИДУМ педагогик жамоаси.

НАВОИЙГА ҚАЙТАМИЗ
Бугун ҳазрат руҳи олдида
Узримизни айтамиз, болам.
Умр ўтиб кетмай беҳуда,
Навоийга қайтамиз, болам.
Бир мисра завқига арзимас,
Нималарни қилмадик ҳавас,
Бўлди етар, болам, энди бас,
Навоийга қайтамиз, болам.
Майдалашдик, ўзни хор этдик,
Узоқлашдик, улоқиб кетдик,
Билмадим, қай манзилга етдик,
Навоийга қайтамиз, болам.
Биз бир ғофил, ғирт бемаънимиз,
Шу бўлдими, обрў, шаънимиз,
Етар шунча мудраганимиз,
Навоийга қайтамиз, болам.
Бир сас келар дил қатларидан,
Энг беғубор хилқатларидан,
Ибрат олиб ҳикматларидан,
Навоийга қайтамиз, болам.
Чин, ҳақ сўзни айтмасак бўлмас,
Айтилгандан кўнглимиз тўлмас,
Болам, энди қайтмасак бўлмас,
Навоийга қайтамиз, болам.
Мақсуд БОЗОРОВ
Жондор тумани